1. Fasafaning predmeti


Қадимги ибтидоий эътиқод шакллари


Download 133.18 Kb.
bet33/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
salom falsafa

131. Қадимги ибтидоий эътиқод шакллари.
Инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ бўлган муҳим ишлар, жумладан, туғилиш, озиқа топиш, ов қилиш, ўз хавфсизлигини таъминлаш, дафн маросими кабилар турли диний тасаввур ва эътиқодлар билан боғлиқ бўлганлигини кўрамиз. Тотемизм –“Тотем” сўзи Шимолий Америкада яшайдиган Ожиба қабаласи тилида “О тотем” сўзидан олинган бўлиб, “ унинг уруғи” деган маънони билдиради ва моҳиятан “одамнинг ҳайвонот ёки ўсимликнинг муайян турларига қариндошлик алоқаси бор” деб эътиқод қилишдир. Бунда қадимги замондаги уруғ - қабила аъзоларининг муайян бир ҳайвон, ўсимлик билан ғайритабий алоқаси, яқинлиги, қон-қариндошлиги бўлганлиги учун ҳам ҳайвон ва ўсимликларни муқаддаслаштиришган эди.Анимизм – (лотинча, “аnimatus” сўзидан олинган бўлиб, руҳ, жонли) деган маъноларни билдиради. Ушбу атама илк бор инглиз антропологи Р.Маррет (1866-1943) томонидан қўлланган.Анимизмда руҳлар табиий ҳодисаларни бошқаради, унга таъсир ўтказади деб ҳисобланади. Бу руҳлар ё саҳий кишилар бахтига, ҳаётига таҳдид солувчи бўлиши мумкин деб тасаввур қилинган. Ибтидоий одамлар вафот этган кишиларнинг руҳлари абадий, ўлмас деб ҳисоблаб, уларга сигинганлар.Шаманизм – ибтидоий жамоа тузуми эмирилиши даврида пайдо бўлган анимистик эътиқод ва ибодатнинг кенг доирасига кирадиган қадимги диний эътиқодлардан бири.
“Шаман” тунгусча сўз бўлиб, маъноси “сеҳргар”, “жазавали киши”. Унинг ўзига хос хусусияти – кишилар орасида турли руҳлар билан муносабатда бўла оладиган шомонлар қобилиятига ишонишдир. Шаманларга шунингдек, келажакни олдиндан айтиб бериш, касални даволаш ўлганларни охиратга узатиш, руҳлар билан мулоқотга кириша олиш, табиатда хоҳлаганча ўзгартиришлар қилиш каби хусусиятлари борлигига ишонишган.
132. Миллий динлар: Қадимги Миср динларидаги худолар.
Миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. Миллий динларга иудаизм (яҳудийлик), веда динлари (ҳиндиузм), жайнизм, сикхизм, брахманизм, даосизм, конфуцийлик, синтоизм каби динлар киради. Мирсликларнинг энг илк динлари шаҳар, вилоят (ном)ларнинг ҳомийси ҳисобланган маҳаллий (аслида қадимги қабилавий) худолар ибодати билан боғлиқ. Қадимги подшоҳлик давридаёқ деспотик ҳокимиятга эга бўлган қудратли фиръавнларнинг илоҳийлаштирилган образлари вужудга келтирилган. Ҳар бир ном (вилоят) ўзининг худосига эга бўлган, унинг ҳокими худонинг бевосита меросхўри ва ўғли сифатида тасвирланган. Қайси бир ном ҳокими мамлакатни бириктириб, ўз ҳокимлигини ўрнатса, ўша номнинг ҳокими подшо, худоси эса энг олий бош худо ҳисобланган, яъни умумдавлат парвадигори даражасига кўтарилган.Масалан, худо Гўр лочин шаклида, маъбуда Сўхмет – урғочи шер, худо Хнум – қўчқор, Мемфисдаги Хани ёки Опис – ҳўкиз, Отўн – бузоқ, Омўн ёки Осирис – қўчқор, Онибис – шақал, Нехебит – калхат, Сет – илон, Шебет (Сўбека) – тимсоҳ ва бошқа ҳайвонлар шаклида тасвирланган. Бутун мамлакатда фуқаролар мушук, қирғий, шер, буқа, эчки каби ҳайвонлага сиғинганлар. Миср бирлашувининг қадимий маркази Бутода муқаддас илонга, қўшни Пе жамоасида асаларига сиғинганлар.

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling