1. Birja tarixi
Download 0.67 Mb.
|
birja javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20.Birja narxlari kotirovkasi.
19.Valyuta birjalari. Валюта биржаси – миллий валюталарнинг ташкиллаштирилган бозори. Унда миллий валюталар ўртасидаги талаб ва таклиф таъсири остида вужудга келадиган курс нисбатидан (котировка) келиб чиқиб валюталар эркин олди-сотдиси амалга оширилади. Валюта биржасида котировка айирбошланадиган валюталарнинг харид лаёқатига боғлиқ, у эса, ўз навбатида, эмитент мамлакатлардаги иқтисодий вазият билан белгиланади. Валюта биржаларидан операциялар у ерда айирбошланадиган валюталар конвертацияланишига боғлиқ. Биржаларнинг бу турига классик биржа савдосининг барча элементлари хосдир.
Асосий валюта биржачилари қуйидагилар ҳисобланади: - Банклар, ўзига хос «ички банк биржаси» ташкил қилган ҳолда. Банклар хорижий валюта сотиш ёки сотиб олиш истагида бўлганлар ўртасидаги табиий воситачилар ҳисобланади ва бутун дунё бўйлаб ўз мижозлари учун ҳимояловчи валюта битимларини амалга оширади. - Сотувчи ва харидор ўртасида битим самарадорлигини анча ошириб, воситачи сифатида иштирок этадиган хорижий валюта брокерлари. - Жаҳон савдосида иштирок этадиган компаниялар битимларни амалга ошириш учун хорижий валютага эҳтиёж сезади. Компаниялар хорижий валюта билан боғлиқ ва одатий биржа операцияларининг натижаси ҳисобланган рискни чегаралашга ҳаракат қилади, баъзида чайқов мақсадларида валюта операцияларида иштирок этади. - Ҳалқаро капитал қўйилмалар соҳасидаги менежерлар уларнинг қимматли қоғозлари максимал фойда келтиришини доимий кузатиб турган ҳолда, қимматли қоғозларни бир валютадан бошқасига ўтказадилар. - Марказий банклар мамлакат хорижий валютасининг асосий эгаси ҳисобланади ва зарурат туғилган ҳолларда мамлакат ҳукуматини молиялаштиради. Марказий банклар миллий валюта қийматининг тебранишларини юмшатиш мақсадида кўпинча валюта биржасида воситачи сифатида қатнашади, баъзида эса миллий валютанинг қадрсизланиши билан боғлиқ салбий араёнларни ортга қайтаришга ҳаракат қилади. 20.Birja narxlari kotirovkasi. биржа нарх ҳаракатланишида турли тенденцияларини мувозанатлаш механизми ҳисобланади ва нархнинг кескин ўзгаришини юмшатишга хизмат қилади. Биржанинг барқарорлаштирувчи бу роли нарх котировкаси – биржа нархлари ҳақида турли ахборотлар воситасида амалга оширилади. Котировка кўп сонли битимлар нархини умумлаштиришни бир тизимга келтириш натижасида котировка комиссияси томонидан амалга оширилади ва натижалар албатта дарҳол эълон қлинади. Нарх котировкаси биржа савдоси қатнашчилари, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ва биржа ташқарисидаги харидорлар, биржанинг фаолияти учун катта қизиқиш уйғотади. Биржа котировкалари узоқ муддат давомида нархлар динамик қаторини ифодалайди, бу улардан башорат қилиш учун база сифатида фойдаланиш имконини беради. Расмий котировка – биржа куни учун товар бўйича биржа кунининг якуний босқичида қайд қилинган нархларни ўртачалаштириш натижасида белгиланадиган умумий нарх алоҳида аҳамиятга эга. Котировка справочник аҳамиятидан ташқари катта функционал аҳамиятга ҳам эга. Масалан, расмий фьючерс котировкаси ҳар бир биржа кунида ҳар битта позиция (етказиб бериш ойи) бўйича биржада белгиланадиган умумий нарх сифатида ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси мижозлар билан қайта ҳисоб-китоблар учун фойдаланилади. Ишончли натижалар олиш учун котировка комиссияси белгиланган қоидаларга амал қилади: 1. сотувчилар, харидорлар ва битимлар нархининг айрим кескин фарқ қиладиган қийматлари истисно қилинади; 2. барча товарлар эмас, улар бўйича битимлар систематик равишда тузиладиган айрим муҳим товарлар котировка қилинади. Бундай товарлар ҳақида маълумотлар биржа бюллетенининг базасига киритилади. Янги товарларнинг систематик пайдо бўлишида улар ҳақидаги маълумотлар рўйхатга киритилади. У ёки бу товарлар бўйича битимлар узоқ вақт тузилмай қолган ҳолларда улар рўйхатдан чиқариб ташланади; 3. котировкада ҳисобга олинадиган партиядаги товарлар энг кам ҳажми келишиб олинади; 4. нархнинг товар партиясига боғлиқлигини элиминациялаш учун иккита усулдан фойдаланилади: нархлар энг кўп битимлар сони амалга ошириладиган намунавий ҳажм уун берилади; котировка нархи бир нечта турли ҳажмлар учун аниқланади; 5. етказиб бериш шартларидаги фарқлар ҳисобга олинади, уларга мувофиқ партия қийматига товарни ташиш, суғурталаш, ўраб-қадоқлаш ва ҳоказолар ёки киритилади ёки киритилмайди. Котировка қуйидаги ахборотлардан иборат бўлади: расмий котировка, сотувчи (таклиф нархи) ва харидорнинг (талаб нархи) максимал ва минимал нархи, кун (давр) нархлари; кун давомидаги биринчи ва охирги битимлар нархи (нарх кескин ўзгарган оралиқ нуқталар ҳам кўрсатилиши мумкин); ўтган кунлар билан таққослаганда биржанинг очилиш ва ёпилиш пайтидаги нархлар. Мос келувчи расмий котировка ҳар бир позиция (етказиб бериш санаси) бўйича охирги савдодан олдинги 30-60 кун давомида қайд қилинган максимал ва минимал нархларни ўртачалаштириш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. Намунавий (справочник) товар нархи барқарор бўлмаган бозорда, нарх ва унга таъсир этувчи омиллар кенг доирада белгиланади. Намунавий нарх сотиш шартларида намунавий сотув ҳажмида товар бирлиги қийматини акс эттиради. Бу энг ҳақиқий нарх, чунки у тасодифий нарх шакллантирувчи омиллар таъсирини истисно қилади. Битимлар сони кўп бўлганда намунавий нарх битимларнинг ўртача нархси сифатида аниқланади, чунки қатта сонлар қонуни бўйича четга оғишлар бир-бирини қоплайди. Кам сонли битимлар бўйича намунавий нарх барча нарх шакллантирувчи омилларни (талаб ва таклиф нисбати, қатнашчилар сони, ҳисоб-китоб шартлари, транспорт воситасида ташиш шартлари), аввалги биржа куни (даври) намунавий нархининг янги тузилган битимлар нархига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда чиқарилиши лозим. Зарур ахборотлар йўқ бўлган ҳолларда намунавий нарх чиқарилмайди. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling