1. Fasafaning predmeti
Download 133.18 Kb.
|
salom falsafa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 137. Конфуцийлик дини.
- 138. Даосизм дини.
136. Жайнизм дини.
Жайнизм – динининг асосчиси сифатида эътиқод қилинадиган ярим афсонавий пайғамбар – Жина номи билан аталган. Жайнизм брахманизмдаги кишиларни табақаларга ажратишга қарши пайдо бўлган. Унинг таълимотида 24 пайғамбарга, айниқса охирги пайғамбар – Вардхамана Махавирага сиғиниш талаб этилади. Жайнизм таълимоти борлиқнинг илоҳ томонидан яратилгани ва унинг борлиқ устидан назорат қилиб туришини тан олмайди. Унга кўра руҳ, - абадий мавжудот, олам эса азалий дир. Руҳ моддий танани енгиб ўтиб, абадий ҳаётга етишиши мумкин. Махавиранинг фикрича, дунёдаги ҳар бир жисм, унинг жонли ёки жонсиз бўлишидан қатъий назар, қандайдир даражадаги англаш хусусияти билан яратилган. Шунинг учун жайнизмда ахинса – зарар етказмаслик қоидасига кўпроқ эътибор берилади, яъни жонли ёки жонсиз нарсаарга озор етказмаслик талаб қилинади. 137. Конфуцийлик дини. Конфуцийчилик таълимотида дунёқараш масалаларига эмас, балки ижтимоий аҳлоқий муаммоларига кўпроқ ўрин берилган. Унда ахлоқли киши бўлиш, донишмандлардан таълим олиш ҳақидаги ғоялар илгари сурилади. Бу таълимотга кўра жамиятда хукм сурган “жен” инсонпарварликка риоя қилмоғи лозим. Бу эса, камтарлик, онглилик, саҳийлик, одиллик, меҳрибонликдан иборат. Конфуцийчиликда кишиларни юқори ва қуйи табақаларга ажратишда уларнинг бойлиги ва ижтимоий келиб чиқиши асосий рол ўйнамаган, балки бунда юксак аҳлоқий фазилатнинг хизмати катта деб ҳисобланган. 138. Даосизм дини. Даосизм қадимги Хитойда фалсафий таълимот сифатида мил.ав. биринчи минг йилликнинг ўрталарида конфуцийчилик билан бир қаторда пайдо бўлди. Бу таълимот, даставвал бир мунча мавҳум характерга эга бўлиб, дин билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Даосизм ўзининг илк кўришида назариядан кўра кўпроқ амалиётга алоқадор эди. Бу шаманизм, фолбинлик, табиблик билан боғлиқ эди. Чунончи қадимга даволаш услублари фалсафа, айниқса, даосизм фалсафаси билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Даосизмда мил.ав.IV-III асрларга келиб назарий асарлар пайдо бўла бошлади. Бундай асарларда ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий масалалар даосизм учун муҳим саналмади. Бироқ даосизм вакиллари илк бор борлиқ, табиат, коинот ҳақидаги тушунчаларни ишлаб чиқа бошладилар. Даосизмнинг асосий манбаси “Даодецзин” рисоласи ҳисобланади. Мазкур рисола муаллифи Лао-Цзи ҳисобланади. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар кам, борлари ҳам ноаниқ. Афсоналарга қараганда, Лао-Цзи онасининг қорнида бир неча ўн йиллар яшаб, кекса донишманд ҳолида дунёга келган. Шунинг учун уни “Лао-Цзи” – “кекса донишманд”, “қари бола” деб атадилар. Download 133.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling