Расмни босиброқ чизиш-чизиқларни орқа томондан ҳам кўриш (чизга қўлда юқори даражада титраш тонуси мавжуд), кескин безовталаниш (қандай деталга алоҳида урғу бериб чизилганига қараб).
Ҳайвоннинг умумий ҳолатига баҳо: тажовузкор, тажовуз қилишга тайёрланган ва беозор-бу ҳар бир шахснинг ўзига муносабати, ўз Менига муносабати, унинг оламга муносабати, ўзини нимага ўхшатиши (қуён, фил, яъни чизилган расмга кўра). Ушбу суратлада чизилган нарса, чизувчининг ўзи саналади.
Айлана шакл, ҳеч нарса тўлдирилмаган ҳол тундлик, ички олами берклигидан далолат беради.
Механик қисмларни ичига жойлаштирилганлик-ҳайвоннинг жонли қисми сифатида механик қисмларни ишлатилганлиги- танк оёғини қўлланилганлиги, симлар, антена –шизоидлик, шизофренияга мойилликни билдиради.
Номланиши-агар номланиш, мазмунли қисм билан рационал боғланган бўлса, рационаллик, мослашишга қобилиятлиликни; номланишга илмий тус берилган бўлса-интеллектда номойишкороналик, эрудиция; ҳар хил маъноли овозли, товушли тарздаги –енгилтаклик, хавфга бўлган огоҳлантиришларни сезмаслик; тақдир тақазосига кўра берилган номлар-атрофга нисбатан илтифотли. Ҳаддан ортиқ узун номлаш-ҳимояланиш, ҳимояланиш шаклидаги фантазияга мойиллик.
Беихтиёр чизилган суратлар тести
Биринчи квадрат. Ўртадаги нуқта Эгони англатади ва ташқи воқеаларга нисбатан эмоционал реакцияни ифодалайди. Синалувчи чизган расм унинг муаммоларини ҳал этишдаги ҳолатини билдиради. Масалан, нуқтадан бир нечта тўғри чизиқ чиқарилган бўлса, бу муаммоларни ечишга нисбатан эгилувчанлик ва ишончни билдиради., муаммони ечишга нисбатан бир неча вариантларга эгалигини англатади.
Иккинчи квадрат. Чап томон тепасидаги тўлқинли чизиқ ўаракатни ифодалайди. Расмда нимани боғлаб чизишига қараб, ё эркин ҳаракатланиш, ёки нимага боғлиқликни ифодалайди.
Учинчи квадрат. Учта вертикал чизиқлар завқ-шавқли- иззат-нафс, жиззакилик. Агар текширилувчи бу символга алоҳида чизгилар берилган бўлса, мақсадга эришиши аниқ ва аниқ мотивга эга. Агар символлар қоралатиб чизилган бўлса, бундай сифатлар холилигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |