1. Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими


Iqtisodiyotni modernizatsiya qilish sharoitida agrar sohani rivojlantirish yoʼllari


Download 33.59 Kb.
bet2/11
Sana13.02.2023
Hajmi33.59 Kb.
#1193964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
3.Iqtisodiyotni modernizatsiya qilish sharoitida agrar sohani rivojlantirish yoʼllari.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ва ташкилотларни ижтимоий- иқтисодий фаолиятларини ривожлантириш, унинг самарадорлигини юксалтириш мақсадида тармоқда молия, кредит, солик ва баҳолар ислоҳоти амалга оширилмокда, эркин бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида нодавлат мулкчилигига асосланган субъектларни молиялаштириш тартиби тубдан ўзгарди.


Уларнинг фаолиятини молиялаштириш асосан ўз маблаҒлари эвазига амалга оширилмокда. Унинг манбаси бўлиб махсулот етиштириб сотиш, хизмат курсатиш натижасида олаётган пул даромадлари, асосий воситаларнинг эскириши окибатида шаклланаётган амортизақия фонди, ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан олинаётган пул тушумлари ҳамда уларнинг фойдалари ҳисобланади. Давлат буюртмалари микдоридаги пахта ҳамда Ғаллани ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маблаҒлар давлат тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар эвазига копланмокда. Шу манбалардаги маблаҒлар етишмаган холларда қишлоқ хўжалик корхоналари давлатнинг, тижорат банкларининг, хориж давлатларининг нодавлат корхона ва ташкилотлари, хомийлар ва бошқаларнинг вактинча буш бўлган маблағларини жалб этмокдалар.

4.Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining oʼrganish usullari
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фани ўзининг мақсад ва асосий вазифаларини ҳал этишда барча иқтисодий муносабатларни ўрганишда бир қатор тадқиқот усулларидан фойдаланади.
Таҳлил қилиш-ҳодисанинг ҳар бир қисмини алоҳида батафсил ўрганиш, улар орасидаги боғланишларни тадқиқ қилиш мақсадида уларни таркибий қисмларга ажратишдир. Таҳлил қилиш илмий билишнинг энг асосий ва кўп тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси ишлаб чиқариш тармоғидаги чуқур жараёнларни ва хусусиятларни кўрсатиб беришдан иборатдир.
Таҳлил усули — илмий ўрганиш усули бўлиб, бунда тадқиқот объекти хаёлан айрим бўлакларга булинади ёки объектнинг белги ва хоссалари айрим ўрганиш учун ажратилади. Таҳлил айрим элементларнинг моҳияти ва улар орасидаги боғлиқликларни аниқлашга имкон яратади.

Download 33.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling