75.Jag’li va konusli maydalagichlar va ularning ishlash prinsipi haqida ma’lumot bering.
Жағли майдалагичларда қўзғалмас ва ҳаракатчан плиталарнинг узлукли яқи нл аш и шидан ҳосил бўлган кону ели
камерада материални эзиш ва ёриш усуллари билан амалга оширилади Майдаланган материал ҳаракатчан плита орқага
юриши пайтида майдалагичдан тўкилади. Жағли майдалагичлар тузилиши содда ва иш жараёнида ишончли. Аммо,
унинг таркибида тебранувчи массалар (яъни ҳаракатланувчи плита, тирсакли дастак ва ҳоказо) бўлгани учун уни оғир
пойдеворларга ўрматиш зарур: Жағли майдалагич ишининг асосий параметрлари: илинтириш бурчаги; ўқнинг айланиш
частотаси; иш унумдорлиги ва энергия сарфи. Материалнинг майдаланиш даражасига илинтириш бурчаги а катга таъсир
кўрсатади. Агар, а катта бўлса, майдаланиш даражаси i ортади. Одатда, ушбу бурчак қиймати а=15.. .22° оралигида
бўлади. Ҳаракатчан плитанинг бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш даври т=30/п.
Майдалагичнинг 1т/соат иш унумдорлигида учун 400... 1500 Вт энергия сарфи тўғри келади. Ушбу майдалагич
афзалликлари: оддий ва ихчам, унча катта жой эгалламайди; ишлатиш осон ва турли соҳаларда кенг тарқалган.
Камчиликлари: оғир пойдевор талаб қилади; бинони тебрантиради; зарба ва шовқин билан ишлайди
Конусли майдалагич материалларни йирик, ўрта ва майда янчиш учун ишлатилади. Жараён асосан эзиш ва синдириш
усулларида олиб борилади. Майдалаш курилма қобиғи ва конуссимон шаклдаги айланувчи каллак орасида амалга
оширилади Конуссимон, айланувчи конус қурилма ўртасидан маълум масофада четга ўрнатилган, эксцентрик айланма
ҳаракат қилади. Айланувчи конус қобигининг бир томонига яқинлашса, иккинчи томонида қобиқ ва конус каллак
орасидаги масофа кўпаяди ва у ердан майдаланган материаллар тўкилади. Афзалликлари унумдорлиги катга, материал
узлуксиз эзиш ва букиш натижасида майдаланилади, бир меъёрда, шовқинсиз ишлайди (маховик керак эмас) ва
майдалаш даражаси юқори. Камчиликлари курилма мураккаб, нархи қиммат, тикка конусли курилманинг баландлиги
катга.
Do'stlaringiz bilan baham: |