1. Fasafaning predmeti


Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия tushunchalarining mohiyati


Download 133.18 Kb.
bet32/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
salom falsafa

130. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия tushunchalarining mohiyati
Араб манбаларида қайд этилишича, дин сўзи («دان дâна») феълидан
ясалган бўлиб, «кимгадир бўйсунмоқ, бўйин эгмоқ, итоат этмоқ, кимдандир
қарздор бўлмоқ, эътиқод қилмоқ, қилган ишига яраша мукофотламоқ»; «дийнун» сўзи эса, «дин, имон, ажр-мукофот, қилинган ишга яраша берилган
ҳақ» каби маъноларни билдиради. Диншунослик барча ижтимоий фанлар қатори ҳам ўзининг ўрганиш
объектига эга. У диннинг пайдо бўлиши, ижтимоий моҳияти ва жамиятдаги
ролини тадқиқ қилиш билан бирга диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланиши, уларнинг жамият тараққиётидаги эволюциясини илмий
жиҳатдан ўрганади.
Диншуносликка оид адабиётларда динга қуйидагича таъриф берилган: Дин инсонни қуршаб олган атроф-муҳитдан ташқарида бўлган, уни ва коинотдаги барча нарсаларни яратган, айни замонда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган, илоҳий борлиққа ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш, таълимотдир. Теология (лот. theo – худо, logos - таълимот) Худо тўғрисидаги фан, таълимот. Худо, унинг сифатлари, белгилари ва хусусиятлари тўғрисидаги диний таълимотларни асослаш ва ҳимоя қилиш тизими. Теософия ( юн. theos – Худо ва sophiya - донишмандлик). Теософия фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра, барча тирик мавжудотларнинг ҳаёти уларнинг танасини бошқариб турувчи илоҳий жон, руҳнинг фаолияти билан боғлиқ. Дин фалсафаси, диннинг моҳияти, инсоннинг диний ҳақиқатлар билан бўлган боғлиқлигини ўрганади. Бу илм турининг эътиборида бўлган мавзуларнинг бошида Худонинг борлиги, сифатлари, яратувчи-коинот муносабати, яратиш, оламнинг яратилишидаги мақсад, қайта тирилиш, пайғамбарлик ва ваҳий каби кенг миқёсда метафизик бир характерга эга масалалар асосий ўринни эгаллайди. Дин фалсафаси, диннинг моҳияти, инсоннинг диний ҳақиқатлар билан бўлган боғлиқлигини ўрганади. Бу илм турининг эътиборида бўлган мавзуларнинг бошида Худонинг борлиги, сифатлари, яратувчи-коинот муносабати, яратиш, оламнинг яратилишидаги мақсад, қайта тирилиш, пайғамбарлик ва ваҳий каби кенг миқёсда метафизик бир характерга эга масалалар асосий ўринни эгаллайди.

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling