1. Fasafaning predmeti


Download 133.18 Kb.
bet27/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
salom falsafa

120.Фожеавийлик категорияси.
Fojiaviylik (tragediya) kategoriyasi - voqelikning eng muhim, chuqur ziddiyat va to‘qnashuvlari: hayot va o‘lim, ozodlik va mutelik, aql va tuyg‘u, qonun va burch, shaxsiy va ijtimoiy munosabatlarni o‘ziga xos tarzda ifoda etuvchi falsafiy tushuncha. Deyarli barcha buyuk ijodkorlar yaratgan asarlarda fojiali ohanglar mavjud. Har qanday fojia zamirida muayyan fojiali to‘qnashuv, ziddiyat yotadi. Gegel fojiaviylikni mohiyatli kuchlar to‘qnashuvining natijasi sifatida bejiz ta'riflamagan. Chunki, bu to‘qnashuvlar kurashi qanday yakun topishi bilan insoniyat istiqboli, axloqiy taraqqiyot uzviy bog‘liqdir. Bu hoi fojiani san’atning falsafiy jihatdan eng muhim turiga aylantiradiki, u ijodkorga insoniyatni butun tarixi davomida hayajonlantiradigan tub hayotiy masalalarni o‘z oldiga qo‘yib, hal qilish imkoniyatini yaratdi.
121.Кулгилилик категорияси.
Kulgililik kategoriyasi. Estetik tafakkur tarixida kulgililik bir qadar keng
o‘rganilgan tushuncha hisoblanadi. Jumladan, Aflotun ojiz va layoqatsiz odamlarni kulgili deb hisoblagan bo‘lsa, Arastu kulgi ayrim xatoliklar hamda kishilarga ozor yetkazmaydigan va zarar keltirmaydigan xunuklikni keltirib chiqaradi, deydi. Olmon mumtoz nafosatshunoslaridan Immanuil Kant kulgililikning tabiatini latifa misolida ochib berishga harakat qiladi, Fridrix Shiller hajviyani veallik bilan ideallik orasidagi qarama- qarshilik orqali ko‘rsatib o‘tadi. Heorg Hegel kulgililikning asosini zohiriy ishonch va botiniy to‘laqonli orasidagi qarama-qarshilik orqali ifodalaydi.
122. Глобаллашув ҳодисаси ва глобалистика.
Ҳозирги замонда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. Бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараёнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган умумий (дунё миқёсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. Жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар миқёси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ қилиши аён бўлди.
Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, глобалистика одатда илмий билимнинг табақаланиши натижасида ёки турдош фанлар туташган жойда пайдо бўладиган айрим фанлар қаторига кирмайди. Унинг вужудга келиши замирида қарама-қарши жараёнлар – ҳозирги замон фанига хос бўлган интеграциялашув жараёнлари ётади. Глобалистика тадқиқотлар ва билишнинг шундай бир жабҳасики, бу ерда турли фанлар бир-бири билан узвий алоқада, ҳар бири ўз предмети ва методи нуқтаи назаридан, глобаллашувнинг турли жиҳатларини таҳлил қилади, глобал муаммоларни бир-биридан алоҳида ва яхлит тизим сифатида ўрганиб, уларнинг ечимларини таклиф қилади.

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling