1. Fasafaning predmeti
Қадимги юнон динларидаги худолар
Download 133.18 Kb.
|
salom falsafa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 134. Яҳудийлик дини.
- 135. Ҳиндуизм.
133. Қадимги юнон динларидаги худолар.
Қадимги юнон худолари маҳаллий ва умумий худолар тоифасига бўлинади. Маҳаллий худоларга ўзаро урушларда ёрдам беради, деб эътиқод қилинган бўлса. Умумий худолар ташқи душманга қарши курашларда ёрдам беради деб ишонилган. Гомер даврида юнонларнинг маданий жамоаси умумюнон худолари ҳисобланмиш Олимпия худоларига ибодат қилиши билан ажралиб турар эди. Уларнинг энг улуғи Зевснинг хотини шаҳлокўз Гера ҳисобланган. У Микеннинг қадимий ҳомийси сигир-худо кўринишидадир. Иккинчиси Посейдон Пелопоннессада қадимий денгиз худоси бўлиб, унга соҳилдаги балиқчилар сиғинишган.Афина ҳам Олимпия худоларидан бўлиб, шаҳарлар қўрғонлар ҳомийси ҳисобланган. Унинг “Афина худоси”, “Афинлаик аёл” каби элликка яқин сифатлари бўлиб, ўз даврида Юнонистоннинг энг олий худоларидан бўлган. 134. Яҳудийлик дини. Энг қадимги миллий динлардан бири иудаизм ( яхудийлик ) динидир. Иуда – яҳудий миллатининг энг қадимги қабилаларидан бирининг номидир. Яҳудийлик динининг юзага келиши ва шаклланиши Фаластин ерларини Исроил қабилалари томонидан босиб олиниши даврига тўғри келади. Бу давлатнинг вужудга келишида Иуда қабиласи муҳим рол ўйнаган. Мустақил яхудий давлати барпо бўлгандан сўнг ана шу қабиланинг худоси Яҳвега сиғиниш жорий этилган. Саломон (Сулаймон пайгамбар) подшолиги даврида, яъни эр.ав.Х асрда ҳашаматли Яхве ибодатхонаси қурилган. 135. Ҳиндуизм. Ҳиндиузм - ҳозирги Ҳиндистонда тарқалган дин шакллардир. У эрамиздан олдинги динлардан ведизм ва брахманизмнинг эволюсияси натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллик ўрталарига келиб шаклланган. Ҳиндиузм инсоннинг туғилгандан то вафот этишига бўлган ҳуқуқ ва вазифаларни белгилаб ва чеклаб қўяди. Шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. Ҳиндиузм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигини оқлайди ва абадийлаштиради, руҳнинг ўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриш (сансара таълимоти), қайта туғилиши (карма таълимоти), гуноҳ кишилар учун жавоб бериш, жаннат ва дўзах каби ақидаларни ўз ичига олади. Ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолилик элементлари сақланган. Диндорлар тасаввурида бош худо Брахман Коинотнинг ижодкори ва яратувчисидир. Бундан ташқари ҳиндлар Вишну ва Шива худоларига ҳам эътиқод қиладилар. Download 133.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling