1. Birja tarixi


Birjaning huquq va majburiyatlari


Download 0.67 Mb.
bet36/60
Sana21.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1644347
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60
Bog'liq
birja javoblar

17.Birjaning huquq va majburiyatlari. Биржани бошқариш унинг аъзолари томонидан ҳам, ёлланма ходимлар томонидан ҳам амалга оширилади. Биржанинг олий раҳбарлик органи директорлар (бошқарувчилар) Кенгаши ҳисобланади. Кенгаш биржа аъзолари томонидан сайланади. Унинг таркибига биржа аъзолари ҳам, бир нечта директолар ҳам киради. Биржа фаолияти меъёрлари, сиёсати ва қоидалари директорлар Кегаши томонидан белгиланади ва директорлар Кегаши томонидан тайинланадиган ёки биржа аъзолари томонидан сайланадиган, биржа аъзоларидан таркиб топган қўмита томонидан ҳаётга татбиқ этилади. Қўмита аъзолари директорлар Кенгашининг олдида жавоб беради. Қўмита аъзолари мос келувчи ҳақ тўланмасдан ишлайди. Улар тавсиялар чиқаради ва директорлар кенгашига ёрдам беради, шунингдек, тартибга солиш қоидаларига мувофиқ уларга юклатилган биржа фаолияти бўйича муайян мажбуриятларни бажаради. Биржанинг ёлланма ходимлари савдо бўйича ҳеч қандай ҳуқуққа ёки овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Ходимлар сони ва уларнинг мажбуриятлари Директорлар Кенгаши томонидан белгиланади. Персонал директорлар Кеннгаши ва қўмиталарнинг топшириқ ва қарорларини бажаради, персоналнинг ташкилий структураси эса кўпинча турли қўмиталарнинг функцияларига мос келади.
Биржаларнинг кўпчилиги хусусий шахсларнинг корпорация кўринишида ташкил қилинган ва фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган уюшмаларини ифодалайди. Биржа аъзолари сони чекланган бўлиб, баъзида ўзгариб туриши мумкин. Биржа аъзолари фақат алоҳида шахслар ҳисобланади. Шу билан бирга, корпораци, компания ва ширкатлар уларни, масалан, тузилган битимлар бўйича комиссия фоизига тааллуқли масалаларда айрим аъзолар тақдим этадиган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, айрим биржаларда корпорация, компания ва ширкатларга уларнинг манфаатларини ифодаловчи аъзолар орқали хизматчиларга – биржа залида канцелярия ишлари ва бошқа техник ишларни бажариш учун биржа аъзоси бўлмаган шахсларга эга бўлишга рухсат этилади. Бироқ битимлар тузиш фақат кимга аъзолик расмийлаштирилган бўлса, ўша фирманинг имтиёзида қолади.
Биржа корпорацияси низомида унинг аъзолар пайи (бадали) ҳисобига шаклланадиган капитали кўрсатилади. Биржа сертификатига (пайига) эгалик қилиш биржа халқасида битимлар тузиш ҳуқуқини беради.
Биржага аъзолик маълум бир ҳуқуқлар беради ва қатор мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлади

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling