1. Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими


Аgroklaster tushunchasi va ahamiyati


Download 33.59 Kb.
bet7/11
Sana13.02.2023
Hajmi33.59 Kb.
#1193964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
14.Аgroklaster tushunchasi va ahamiyati.,

Агрокластер - қишлоқ хўжалигининг давлат - илмий-тадқиқот - қайта ишлаш - бизнес каби субъектларнинг ўзаро бозор тамойилларига мос муносабатларини мужассамлаштирган субъект ҳисобланади.


Агрокластерлар уч хусусиятга асосланади, яъни:
қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича худудий ихтисослашув ва маҳаллийлаштириш;
тармоқнинг хўжалик юритувчи субъектлари уртасидаги ўзаро алоқалар;
турли тармоқлар уртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёр махсулот ишлаб чиқарувчи технологик ўзаро алокаларнинг шаклланганлиги.
Агрокластернинг маркази стратегик ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (фермер ва деҳқон хўжаликлари), илмий- тадқиқот муассасалари, турли хизмат курсатувчи инфратузилма ташкилотлари, маҳсулотларни сотиш, реклама килувчи маркетинг хизматини ўз атрофида бирлаштирган кайта ишловчи корхоналар бўлиши мумкин.
Агрокластер маҳаллий давлат хокимияти ташкилотлари (туман хокимлиги), қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (туман фермерлар кенгаши ва деҳқонлар), кайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги ёки алоҳида ташаббуси бўйича ташкил этилади. Уни ташкил этишнинг муҳим жихатларидан бири иштирокчиларининг биргаликда қишлоқ хўжалиги махсулотларини - ишлаб чиқариш - кайта ишлаш - сотиш - илмий- тадқиқот жараёнларини ўзида мужассамлаштирган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётда қўллаш оркали бир-бирларига ишончларининг юкорилиги ҳисобланади

Агрокластерда ишлаб чиқариш 9780 гектар экин майдонли, 5292 та фермер хўжалигида ишловчи 12331 нафар киши томонидан амалга оширилмокда. Шунингдек, илмий-тадқиқотнинг кластерда ута муҳимлиги бу ерда ўз аксини курсатмокда. Жами 30 минг аҳолиси бўлган ушбу худуднинг хозирда йиллик экспорти 1 млн АКШ долларини ташкил этмокда. Агротуризм ва мехмонхона сервисини ривожлантириш хисобига 2018 йилга бориб экспортни 3 млн АКШ долларга етказиш режалаштирилган. Ушбу кичик бир қишлоқка ҳар йили ўртача 12 000 сайёх ташриф буюради. Ўзбекистонда ушбу кластернинг тажрибасидан: қишлоқ худудларини ривожлантириш дастурларини қўллаб-кувватлаш, тарихий анъаналар асосида соя, калампир каби маҳсулотларни ферментақия қилишда оилавий корхоналарни ва уйларни аслича саклаб колиш ҳамда туризм объектига айлантириш, агротуризм (шаҳар аҳолиси ва болалар учун ўз қўллари билан мева- сабзавотларни ўзиш ёки уларни кайта ишлаб, тайёрлашда иштирок этиш), қишлоқда мехмонхона бизнесини йулга куйишда, фестивал ва турли тадбирлар ўтказишда фойдаланса булади. Шунингдек, фермерлар учун ахборот-маслахат ҳамда қишлоқ хўжалиги агрегатларидан биргаликда фойдаланиш тажрибалари ҳам мавжуд.



Download 33.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling