10.Fermer xoʼjaligi faoliyatini tashkil etish, rivojlantirish va boshqarish asoslari.
Фермер хўжалиги ўзига танлов асосида ва ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс хуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
Фермер хўжалиги туман (шаҳар) ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган хуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасасида хисоб рақами очиш, мухр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш хуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжаликлари юзасидан жавоб бермайди.
12.Dehqon xoʼjaligi faoliyatini tashkil etish, rivojlantirish va boshqarish asoslari.
Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлитша берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализақия қилади.
Деҳқон хўжалиги фаолияти тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кура юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши мумкин эмас.
Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун хужжатлари ҳамда бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади.
Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлити, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга кобилиятли ёшга етган бошқа кариндошлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |