1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш
Download 1.46 Mb.
|
Amaliyot [xfx]
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5 Назарий қисм. 3.5.1. Ишлаб чиқариш жараёнларида бўладиган шовқинлар тўғрисида маълумот.
3.4 Назорат учун саволлар
1. Товуш интенсивлиги қандай аниқланади? 2. Товуш қандай меъёрий кўрсаткичлар билан тавсифланади? 3. Шовқинга қарши қўлланиладиган конструктив ва техник тадбирларни айтиб беринг? 4.Шовқинларни олдини олиш ва қарши курашда қандай усуллардан фойдаланилади? 5. Шовқинни олдини олишда қандай материаллардан фойданилади ? 3.5 Назарий қисм. 3.5.1. Ишлаб чиқариш жараёнларида бўладиган шовқинлар тўғрисида маълумот. Янги саноат корхоналарини ва цехларини лойихалашда шу саноат корхонаси ва цехларида келиб чиқиши мумкин бўлган шовқин даражаларини аниқлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Маълумки, шовқин чиқарувчи машина ва механизмлар саноат кархонасининг бирор цехида жойлашганлигини ҳисобга олиб, ана шу шовқинни теварак-атрофдаги ишлаб-чиқариш корхоналарига, аҳоли яшаш жойларига шовқин таъсирини камайтиришга қаратилган чора тадбирлар корхонани лойихалаш даврида ҳисобга олинади. Шовқинни таъсирини ҳисобга олиш асосан қўйидаги вазифаларни ўз ичига олади: 1.Маълум нуқтада шовқин чиқариши мумкин бўлган ва шовқин тавсифлари аниқ бўлган шовқин манбаининг шовқин босими даражасини аниқлаш. 2.Шовқиннинг камайтирилиши лозим бўлган миқдори. 3.Шовқинни рухсат этиладиган миқдор даражасига келтириш чора-тадбирлари. Ҳисоблаш нуқтаси очиқ майдонда ёки берк хона ичида жойлашган бўлса буларнинг ҳар бири учун ҳисоблаш формулалари ҳар хил бўлади. Ҳисоблаш саккизта октава оралиқ бўйича ўтказилади. Ҳисоблаб топилган шовқин даражалари қиймати йўл йўналиши мумкин бўлган қийматлар билан солиштирилади ва камайтирилиши лозим бўлган шовқин даражаси миқдори аниқланади (дБ): Агар шовқин тарқатувчи манба хона ичида жойлашган бўлса, шовқин девор, пол, шифт ва бошқа жойларга тегиб кўп марта қайтиши натижасида хонадаги шовқин худди шундай ташқаридаги шовқинга нисбатан 10-15 дБ ортиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бино ичидаги ишлаётган машина, бино ташқарисида ишлаётганга нисбатан қаттиқроқ товуш чиқараётгандек туюлади. Шунинг учун ҳам бино ичидаги шовқинни интенсивлигини аниқлаганда тўғри келаётган шовқин интенсивлиги билан бирга қайтган товуш интенсивлиги ни ҳам эътиборга олиш керак. бунда В- хона учун ўзгармас миқдор бўлиб В=А (1- ) га тенг. А- товуш ютиш эквивалент майдони, А- , бўнда - S юзага эга бўлган товуш ютуш ўртача коэффициенти. Шовқин ютуш коэффициенти бунда: - ютилган товушнинг интенсивлиги; - тушаётган товушнинг интенсивлиги, 1. Шовқин манбаи яқинида шовқин даражаси тўғридан-тўғри манбадан чиқаётган товуш сифатида, ундан узоқлашганда эса, қайтаётган товушлар қўшилган ҳолда ифодаланади. Саноат кархоналарида I нинг миқдори 0,3-0,4 атрофида бўлади. Шунинг учун агар А=В деб қабул қилсак, хатолик унча катта бўлмайди. Баъзи бир амалларни бажариб, дБ билан белгиланадиган шовқин ҳисобини қўйидагича ифодалаш мумкин. L=L +10 lg(Ф/S+4/В) Шовқин–турли частота ва тезликдаги товушларнинг тартибсиз бирикмасидир. Шовқин келиб чиқишига қараб механик, аэродинамик, гидродинамик ва электромагнит кўринишида бўлиши мумкин. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling