1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар
-модда. Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар
Download 459.67 Kb.
|
Мехнат кодекси янги тахрирда
- Bu sahifa navigatsiya:
- 537-модда. Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
- 538-модда. Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик
- 2-§. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати
- 539-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати субъектлари
536-модда. Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар
Давлат меҳнат инспекторлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш берувчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда режали ҳамда режадан ташқари текширувлардан ўтказади. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя этилиши, давлат меҳнат инспекторларининг текширувлар давомида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларининг иш берувчилар томонидан бажарилиши текшириш предметидир. Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартиби қонунчиликда белгиланади. 537-модда. Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи меҳнат инспекциясига ва (ёки) судга шикоят қилиниши мумкин. 538-модда. Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик Давлат меҳнат инспекциясининг кўрсатмалари, тақдимномаларини ва бошқа ҳужжатларини ижро этмаслик, шунингдек Давлат меҳнат инспекциясининг фаолиятига аралашиш ҳамда унинг ходимлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади ҳамда қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 2-§. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати 539-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати субъектлари Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати субъектларидир. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати қонунчиликка мувофиқ жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ҳамда бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Касаба уюшмалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг махсус субъектларидир. 540-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари иш жойларида иш берувчиларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, шунингдек жамоа келишувлари ҳамда жамоа шартномаси, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ҳужжатлар қоидаларига риоя этиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмалари лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган ишлаб чиқариш объектларида меҳнат шароитлари хавфсизлигини экспертизадан ўтказишда, шунингдек лойиҳалаштирилаётган ҳамда фойдаланилаётган механизмлар ва асбоб-ускуналарнинг хавфсизлигини экспертизадан ўтказишда, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши сабабларини аниқлашда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг мажлисларида иштирок этишга ҳақлидир. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида касаба уюшмалари: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги тегишли жамоатчилик кенгашларида иштирок этишга; иш берувчиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юборишга; меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганликда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар фактларини яширганликда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаб билан тегишли органларга мурожаат қилишга; иш берувчига ходимларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш ҳақида, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритишга; меҳнатнинг муҳофаза қилиниш ҳолатини ўрганишга, иш берувчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоа келишувларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятлари бажарилишини назорат қилишга; ўзи манфаатларини ифодалаётган ходимларнинг иш жойларига киришга; якка тартибдаги ва жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этишга; ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга мурожаат этишга ҳақли. Касаба уюшмалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун касаба уюшмалари, шунингдек уларнинг бирлашмалари ўз инспекцияларини ташкил этишга ҳақли. Download 459.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling