1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси
Download 3.93 Mb.
|
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-АМАЛИЙ ИШ. ШИФРЛАШНИНГ КРИПТОГРАФИК УСУЛЛАРИ. ДАСТУРИЙ ВОСИТАНИ ТУЗИШ. Ишдан мақсад.
- Назарий қисм
Назорат саволлари:
Компютер дриверлари нима? Компютер дриверларининг асосий вазифаси нимадан иборат? Виртуал компютер дриверлари нима? 13-АМАЛИЙ ИШ. ШИФРЛАШНИНГ КРИПТОГРАФИК УСУЛЛАРИ. ДАСТУРИЙ ВОСИТАНИ ТУЗИШ. Ишдан мақсад. Маълумотларни ҳимоялаша криптографик шифрлаш тизимларидн фойдаланиш ва амалда қўллаш Назарий қисм Ахборотнинг ҳимоялашнинг аксарият механизмлари асосини шифрлаш ташкил етади. Ахборотни шифрлаш деганда очик ахборотни (дастлабки матнни) шифрланган ахборотга узгартириш (шифрлаш) ва аксинча (расшифровка килиш) жараёни тушунилади. Криптотизимларнинг иккита синфи фарқланади: симметрик криптотизим (бир калитли); асимметрик криптотизим (иккита калитли). Шифрлашнинг симметрик криптотизимида шифрлаш ва расшифровка қилиш учун битта калитнинг ўзи ишлатилади. Демак, шифрлаш калитидан фойдаланиш хуқуқига ега бўлган ҳар қандай одам ахборотни расшифровка қилиши мумкин. Шу сабабли, симметрик криптотизимлар махфий калитли криптотизимлар деб юритилади. Яъни шифрлаш калитидан фақат ахборот аталган одамгина фойдалана олиши мумкин. Одатда, шифрлаш калити маълумотлар файли ва массивидан иборат бўлади ва шахсий калит елтувчисида масалан, дискетда ёки смарт-картада сақланади. Шахсий калит елтувчиси егасидан бошқа одамларнинг фойдаланишига қарши чоралар кўрилиши шарт. Симметрик шифрлаш ахборотни «ўзи учун», масалан, егаси йўқлигида ундан рухсациз фойдаланишни олдини олиш мақсадида, шифрлашда жуда қулай ҳисобланади. Бу танланган файлларни архивли шифрлаш ва бутун бир мантиқий ёки физик дискларни шаффоф (автоматик) шифрлаш булиши мумкин. Симметрик шифрлашнинг ноқулайлиги - ахборот алмашинуви бошланмасдан олдин барча манзилатлар билан махфий калитлар билан айирбошлаш заруриятидир. Симметрик криптотизимда махфий калитни алоқанинг умумфойдаланувчи каналлари орқали узатиш мумкин емас. Махфий калит жўнатувчига ва қабул қилувчига калитлар тарқатилувчи ҳимояланган каналлар орқали узатилиши керак. Симметрик шифрлаш алгоритмининг маълумотларни абонентли шифрлашда, яъни шифрланган ахборотни абонентга, масалан, Интернет орқали, узатишда амалга оширилган вариантлари мавжуд. Бундай криптографик тармоқнинг барча абонентлари учун битта калитнинг ишлатилиши хавфсизлик нуқтаи назаридан ножоиздир. Ҳақиқатан, калит обрўсизлантирилганда (йўқотилганида, ўғирлатилганда) барча абонентларнинг ҳужжат алмашиши хавф остида қолади. Електрон кўринишдаги маълумотларни ҳажмини ортиши, уни сақлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳажмини ҳам ортишига олиб келади. Ушбу муаммоларни ҳал қилишда мавжуд бўлган усуллар еса, кундан-кунга янгиланаверади. Шунга қарамасдан ахборот хавфсизлигини таъминлашда қадимда ҳам фойдаланилаган ва ҳозирда ҳам фойдаланилаётган усуллардан бири бу – криптографик ҳимоя усулларидир. Криптографик ҳимоя усуллари ўзининг ишончлилиги, самарадорлиги ва фойдаланиш даражаси қамрови кенглиги билан бошқа усуллардан фарқ қилади. Ҳозирда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳар бир жабҳасида криптографик усуллардан фойдаланилмоқда.Криптография - ахборотларни аслидан ўзгартирилган ҳолатга акслантириш услубларини топиш ва такомиллаштириш билан шуғилланади. Ахборотларнинг мухофазаси масалалари билан криптология (крйптос- маҳфий, логос- илм) фани шуғилланади. Криптология мақсадлари ўзаро қарама-қарши бўлган икки йўналишга ега: – криптография ва криптоанализ. Криптографиянинг очиқ маълумотларни шифрлаш масалаларини математик услублари билан шуғилланиши тўғрисида юқорида айтиб ўтилди. Криптоанализ еса шифирлаш услубини билмаган ҳолда шифрланган маълумотни асли ҳолатини топиш масалаларини ечиш билан шуғилланади. Ҳозирги замон криптографияси қуйидаги тўртта бўлимни ўз ичига олади: Симметрик криптотизимлар. Очиқ калит алгоритмига асосланган криптотизимлар. Електрон рақамли имзо криптотизимлари. Криптотизимлар учун криптобардошли калитларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни бошқариш. Криптографик услублардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари: маҳфий маълумотларни очиқ алоқа канали бўйича муҳофаза қилиш ҳолда узатиш, уларнинг хақиқийлигини таъминлаш, ахборотларни компьютерлар тизими хотирасида шифрланган ҳолда сақлаш ва шу каби масалаларнинг ечимларини ўз ичига олади. Такидлаш жоизки, криптография узоқ вақт давомида давлат органлари алоқа тармоқларида алмашинадиган маълумотлар муҳофазасининг таъминланишида қўлланиб келинди. Компютер тармоқлари ва електрон ҳужжат алмашинуви технологияларининг ривожланиши молия, банк ишлари, савдо-сотиқ каби соҳаларда қўлланилиши ахборот муҳофазасининг криптографик усулларини умумжамият фаолиятининг турли соҳаларига кенг кириб боришига сабаб бўлди. Ҳақиқатан ҳам, алоқа тармоқларида ахборотни муҳофаза қилиниши, криптографик усулда таъминлаш умумжамият тарақиётининг ривожланиш босқичлари билан боғлиқ бўлган узоқ тарихий манбаларига ега бўлиб, умуминсоният жамиятига ҳизмат қилмаслиги тажубланарли ҳолат бўлар еди. Download 3.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling