1. Fasafaning predmeti


Download 133.18 Kb.
bet39/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
salom falsafa

150 Христианлик маросимлари
Диний ғоялар таркиб топиши билан бир қаторда христиан ибодат маросимлари ҳам шаклланиб борган. Христианликнинг бош ибодати литургия бўлиб, у ҳар хил афсунгарликлар, ашула айтиш, "муқаддас" ёзувларни ўқиш, қадди букиб таъзим бажо келтириш, шам ва чироқларни ёндириш, хушбўй нарсаларни чекиш билан қўшиб олиб бориладиган диний амаллардан иборат.
Чўқинтириш (крешение – сувга ботириш). маросими христиан динининг энг муҳим ва асосий маросимларидан биридир. Бу маросим асосан черковда ўтказилади. Христианлар эътиқодига кўра, инсон туғма гуноҳкор бўлиб туғилади ва ундан фориғ бўлиш учун муқаддас сув ёрдамида поклонади
Евхаристия (юн. нон ва шароб тотиш маросими) христианликдаги энг муҳим маросимлардан иккинчисидир. Рус тилида бу маросим "Причастие" деб номланади. Юнон тилида "Евхаристия" деб аталадиган мазкур маросим, хочга михланишдан олдин Исонинг ҳаворийлар билан бирга тановул қилган энг охири кечки овқат хотираси, сифатида эътиқод қилинади. Бу кеча тановул кечаси ҳам деб аталади. Христианлар нон билан шаробни тановул қилар эканлар, бу билан улар Исонинг танаси ва қонини татиб кўрдик, энди Худога яқинроқ бўлдик, деб ҳисоблайдилар. Бу маросим эрталаб ёки тушки ибодатда асосий ўринни эгаллайди.
Конфирмация (юн. миро мойи суртиш маросими; русчада – миропомазание). Зайтун ёғидан тайёрланган муқаддас мой суртиш сирли маросимлардан бири бўлиб ҳаворийлар даврида йўлга қўйилган.
Тавба-тазарру қилиш (покаяние) маросими. Бунда инсон ўзи қилган гуноҳларига иқрор бўлиши, кейинчалик шу гуноҳларни қилмаслик учун мағфират сўраши лозим. Бу христианликда кенг ёйилган гуноҳларни эътироф қилиш маросими ҳисобланади. Бу маросим, асосан гуноҳ қилиш орқали йўқолган чўқинтириш иноятини қайта қўлга киритиш учун қилинади. Бунинг асоси сифатида Библияда келтирилган қуйидаги матнлар олингандир: "Хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин қандайдир гуноҳ содир этган бўлса, истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилсин" (Сонлар, 5:5,6).
Бу маросимнинг асосий моҳияти диндор черковга келиб, қилган гуноҳлари учун тавба қилади, яъни руҳонийга ўзининг ҳамма гуноҳларини батафсил сўзлаб беради, хаттоки, қалби тубидаги яширин сирларини ҳам руҳонийга сўзлаб беради. Черков номидан гуноҳларни кечириш ҳуқуқига эга бўлган руҳоний унинг гуноҳларидан ўтади ва унга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга солади ва Муқаддас Руҳнинг кучи билан уни гуноҳларидан пок қилади.
Никоҳ маросими (венчание). Христианликда келин ва куёвларнинг ўзаро хоҳишлари асосида келгуси ҳаётларида эр-хотин бўлиб бирга яшашларини таъминлаш учун амалга ошириладиган сирли маросим. Никоҳда ҳам сирлилик бор, эркин тарзда руҳоний ва черков ҳузурида эр ва аёл тарафидан оилага садоқатли бўлишга ваъда берилади. Уларнинг оилаларига Исонинг руҳи бирлашиб кетишига оқ фотиҳа берилади ва улардан соф эътиқодли христиан болалар туғилиши ва тарбияланиши Худодан сўралади.
Руҳоний унвонини бериш маросими. Бу руҳонийлик мартабасига кўтарилиш билан боғлиқ маросимдир. У "Хиротония" (юн. "хир" – қўл ва "тефими" – қўяман) деб номланади. Диний таълимотга кўра, руҳоний бўладиган шахснинг бошига епископ қўл теккизганидан кейин, у "Муқаддас Руҳ" нинг алоҳида марҳамати билан одамлар ўртасидаги воситачилик қилиш хусусиятига эга бўлади. Шундан сўнг мазкур инсон худди Исога унинг ҳаворийлари хизмат қилганидек ўз зиммасига Худо ва одамлар орасида воситачи бўлиб хизмат қилиш мажбуриятини олади. Маълумки, христианлик динида руҳонийлик унвонлари – дьякон, пресвитер, епископ каби уч турли даражага эга.
Дьякон (юнон. хизматчи) – христиан черковидаги энг қуйи руҳонийлик даражаси. У маросимларда епископ ва пресвитерларга ёрдамчилик қилиш билан шуғулланади.
Пресвитер (лот. оқсоқол) – христиан руҳонийлар иерархиясида юқори даражага эга руҳоний. Қадимда епископлар ҳам шундай ном билан аталган. Жамоа тарафидан сайлаб қўйилувчи руҳоний бўлиб, даставвал, у пастор билан биргаликда диний маросимларга раҳбарлик қилган.
Епископ (юнон. назоратчи) – христианликдаги олий даражадаги руҳонийлик унвони. Католик эътиқодига кўра епископлар ҳаворий Павелнинг издошлари хисобланади. Шунингдек, епископ ўзи миро мойини тайёрлаш, руҳонийлик даражасини бериш, ҳамда диний маросимларни бошқариш ҳуқуқига эга.
Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling