1. Birja tarixi
Download 0.67 Mb.
|
birja javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Xalqaro birja markazlari. Буюк Британия биржа тизими
21. Rieltorlik faoliyati. Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади. Риэлторлик фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом ва ушбу фаолиятга оид бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга кўра риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади: кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик; кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш; кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш; кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари. Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга — риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади. 22. Xalqaro birja markazlari. Буюк Британия биржа тизими Буюк Британия фонд бозори анъанавий равишда мамлакат молия-кредит тизимининг муҳим қисми ҳисобланиб келади. Британия қимматли қоғозлар бозорида етакчи ўринларни Лондон фонд биржаси эгаллайди. Шунингдек, Буюк Британияда Манчестер, Бирмингем, Глазго ва Белфастда қатор минтақавий биржалар ҳам мавжуд бўлиб, улар мамлакат иқтисодиётида иккинчи даражали роль ўйнайди. 80-йилларнинг охиридиан бошлаб Халқаро фонд биржаси деб атала бошлаган Лондон биржаси ҳақли равишда дунёнинг энг байналмилал биржаларидан бири ҳисобланиши мумкин. Европадаги бошқа айрим мамлакатлар акциялари билан савдо ҳажми Лондонда бу мамлакатдаги савдо ҳажмидан катта бўлади. биржада котировка қилинадиган хорижий эмиссиялар сони бўйича у фақат Женева фонд биржаси, бу Германиянинг биргаликдаги барча биржаларидан кейинда туради. Халқаро Лондон фонд биржасига аъзо фирмалар уч тоифага тақсимланади. Уларнинг биринчиси муҳимроқ ҳисобланади. Бу қаторга ёки дилер, ёки брокер, ёки бир вақтнинг ўзида дилер ва брокер бўла оладиган биржа аъзолари киради. Агар биржа аъзоси дилерлик фаолияти билан шуғулланадиган бўлса, у биржада бозорни шакллантирувчи - «маркетмейкер» сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Қоидага кўра, бундай функцияларни фақат йирик фирмалар ўз зиммасига олади. Уларнинг асосий функцияси – ктоировка мажбурия даври деб аталадиган белгиланган вақт муддатида қимматли қоғозларни фаол харид қилиш(сотиш)дир. Бозорни шакллантирувчилар улар битимни амалга ошириш истагида бўлган нархларни таклиф этадилар. Бозорни шакллантирувчилар сони кўплиги тфайли улар ўтасида рақобат вужудга келади, бу эса қимматли қоғозларнинг янада асосланган нархларига олиб келади. Бозорни шакллантирувчилар котировкада иккита курсни кўрсатишлари лозим: талаб (харидор) нархи ва таклиф (сотувчи) нархи. Масалан, 143-6.10х10 кўринишдаги котировка шуни англатадики, бозорни шакллантирувчи 10000 гача акцияларни 143 пенс нархда сотиб олиш ва 10000 гача акцияларни 146 пенс нарха сотишга тайёр. Курслар ўртасидаги фарқ (3 пенс) спрэдни (курслар фарқи) ташкил қилади. Лондон фонд биржасининг иккинчи тоифа аъзоларини дилерларао брокерлар ташкил этади. Бу бир-бири билан яширин алоқа қилиш истагида бўлган бозорни шакллантирувчиларга воситачилик хизматлари кўрсатувчи фирмалардир. Дилерлараро брокерлардан фойдаланиш бозорни шакллантирувчиларга қимматли қоғозлар бўйича ўзининг жорий позицияларини рақобатчилардан яшириш имконини беради. Учинчи рақобатчилар тоифаси пул брокерларидан иборат. Уларнинг асосий функцияси — бозорни шакллантирувчилар учун қимматли қоғозларни қарзга олишдир. 80-йилларда Лондон биржаси 1983 йилдан 1986 йилгача ўтказилган, асосан биржанинг халқаро рақобатбардошлигини оширишга, демакки, Британия капитали позицияларини мустаҳкамлашга йўналтирилган жиддий ўзгаришлар ўтказилган жойга айланди. Хорижий компанияларга биржанинг тўлақонли аъзолари бўлишга рухсат этилди. Ҳозирги пайтда савдода 60 дан ортиқ мамлакатдан компаниялар иштирок этади. Бу биржада американинг NASDAQ тизимига ўхшаш автоматлаштирилган биржа котировкалар тизимининг жорий қилиниши ҳақиқий инқилоб бўлди. Бу янгиликлар натижасида биржа аъзоларида битимларни бевосита компьютер терминаллари орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Тезда электрон савдо тизими амалда операцион залдаги савдони сиқиб чиқарди ва Лондон фонд биржаси анъанавий операцион залдан воз кечган ва уни электрон савдо тизими билан алмаштирган дастлабки йирик биржага айланди. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling