1. Fasafaning predmeti


Дунё мамлакатлари ва Ўзбекситонда виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамитяи


Download 133.18 Kb.
bet36/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
salom falsafa

139. Дунё мамлакатлари ва Ўзбекситонда виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамитяи.
Ривожланган демократик йўлдан кетаётган давлатларнинг ҳозирги
замонда динга муносабати асосан виждон эркинлигини таъминлаш ва диний
бағрикенгликка асосланган. Шунга қарамай, бугунги кунда давлат ва дин
ўртасидаги муносабатлар ўз мазмуни, моҳияти, шакллари ва усулларига кўра
турли давлатларда ўзига хосликка эга. Шу муносабат билан дин ва давлат
ўртасидаги муносабатнинг типлари, моделлари ҳақида фикр юритиш
мумкин. Бу ғоя 1998 йилдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган бўлиб, унда ҳам диннинг давлатдан ажратилганлиги, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Бу эса мамлакатимизда давлатнинг диний ишларга, диннинг эса давлат ишларига (қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатларбундан мустасно, албатта) аралашмаслигини англатади.
140. Секуляризация назарияси. Постсекляризация концепцияси.
Секуляризация назарияси (лот. saecularis - дунёвийлик). Мазкур ғоя Европа Уйғониш даврида кенг тарқалган қараш бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, инсон онги ва фаолиятида дунёвийлик таъсирининг кучайиб бориш жараёнини ифода этади. Рим империяси ва ўрта асрларда Европада черковнинг якка ҳукумронлигига қарши шаклланган бўлиб, давлат билан черковнинг бир-биридан ажратилиши, диний ташкилот фаолият доираларининг қисқартирилиши, секуляризмга хос хусусиятдир.
Постсекуляризация концепцияси. Янги аср цивилизацияси жаҳон халқлари ҳаётини тубдан ўзгартириб жамият маънавий ҳаётини тубдан янгилади. Бугунги кунда баъзи жамиятшунос олимлар христиан динининг секуляр ҳолатга тушиши яқин орада барҳам топиши ёки ўз шаклини ўзгартириши ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни билдирмоқдалар.
141. Буддавийлик динининг пайдо бўлиши тарихи
Буддавийлик бундан 2500 йилдан аввалроқ Ҳиндистонда диний-фалсафий таълимот сифатида вужудга келиб, унда кўплаб диний манбалар ва диний йўналишлар мавжуд. Буддавийлик турли миллий ва диний анъаналар билан келишувчанлиги сабабли кўп миллатлар томонидан кенг қабул қилинди. Буддавийлик ҳаётнинг барча соҳалари: диний, маданий, сиёсий ва иқтисодий қатламларига кириб борди. Буддавийликни дин ёки фалсафа, мафкура ёки маданият қоидалари тўплами ёхуд ҳаёт тарзи деб баҳолаш мумкин. Айни кунда бу динга эътиқод қилиб келаётган Шарқ мамлакатларидаги Буддавийлик таълимотини ўрганиш у ердаги сиёсий-иқтисодий, маънавий маданиятни тушунишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Бу давлатларда ушбу динга эътиқод қилувчилар назарида буддавийликнинг қоида ва анъаналари марказий ҳукумат қонунларидан кўра устунроқдир, табиийки, бунинг замирида унинг потенциал кучи ётади.

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling