1. Biofizikaning predmeti, vazifalari. Biofizikaning biologik fanlar orasida tutgan o’rni va boshqa fan soxalari bilan aloqasi


Download 1.78 Mb.
bet3/43
Sana23.12.2022
Hajmi1.78 Mb.
#1047099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
biofizika 100%

5. Termodinamika predmeti
ТЕРМОДИНАМИКА ПРЕДМЕТИ
Термодинамика – бу тизимларда энергия алмашинувини ва трансформациясининг умумий қонунлари ҳақидаги фан. Ушбу қонунларни тизимни ташкил этувчи жисмларнинг микроскопик тузилишини ҳисобга олмасдан кўриб чиқади.Энергия – убу материянинг барча шакллари учун универсал миқдорий ўлчовдир.Energiya shakllari:mexanik,issiqlik,elektrik,kimyoviy,yadroviy.Энергия- бу материянинг асосий ҳаракат шакли ҳисобланади ва системанинг иш бажариш қобилиятини ўзида акс эттиради. Шартли равишда энергияни интенсив факторни экстенсив факторга кўпайтириш орқали ифодалаш мумкин.
Масалан, pv (p-босим, v-ҳажм),
TS (T-ҳарорат, t+273ºC, S-’энтропия),
M-m (M-кимёвий потенциал, m-масса) ва ҳ.з.
6.Термодинамиканинг биринчи қонуни
умумий ҳолатда энергия сақланиши, иссиқлик айланиши жараёнларини тушунтиради. Бу қонуни энергия сақланиши ва бир турдан иккинчи турга айланиши тўғрисидаги қонундир, яъни энергия йўқдан бор бўлмайди ва йўқолиб кетмайди, у фақат бир турдан иккинчи турга айланиши мумкин. Системанинг ички энергияси деб, қараб чиқилаётган системадаги энергиянинг ҳамма турлари йиғиндисига айтилади ва у моддаларнинг массаси, табиати ва ташқи шароитларга боғлиқ бўлади. Термодинамиканинг биринчи қонунига асосан системада ташқи муҳитдан ютилган иссиқлик (dQ), система ички энергиясини (dU) ўзгартиришга ва система бажарадиган умумий ишга (dA) сарфланади ва қуйидагича ифодаланади:
Q = dU + A ; A = pdV + Amax.
Умумий кўринишда A-термодинамик системада ташқи босим -pdVга қарши иш бажариб, кимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаруви максимал фойдали иш A max иборат ва бу қуйидагича ифодаланади:
A = pdV + Amax
Q = dU + pdV + Amax
7..Gess qonuni.
1840 й. Г.И.Гесс томонидан кашф қилинган қонун ёрдамида термодинамик системаларда мураккаб биокимёвий жараёнларнинг бошланғич ва охирги ҳосил бўлган маҳсулотлар энергияси аниқ бўлган шароитда ажралиб чиққан иссиқлик миқдорини ҳисоблаш имконини беради. Гесс қонуни озиқ-овқат маҳсулотлари-нинг қувватини (калориясини) аниқлашда қўлланилади. Оддий моддалардан бир моль бирикма ҳосил бўлганда ажралиб чиқадиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори шу бирикманинг ҳосил бўлиш иссиқлиги деб аталади. Бир моль тўлиқ ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори эса, модданинг ёниш иссиқлиги деб аталади. Реакциянинг иссиқлик эффекти жараённинг қандай усулда олиб борилишига боғлиқ эмас, балки реакцияда иштирок этаётган дастлабки ва охирги ҳолатига боғлиқ. Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффектини ҳисоблаш учун реакция маҳсулотларининг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисидан, реакция учун олинган дастлабки модданинг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисини айириб ташлаш керак: dH= ΣdHмаҳс.– ΣdH дастл.модда dH- реакциянинг иссиқлик эффекти ΣdH–реакция маҳсулотларининг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндиси. ΣdH-дастлабки моддаларнинг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндиси. Prijogin teoremasi.Ташқи параметрларнинг ўзгармаслик ҳолида, стационар ҳолатда энтропия ҳосил қилиш тезлиги минимал катталикка интилади. (яъни энтропия хосил килиш тезлиги доимий булиб, унинг катталиги минималдир)
dS=dėS+dìS
Ушбу теоремага асосан, стационар ҳолатда энтропия ўсиш тезлиги, яъни энтропиянинг вақтга нисбатан олинган функцияси (dSi/dt) қайтмас жараёнлар боришига боғлиқ. Бунда энергетик мувозанат йиғиндиси икки қарама-қарши оқим: мусбат энтропия (хужайрадан ташқи муҳитга йўналган) ва манфий энтропия (ташқи муҳитдан хужайрага йўналган) қиймати билан тавсифланади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling