1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш
Download 1.46 Mb.
|
Amaliyot [xfx]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий ёритилиш
- Табиий ёритилишни ҳисоблаш
2.5. Назарий кисм.
2.5.1. Алоқа корхоналари ва телекоммуникация тармоқлари биноларини ёритиш усуллари ва манбалари. Ишлаб чиқариш биноларини ёритиш Ёруғлик инсон мавжудлигининг муҳим шартларидан бири саналади. У инсон организми ҳолатига таъсир этади, тўғри йўлга қўйилган ёруғлик олий асаб фаолияти жараёнларини амалга ошишини рағбатлантириб, ишга лаёқатлилиги оширади. Етарли бўлмаган ёруғликда инсон бемалол ишлай олмайди, яъни, тез чарчайди, оқибатида шикастланишга ҳам етиб борадиган ҳато, нотўғри ҳаракатлар қилиш эҳтимоли ортади. Шикастланишларнинг 5 фоизига касбий касаллик – ишдаги узоқни кўра олмаслик сабаб бўлади. Тўлқин узунлигига қараб турли ранглар турли таъсир кўрсатади. Масалан, оловранг-қизил қўзғатувчи ёки сариқ-яшил тинчлантирувчи хусусиятга эга. Ёруғликнинг спектрал таркиби ҳам меҳнат самарадорлигига кучли таъсир кўрсатади. Агар табиий ёритилишда бу кўрсаткич 100 фоиз деб қабул қилинса, қизил рангли ёритилишда эса бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил этади. Тўлиқ ёки қисман табиий ёруғликдан маҳрум этилганда - ёруғликдан етишмаслиги, яъни, очиқиш ҳолати кўзатилади.Саноат биноларини ёритиш қўйидаги шартларга жавоб бериши керак: 1. Иш бажариладиган юзаларнинг ёритилиш даражаси, шу иш тури учун гигиеник меъёрларга жавоб бериши лозим. 2. Бинода ёритилишнинг тенг ўлчамлилиги ва шартларининг барқарорлиги, кескин зидма-зидликда бўлмаслиги керак. 3. Кўриш майдонида ёруғлик манбалари товланиш ҳосил қилмаслиги лозим. 4.Табиий ёруғлик бурчакларга ҳам тенг тақсимланиши керак. Табиий ёритилиш Ишлаб чиқариш шароитларида 3 турдаги ёруғликдан фойдаланилади: табиий, яъни қуёш, сунъий (электр ёки люминесцент лампалар) ва уйғунлашган.Табиий ёритилиш қўйидагиларга бўлинади: 1.Бинонинг устки томонидан (шифтлар, томлар, шунингдек, ўзгарувчан баландликларда жойлашган деразалар, саноат биноларида ёруғлик берадиган фонарлар орқали); 2. Бинонинг ён томонларидан (деразалар орқали); 3. Уйғунлаштирилган, яъни, аралаш. Табиий ёритилиш йил фасллари, куни, жойнинг географик кенглиги, бино ва деразаларнинг ички тузилиши, деразалар олди юзаларининг акс этувчи хусусиятлари, кўчалар кенглиги ва бошқа шартларга боғлиқ. Кун давомида табиий ёритилиш сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Муайян иқлим шароитларида ёритилганлик 1 неча дақиқа давомида кўпайиши ёки 1 неча баробарга камайиши мумкин. Ёруғликнинг ўзгариши, кун давомида ишлаб чиқариш биноларида алоҳида иш жойларини етарли ва тенг миқдорда ёритиб беришни кафолатламайди. Алоқа, ахборот ва телекоммуникаия корхоналарида яхши санитария ва гигиена шароитларини яратиш ва сақлаш учун барча ишлаб чиқариш, маъмурий, идора ва маиший бинолар куннинг ёруғ пайтида бевосита табиий ёруғликка эга бўлишларига эътибор қаратилади. Табиий ёруғликни сунъий билан алмаштириш фақат истисно ҳолатларда йўл қўйилади (ишлаб чиқариш жараёни кузатилмаётган биноларда ва ишчилар узлуксиз бўлмайдиган жойлар, хожатхона, ювиниш хоналари, душ, фонарсиз биноларда). Табиий ёритилишнинг етарлилиги 2 омил билан белгиланади: табиий ёритилиш коэффициенти ва деразанинг ёруғлик тавсифи (ёруғлик майдони ва ёруғлик чуқурлиги) билан. Ахборотлаштириш тизимларида ва корхоналарида табиий ёритилишни ҳисоблашда қўйидаги зарурий шарт бўлган санитария меъёрлари, дераза майдонлари – F0 нинг пол майдони Fn нисбатига риоя қилиш зарур. Маъмурий-идора ва маиший биноларда Ғ0 / Ғп = 1/5....1/6 Ишлаб чиқариш биноларида эса Ғ0 / Ғп = 1/6....1/8 тенг бўлади. Ишлаб чиқариш биноларида барча ишларни фарқлаш, объектларининг муайянлик даражаси ва хажмларига қараб 6 разрядга ажратилади. Бу разрядларга асосан барча корхона ва ташкилотлар учун бажариладиган ишларнинг масъулиятлилик даражасига қараб гуруҳларга ажратиш ва шу асосда лойиҳалаш ва қуриш ишлари олиб борилади. Мисол. Заводнинг механика цехи бир қватли махсус бинонинг бир томонига жойлашган. Цехнинг узунлиги 72 м, кенглиги 18 м, баландлиги 7.2 м. Ёруғлик тушадиган деразаларига бир қаватли ойна ўрнатилган. Ички деворлар очиқ ранг билан бўялган ва унинг нур қайтариш коэффиценти ρ=0.5. Табиий ва сунъий ёритилишни хисоблаш керак. Саноат корхоналарини юқоридан ва комбинация усулида табиий ёритиш ён томондан ёритишга қараганда хам мукаммал, хам бир текисда ёритишни таъминлайди. Ён томондан ёритишнинг ўзи қўлланган холларда ёритилиш даражасида анча фарқ кузатилади, яъни ёруғлик деразалар яқинида юқори, цех ичкарисида эса паст бўлади. Бу фарқ ускуна жихозларининг тўсиши билан яна ортади. Саноат кархоналари ишлаб чиқариш хоналарининг ёритилганлигини баҳолаш учун табиий ёритилиш коэфициенти катталигига қараб белгилаш қабул қилинган.Табиий ёритилиш коэффициенти ташқарига қараганда хона ичкарисининг ёритилганлиги неча марта камлигини кўрсатадиган нисбий катталикдир. У фоизларда ифодаланади ва қўйидаги формула бўйича аниқланади: Бунда e- табиий ёритилиш коэффициентининг фоизларда ифодаланган катталиги: ва - бинонинг ичкарисида ва ташқарисида бир қаватда ўлчанган ёритилиш даражалари. Табиий ёритилиш коэффициенти куннинг вақти ва бошқа сабаблардан табиий ёритиш ўзгаришига боғлиқ бўлмайди. Меъёрий хужжатларга асосан гигиеник нормалар ишнинг аниқлиги ва ёритиш турига қараб талаб қилинадигани ташқи ёритилиш коэфициентининг катталигини белгилайди. Ишлаб-чиқариш хоналаридаги белгиланган табиий ёритилиш коэффициентининг қиймати.
Бинодан фойдаланиш жараёнида цехдаги ёритилганлик даражаси анча пасайиши мумкин, чунки ойналанган юзаларнинг ифлосланиши оқибатида уларнинг ёруғликни ўтказиш коэффициенти камаяди; деворлар ва шифтларнинг ифлосланиши ҳам уларнинг нур қайтариш коэффициентини камайтиради. Шунинг учун ҳам санитария нормалари ёруғлик туйнуклари ойналарини тозалаб туриш зарурлигини қайд қилади. Кам чанг ажраладиган хоналарни йилига камида икки марта, тутунли ва исли хоналарни камида 4 марта тозалаш зарур. Шифт ва деворларни йилига камида бир марта оқлаш ва буяш лозим. Кўп майдони ойналанган баъзи бир ишлаб чиқариш хоналарининг иш жойларида қуёш нурларининг тўғри ёки акс этиб тушишидан кўзни оладиган шароитлар юзага келиши мумкин. Улар билан курашиш учун қуёшдан ҳимоя қиладиган соябонлар, экранлар, жалюзилар ва шунга ухшашлардан фойдаланилади. Табиий ёритилишни ҳисоблаш Хона (цех ) юқоридан ёритилаяпти деб қараб, униинг ёритилиш фонарлари юзаси табиий ёритиш коэффициенти (т.ё.к) талаб даражасида нормаланган миқдорини таъминлаётганлигини тахминий равишда аниқлаймиз. Буни биз цех полига нисбатан процент ҳисобида оламиз. Бу ерда - ёритиш фонлари юзаси; - хона поли юзаси; - меъёрий хужжатдан олинадиган табиий ёритиш коэффициентининг меъёрий миқдори. - фонарнинг ёруғлик характеристикаси, бу ҳам меъёрий хужжатдан олинади. - фонар юзасининг ёруғлик ўтказиш коэффициенти; - табиий ёритиш коэффициенти ёруғлик қайтишга боғлиқ бўлган ўсишни кўрсатувчи коэффициент. 1.Механика цехи хонаси 3 разряддаги кўриш шартида иш бажарадиган хоналар қаторига киради. Табиий ёритиш коэффициентининг қиймати қуйидагича аниқланади. =e m c Бунда e=5 га тенг. m- иқлимий ёруғлик коэффициенти Тошкент шаҳри учун m=1 га тенг деб олинади: с=1 қуёш ёритиш коэффициенти 2. (1) формуладан фойдаланиб, керак бўладиган фонар юзасини аниқлаймиз. Бу ерда цех узунлигининг энига нисбати , Баландлигининг энига нисбати бўлганда =2.35 ва уларга икки томонлама трапеция шаклида ойна солинган бўлса, унда Бунда -ойналар бир қаватли; =0.75- очиладиган металл рамли; - агар ойналар тоза, хиралашмаган; - пўлат асослар ўрнатилган; - ёруғлик тўсиш воситаси йўқ. га асосан. 3. Ойнанинг баландлигини ҳиоблаймиз метрга тенг Фонарлар баландлиги 0.6 карра нисбатида олинганлиги учун уни 1.8 м. га тенг деб қабул қиламиз. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling