1. Biologiya o‘qitish uslubiyatining asosiy maqsadi va vazifalari nimalardan iborat?


Biologiya o„qitish uslubiyati o„quv fani sifatida qanday


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/58
Sana18.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1209257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Bo\'m . 303.

4.Biologiya o„qitish uslubiyati o„quv fani sifatida qanday 
vazifalarni bajaradi?
БИОЛОГИК ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ 1.Биология ўқитувчиси 
биологик билимларнинг жамиятимиздаги ҳар бир 
инсоннинг ҳаёти ва меҳнатидаги улуғвор кучини чуқур 
англаши, бунга ишонч ҳосил қилиши лозим. 2.Биология 
ўқитувчисининг касби, ўқувчилар нега биология фанларини 
ўрганмоғи кераклигини сингдириши учун кўп хил 
методларни, фидойиликни, жиддий амалий ўқув ва 
малакаларни ҳамда мустаҳкам иродани талаб этади. 3. Фз 
фанига фидойиларча берилмаган, жонкуяр бўлмаган 
ўқитувчи биологияни ўқитишда, унинг маълумотлари 
асосида тарбия беришда ҳеч қандай муваффақиятга ериша 
олмайди. 4. Фқувчини фан воситасида тарбиялашни 
истасанг, ўз фанингга муҳаббат қўй ва уни билиб ол, шунда 
ўқувчилар сени ҳам, фанни ҳам севиб қоладилар сен ҳам 
уларни тарбиялай оласан; аммо бордию сен ўзинг уни 
севмасанг, у тақдирда сен қанчалик ўқувчиларни ўқишга 
зўрламагин, фан тарбиявий таъсир кўрсатмайди (Қори 
Ниёзий).
. Илмий-техника жадал ривожланиши шароитида инсоният 
уни қуршаб олган муҳит билан қарама-қаршиликга дуч 
келмоқда, муҳит унинг соғлигига ва яшашига хавф 
солмоқда. Ишлаб чиқариш ва транспорт чиқиндилари 
ҳавони, сувни заҳарламоқда, карбонат ангидриднинг 
миқдори кўпайиб, кислород камайиб бораяпти. Экологик 
ҳалокат ҳар соатда ер саёрасига хавф солмоқда. 6. 
Мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, унинг 


ресурсларини қайта юзага келтириш (тиклаш) ва улардан 
рационал фойдаланиш муҳим умумдавлат вазифалардан 
бири бўлиб қолмоқда. Биологик билимларнинг роли ва 
аҳамияти мисли кўрилмаган даражада ошди – ИНСОНИЯТ 
янги асрга – БИОЛОГИЯ АСРИГА кириб келди. 7. ДНК сири 
очилди. Фотосинтез сирини очишга инсоният жуда катта 
маблағ ва куч сарфламоқда. 8. Дунё олимларининг диққат 
еътибори ҳаёт ҳодисаларининг моҳиятини аниқлашга, 
ҳужайра, организм ва бутун органик олам 
ривожланишининг физикавий, кимёвий ва биологик 
қонуниятларини ўрганишга, моддалар алмашинуви, ирсият, 
организмларнинг ўзгарувчанлигини бошқаришнинг турли 
методларини ишлаб чиқишга, экологик ҳалокатни олдини 
олишга қаратилган.
. Ер куррасида аҳоли сони ортиб бормоқда (8 милиард 
атрофида). Биологик таълим инсонлар учун профессионал 
таёргарликларининг шарти ва асосий элементи бўлиб 
қолмоқда. 10. Инсонлар 4-5 маротаба кўп органик 
моддалар синтезлайдиган ўсимлик навларини яратишга 
муҳтожлик сезмоқда. Жаҳон океани ва ички сув ҳавзалари 
бойликларидан янада фаолроқ ва самаралироқ 
фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. 11. Биологик 
таълимларнинг мактабларда ўқитилиши ушбу 
муаммоларни ҳал этишга қаратилга дастлабки қадам 
ҳисобланади. У меҳнатга муҳаббат ва ҳурматни, меҳнатни 
инсониятнинг барча моддий ва маънавий бойликларининг 
манбаи сифатида эътироф этишни тарбиялаш учун кенг 
имкониятлар беради. 12. Мактабда биологияни ўрганиш 


даставвал умумий таълим ролини ўтайди. Бу ҳар бир 
инсонга уни ўраб турган тирик табиатни ҳамда ўзини 
организмини тўғри тушуниб олиш учун ўрганилиши мутлақо 
зарур бўлган фанлардир. 13. Мактаб биология курсларини 
ўрганиш тўғри йўлга қўйилганда инсонлар мактабни 
битириб кетгандан кейин ҳам мустақил равишда маълумот 
олиш йўли билан билимларни тинмай тўлдириб бориш 
эҳтиёжини туғдиради. 14. Фан очиб бераётган табиий 
қонуниятлар инсонларга ўсимликлар ва ҳайвонларни 
бошқариш ҳамда уларнинг ҳаёт жараёнларини муайян 
мақсадга мувофиқ ҳолда ўзгартириш имконини беради 
Биогеоценозлар бойликларидан моҳирона фойдаланиш ва 
уларни кўпайтириш халқ ва давлат фаровонлигини 
кўтаришга муҳим ўрин тутади. 
. Фидойилик билан йўлга қўйилган биологик таълим 
ўқувчиларда ДИАЛЕКТИК-МАТЕРИАЛИСТИК дунёқарашни 
тарбиялашга имкон беради. Фқувчилар БИОЛОГИК таълим 
олатуриб, табиат ҳодисаларини ўзаро боғланишда, ҳаракат, 
эволюция, ўзгариш ва ривожланиш доимий эканлигини 
ўрганадилар. 16. Биологик ҳодисаларни материалистик 
моҳиятини ва улар ўртасидаги сабабли боғланишларни 
очиб ташлаш ўқувчиларда табиатга нисбатан фикр ва 
қизиқиш уйғотади. Ажойиб манзара ёш руҳининг 
ривожланишига шу қадар улкан даражада тарбиявий 
таъсир кўрсатадики, педагогнинг таъсири у билан 
рақобатлашиши қийин (К.Д.Ушинский). . 
Ёш авлодга яхши биологик таълим бериш табиатни 
муҳофаза қилишни, экологик муаммоларни ҳал этишни 


умумхалқ ишига айлантиришга ёрдам беради. Атмосфера, 
сув, тупроқ, океанларни ифлосланишидан муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги халқаро шартномаларга, лойиҳаларга аъзо 
бўлиш ўқувчилар ва талабаларнинг биологик билим 
савияларига боғлиқ. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling