11. Onzager koeffitsienti birligi
Биологик системаларда энергиянинг бир турдан иккинчи бир турга ўтиши содир бўлиб туради. Мас-н, кимёвий энергия нерв толасида электр энергиясига, мускулларда эса механикавий энергияга, биолюминесценцияда (ялтироқ қўн-ғизларда) ёруғлик энергиясига, хлоропласт-ларда макроэрг боғ энергиясига, кўз тўрпардасида эса электр энергияга айланади. Ҳар қандай жараённи умумлашган куч Х билан умумлашган оқим J кўпайтмаси тарзида ифодалаш мумин. Шу асосда, жараён энтропиясининг ўзгариши мазкур характерлар кўпайтмасига JХ қувват кўринишида ифодаланади. Агарда мувозанат яқинлиги системада ҳаракатлантирувчи куч ва у сабабли юзага келадиган оқим кучсиз бўлса, улараро боғлиқлик пропорционал бўлади,яъни J= L X L-пропорционаллик коэффициенти, Х- умумлаш-ган куч, J- умумлашган оқим
Фараз қилайлик, бир системада бир вақтнинг ўзида икки оқим, иссиқлик оқими- J1 ва модданинг диффузион оқими J2 -ҳамда умумлашган кучлар, ҳароратлар фарқи-Х1 ва концентрациялар фарқи –Х2 мавжуд бўлсин. Онзагер алоқадорлигига биноан, мувозанатга яқин очиқ системада, ҳар бир оқим фақат ўз ҳаракатлантирувчи кучигина эмас, бошқа оқимни ҳаракат-лантирувчи кучига ҳам боғлиқ бўлиб, бундай алоқадорлик диа-гонал коэффициентлар тенглиги билан характерланади ва бу оқимлар бир-бирини қўллаб туради: J1= L11 X1 + L12 X2
J2= L21 X1+ L22 X2
Бу ерда J1 ва J2 –биринчи ва иккинчи оқим, Х1 ва Х2 уларга мувофиқ харакатга келтирувчи кучлар, L11, L12, L21, L22>0 кичик бўлиб, мутаносиблик коэффициент-ларидир. Мазкур тенгламалар Онзагер тенгламалар номи билан юритилиб, уларга биноан, оқимлар ўртасидаги боғлиқлик диагонал коэффициентлар тенглиги L12= L22 шарти, Онзагер алоқадорлиги орқали ифодаланади.
12. Ochiq sistemaning entropiyasining prigojin teoremasi
Ташқи параметрларнинг ўзгармаслик ҳолида, стационар ҳолатда энтропия ҳосил қилиш тезлиги минимал катталикка интилади. (яъни энтропия хосил килиш тезлиги доимий булиб, унинг катталиги минималдир) dS=deS+diS.
Ушбу теоремага асосан, стационар ҳолатда энтропия ўсиш тезлиги, яъни энтропиянинг вақтга нисбатан олинган функцияси (dSi/dt) қайтмас жараёнлар боришига боғлиқ. Бунда энергетик мувозанат йиғиндиси икки қарама-қарши оқим: мусбат энтропия (хужайрадан ташқи муҳитга йўналган) ва манфий энтропия (ташқи муҳитдан хужайрага йўналган) қиймати билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |