1. Biofizikaning predmeti, vazifalari. Biofizikaning biologik fanlar orasida tutgan o’rni va boshqa fan soxalari bilan aloqasi


Download 1.78 Mb.
bet5/43
Sana23.12.2022
Hajmi1.78 Mb.
#1047099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
biofizika 100%

J1= L11 X1 + L12 X2
J2= L21 X1+ L22 X2
Бу ерда J1 ва J2 –биринчи ва иккинчи оқим, Х1 ва Х2 уларга мувофиқ харакатга келтирувчи кучлар, L11, L12, L21, L22>0 кичик бўлиб, мутаносиблик коэффициент-ларидир.
Мазкур тенгламалар Онзагер тенгламалар номи билан юритилиб, уларга биноан, оқимлар ўртасидаги боғлиқлик диагонал коэффициентлар тенглиги L12= L22 шарти, Онзагер алоқадорлиги орқали ифодаланади.

9.TERMODINAMIKANING 2 - QONUNI.
Бу қонун табиий жараёнлар қайси йўналишда ўз-ўзидан содир бўлишини аниқлайди. Бу қонунга асосан, иссиқлик совуқ жисмдан иссиқ жисмга компен-сациясиз ўз-ўзидан ўта олмайди деган хулоса келиб чиқади.ТД 2-қонуни асосида термодинамик система ҳолатини ифодалаш учун ҳолат функцияси-энтропия (S) тушунчаси киритилган. Энтропиянинг қайтар жараёнларда ўзгариши қуйидаги тенглама асосида ҳисобланади: dS=S2-S1=Q/T
Бу ерда:Q-ҳарорат (Т) қийматида ютилган ёки ажралиб чиққан иссиқлик миқдори Энтропия ўзгаришлари система томонидан ютилган умумий иссиқлик қиймати Q/T га боғлиқ. Системада кечувчи жараёнларнинг қайтар ва қайтмас кўринишда кечишига боғлиқ ҳолатда қуйидаги тенглик келтирилади: dS> Q/T
Изолирланган системаларда мувозанатланган жараёнларда бу қиймат ўзгармас ва мувозанат-сиз жараёнларда эса ўсувчи қўринишда акс этади Демак, энтропия модда ёки системада юз бериши мумкин бўлган ва узлуксиз ўзгариб турадиган ҳолатларни характерловчи жуда муҳим функция ҳисобланади. “Энтропия” юнонча сўздан олинган бўлиб, “ўзгариш” деган маънони англатади (S). Бу термин Рудольф Клаузиус томонидан 1865 йилда фанга киритилган.
Энтропиянинг ўзгариши модда ва системанинг тартибсизлик даражасига пропорционал ҳисобланади.- Демак, ТД 2-қонунига асосан: изолирлан-ган системада энергия ўз-ўзидан фақатгина юқори даражадан паст даражага ўта олади, тескари бўлиши мумкин эмас, деб хулоса қилсак бўлади
10.Стационар ҳолат
Термодинамик система параметрлари (V,P,T ва бошқалар) муҳит билан ўзаро таъсирлашишида вақт давомида ўзгармаса, система ҳолати стационар ҳолат дейилади.Термодинамик нуқтаи-назардан тирик хужайра очиқ системадир ва унинг нормал фаолияти системадаги стационар ҳолат барқарорлик мувозанат кўрсаткичига боғлиқдир.Мувозанатланувчи ёки қайтар жараёнлар вақт давомида ташқи муҳитнинг қўшимча ўзгаришларисиз қайта олдинги ҳолатига келиши кўринишида амалга ошади.Мувозанатланмайдиган ёки қайтмас жараёнлар ўз-ўзидан дастлабки ҳолатига қайтмайди, фақатгина ташқи муҳит ўзгаришлари асосида мувозанатга келади.Термодинамик системанинг қўзғалган ҳолатдан барқарор ҳолатга ўта олиш характери стационар ҳолат барқарорлиги критерийси ҳисобланади. Биологик системаларда бир неча барқарор стационар ҳолатлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлади. Системада стационар ҳолатларга ўтишда кесишиш нуқтаси бифуркация нуқтаси деб аталади. Бир неча барқарор стационар ҳолатга эга ва улар ўртасида беқарор нуқта орқали ўтиш имконияти мавжуд бўлган системага триггер система деб номланади. Биологик системаларда бир неча барқарор стационар ҳолатлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлади. Системада стационар ҳолатларга ўтишда кесишиш нуқтаси бифуркация нуқтаси деб аталади. Бир неча барқарор стационар ҳолатга эга ва улар ўртасида беқарор нуқта орқали ўтиш имконияти мавжуд бўлган системага триггер система деб номланади. Триггер системалар кимёвий реакция-ларда реагент концентрацияси оширил-ганда системадаги триггер ўтиш ҳола-тини куч ёки махсус ўтиш усули деб аталади. Триггер ўтишлар системадаги бар-қарор стационар ҳолатлар ва улар ўрта-сидаги ўтишлар имкони бўлган биологик жараёнларнинг моделларини тузишда қулайлик яратади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling