1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши


Download 463.98 Kb.
bet2/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши

Халқаро валюта тизимининг амал қилиш механизми ва уни тартибга солиш миллий валюта тизими билан узвий боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик ташқи фаолиятга хизмат қилувчи миллий банклар орқали амалга оширилади ва давлатлараро валютани тартибга солишда юзага келади, ҳамда етакчи давлатларнинг валюта сиёсатини мувофиқлаштиради. Халқаро валюта тизими ва миллий валюта тизимининг ўзаро боғлиқлиги ва фарқлари уларнинг элементларида кўринади.


Халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир қисми халқаро валюта муносабатлари ҳисобланади. Халқаро валюта муносабатлари бу–валютанинг жаҳон хўжалиги ва миллий хўжаликда амал қилиши ҳамда хўжаликлар фаолияти натижаларини ўзаро айирбошланишида юзага келган ялпи ижтимоий муносабатларидир.

Валюта муносабатлариниг элементлари қадимий антик даврга бориб тақалган бўлиб, қадимий Греция ва Римда вексель кўринишида ва пулни майдалаш ҳамда айирбошлаш кўринишида бўлган. Валюта муносабатларининг кейинги ривожланиш даври ўрта асрларга тўғри келади. Бу даврда ғарбий европада ўтказма векселлари бўйича савдо марказлари ташкил қилинган, шулар жумласига Лиондаги вексель ярмаркасини киритишимиз мумкин. Феодал ишлаб чиқаришдан капиталистик ишлаб чиқаришга ўтилиши натижасида халқаро ҳисоб-китобларнинг банклар орқали амалга оширилиши жуда тез ривожланди.


Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, жаҳон бозорининг пайдо бўлиши, халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, хўжалик юритишнинг халқаро тизими шаклланиши ва хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви халқаро валюта муносабатлари ривожланишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Халқаро валюта муносабатлари халқаро иқтисодий муносабатлар орқали, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмолда намоён бўлади. Валюта муносабатлари билан такрор ишлаб чиқариш ўртасида тўғри ва тескари алоқа мавжуд. Уларнинг объектив асоси жамиятдаги товар ва хизматлар ҳамда капиталнинг халқаро айирбошлашини юзага келтирувчи такрор ишлаб чиқариш ҳисобланади. Валюта муносабатларининг ҳолати мамлакатлар иқтисодиёти ривожланганлигига боғлиқ.2
Мамлакатлар халқаро бозорга қўшилиши натижасида капитал айланиши жараёни миллий пул бирлигидаги капиталнинг бир қисмини хорижий валютага айланиши ва аксинча ҳолат юз беришини англатади. Бу ҳолат халқаро ҳисоб-китоб, валюта, кредит ва молиявий операцияларни амалга оширишда юз беради. Валюта муносабатлари такрор ишлаб чиқаришга нисбатан иккиламчи саналсада, унга сезиларли тескари таъсир ўтказади. Хўжалик ишлаб чиқаришининг байналминаллашуви шароитида такрор ишлаб чиқариш ташқи омилларга – ишлаб чиқариш динамикаси, хориж фан ва техника тараққиёти даражаси, халқаро савдонинг ривожланиши, капиталлар оқимига жуда боғлиқ бўлиб қолади. Халқаро валюта муносабатларининг беқарорлиги ва валюта инқирозлари такрор ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабдан халқаро валюта муносабатларини аниқ бир шаклга келтиришга ва уни доим назорат қилишга ҳаракат қилиб келинган.
Валюта тизими бу – валюта муносабатларини миллий қонунчилик ёки халқаро келишувлар асосида тартибга солиш тизимидир. Валюта тизими уч хил бўлади: миллий, ҳудудий ва халқаро. Тарихан дастлаб халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчилик билан мустаҳкамланган миллий валюта тизимлари пайдо бўлган. Миллий валюта тизимлари халкаро валюта тизими билан узвий боғлик, яъни халқаро валюта муносабатлари юзага келишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Халқаро валюта тизими XIV аср ўрталарида юзага келган. Халқаро валюта тизимининг барқарор бўлиши дунё хўжалиги структураси даражасига мувофиқ келишига, етакчи давлатларнинг манфаатларига ва кучларнинг жойлашишига боғлиқ. Ушбу шартларнинг бузилиши валюта тизимининг инқирозига олиб келади ва янги валюта тизимининг юзага келишига асос бўлади.
Миллий валюта бу – давлат қонунлари билан белгиланган ва ҳисоб-китобларда қўлланиладиган пул бирлигидир. Шу ўринда, пул бирлиги ва валюта ўртасида фарқни ажратиш мақсадга мувофиқ. Пул бирлиги бу бир мамлакат ҳудудида ҳисоб – китобларни амалга ошириш воситаси бўлиб ҳисобланиб, у халқаро иқтисодий муносабатларда қатнашса (бошқа валютага айирбошланганида, хорижда тузилган битим бўйича талаб ва мажбуриятларни бажаришда қатнашса, бир мамлакатдан бошқасига капитал сифатида ҳаракат қилса) валютага айланади. Демак, ҳар қандай пул бирлиги ҳам валюта ҳисобланмайди.
Валюта - жаҳон бозорида, давлатлар ўртасида пул вазифаларини бажарувчи давлатларнинг миллий пул бирликяари. Масалан, Америка Қўшма Штатлари “доллари”, Буюк Британия “фунт стерлинги”, Канада “доллари” Япон “иенаси” ва бошқа шу кабилар.
Муайян бир давлатнинг миллий пули - унинг миллий валютаси бўлади. Шу давлат учун бошқа давлатларнинг миллий пул бирликлари эса – хорижий валюталардир. Масалан, АҚШ “доллари”, Буюк Британия “фунт стерлинги”,ь Канада “доллари”, Япония “иенаси”, Туркия “лира”си ва шу каби эркин муомалада юрадиган валюталар Узбекистон Республикасида хорижий валюта бўлади, уз навбатида, Ўзбекистон “сўм”и ушбу давлатлар учун хорижий валюта бўлиб хисобланади.
Хорижий валюта билан девиз тушунчаси боғликдир. Девиз - бу хорижий валютадаги ҳар қандай в сюита. Валюталар жаҳон бозорида ўзларининг муомалада бўлиш хусусиятларига кўра эркин муомалада юрадиган, муомаласи кисман ёки бутунлай чекланган, ёпиқ валюталарга бўлинади. Баъзи бир давлатларнинг миллий пул бирлиьсларини мазкур давлагларда валюта муносабатлари борасида мавжуд ва ҳаракатда булган қонун қоидаларига асосан хорижга чиқиши ҳамда у ерда муомалада бўлиши чегараланади.3
Халкаро валюта муносабатлари моддий ишлаб чиқариш жараёни, яъни бирламчи ишлаб чиқариш, тақсимот, апмашув ва исггеъмол жараёнларига алоқддор бўлган халқаро иқгисодий муносабатларни ўз ичига олади.
Халкаро валюта муносабатлари - валюталарнинг жаҳон хўжалигцдаги харакати натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқгисодий муносабатлар мажмуаси.
Халкаро валюта муносабатлари такрор ишлаб чиқаришга нисбатан иккиламчи хисобланади, чунки ишлаб чиқарилган товарларни экспорт-импорт қилиш натижасида халқаро валюта муносабатлари юзага келади. Тарихан, халкаро савдонинг юзага келиши халкаро валюта муносабатларини юзага келтирган бирламчи омил бўлди. Аммо халкаро валюта муносабатлари такрор чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичига - ишлаб чикдриш. тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмолга бевосита фаол таъсир кўрсатади.
Валюта муносабатлари ва такрор ишлаб чикдриш ўртасида бевосита (тўгридан-тўгри хамда тескари) алокалар мавжуд. Уларнинг объектив асоси бўлиб товарлар, капиталлар, хизматлар билан халқаро алмашувни вужудга келтирувчи ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни хисобланади.
Валюта муносабатларининг шаклланиши, ўзгартирилиши ёки тугатилишининг хукуқий асослари бўлиб халқаро келишувлар ва ички давлат қонун-қоидалари хисобланади.
Валюта муносабатлари нисбатан мустақил муносабатлар бўлган ҳолда тўлов баланси, валюта курси, ҳисоб-китоб операциялари орқали жаҳон иктисодиётига сезиларли таъсир кўрсатади.
Валюта муносабатларининг асосий иыггирокчилари сифатида халқаро молиявий ташкилотлар, мамлакатлар, мамлакатларнинг резидент ва нерезидент шахслари майдонга чикади.
Резидент шахс - муайян давлагг ҳудудида яшаётган ва шу давлат фуқароси булган хамда мазкур давлат ҳудудида фаолият курсатаётган юридик ёки жисмоний шахс.
Норезидент шахс — муайян давлат худудида яшаб фаолият курсатаётган, бирок шу давлат фуқароси бўлмаган юридик ёки жисмоний шахе. Масалан, элчихоналар, ваколатхоналар, чет эл фирма ва корхоналарнинг бўлинмалари шулар жумласидандир.
Халкаро валюта муносабатларини юзага келтирувчи асослар қуйидагилардир:
- товарлар экспорти ва импортининг мавжудлиги;
- хизматлар экспорти ва импортининг мавжуд лиги;
- халкаро кредитларнинг жаҳон айланмасидаги ҳаракати;
- капиталларнинг жаҳон айланмасидаги ҳаракати;
- нотижорат туловларнинг мавжудлиги (хорижий давлатларда савдо ва дипломагик ваколатхоналарни очиш ва сақлаш, хорижий давлатларнинг худудида ҳарбий қисмлар саклаш, туризм, спорт, маданий тадбирлар билан боғлиқ бўлган хорижий валютадаги тўповлар).
Валюта тизими деб, халқаро валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклига айтилади. Валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат шакли дейилишига сабаб шуки, миллий валюта тизими ҳар бир мамлакатда давлат томонидан ташкил этилади ва тартибга солинади. Жахон валюта тизими эса, давлатлараро келишувларга асосан ташкил топали. Валюта муносабатларини ташкил қилишнинг ҳуқуқий шакли дейилишининг боиси шундаки, валюта тизими бўйича қабул қилинган қонунлар, халкаро қоидалар ва бошкд меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бажариш халқаро муносабатларнинг барча субъекхпари учун мажбзфийдир. Масалан, Лмайкада қабул қилинган тўртинчи жаҳон валюта тизимининг талабига асосан, олтиндан давлатлар ўртасида тўлов воситаси сифатида фовдаланиш тақиқяанди.

Валюта тизимининг уч асосий тури мавжуд:


1. Миллий валюта тизими.
2. Минтакавий валюта тизими.
3. Жахон валюта тизими.




Download 463.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling