1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


Download 463.98 Kb.
bet3/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

1-расм. Валюта тизими.
Жахон валюта тизими - бу давлатлар ўртасидаги халқаро валюта муносабатларини ташкил кдпишнинг давлат-ҳу қу қий шакли бўлиб, давлатлараро келишу влар асосида юзага келади.
Минтақавий валюта тизими - маълум бир минтакада жойлашган давлатларнинг ҳукуматлари ўртасида тузилган шартномага асосан шаклланади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, минтақавий валюта тизими билан жаҳон валюта тизими ўртасидаги чегарани аниқлаш жуда мушкул. Бунинг сабаби шундаки, айрим минтакавий валюта тизимлари аллақачон жаҳон валюта тизими талаблари даражасида фаолият кўрсатмокда.
Миллий валюта тизими — бир мамлакат худудида халкаро валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат-ҳукуқий шакли. Миллий валюта тизими минтакавий ва жаҳон валюта тизимларининг юзага келиши учун асос вазифасини ўтавди. Миллий валюта тизимининг ривожланганлиги мамлакатнинг тапщи иқгисодий алоқаларининг ривожланганлик даражаси билан белгиланади.

Миллий валюта тизими куйидаги элеменглардан ташкил топади

Миллий валюта тизими куйидаги элеменглардан ташкил топади:







2-расм. Миллий валюта тизими
Валюта сиёсати мақсад ва шаклига кўра таркибий ҳамда жорий шаклларга бўлинади. Таркибий валюта сиёсати жаҳон валюта тизими таркибини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли тадбирлар мажмуидир. Улар барча мамлакатларнинг мақсадларига тўғри келадиган, алоҳида валюталарни шакллантиришга қарши қаратилган валюта тадбирлари орқали амалга оширилади. Таркибий валюта сиёсати жорий валюта тизимига ўз таъсирини кўрсатади.
Жорий валюта сиёсати валюта курси, валюта операцияси, валюта бозорининг фаолияти ва олтин бозорини қисқа вақтда тезкорлик билан бошқаришдир. Валюта сиёсатининг қуйидаги икки шакли мавжуд: дисконт ва девиз сиёсати. Унинг кўринишлари – валюта интервенцияси, валюта захираларини диверсификациялаш, валютавий чеклашлар, валюта курсининг тартиби, девальвация, ревальвация.
Дисконт сиёсати бу Марказий (Миллий) банкларнинг фоиз ставка сиёсати бўлиб, у валюта курсига икки томонлама таъсир этиш мақсадида олиб борилади. Фоиз ставкасини ошириш билан хорижий инвестор маблағлари мамлакат ичкарисига жалб этилади, валюта оқимини кучайтиради, шу билан бирга инфляцияни жиловланади ва миллий валюта қадрини ошади. Фоиз ставкаси тушганида аксинча ҳолат кузатилади. Дисконт сиёсати асосан, капитал оқими эркинлаштирилганида самара бериши мумкин.
Валюта сиёсатининг бу шаклидан ривожланган мамлакатлар тўлов балансини мувозанатлаш мақсадида олиб боришади.
Ушбу жадвалдан кўриб турганимиздек, келтирилган мамлакатларда фоиз ставкалари турли даражада белгиланган. АҚШ ва Буюк Британияда узоқ йиллардан бери (1960 – йил охирларидан бошлаб) тўлов баланс дефицити кузатилиб келмоқда, аксинча, Япония ва Европанинг бир қатор етакчи давлатлари профицит тўлов балансига эга. Тўлов балансининг дефицити, албатта, салбий ҳолат бўлсада, профицитни ҳам ижобий деб бўлмайди. Шу боис, жадвал маълумотларида ҳам акс этаётганидек, тўлов баланси дефицитига эга давлатлар фоиз ставкасини бошқаларга нисбатан оширишади, ўз навбатида профицит кузатилаётган давлатлар капитал экспортини амалга ошириш билан фоиз ставкасини туширишади.
Халқаро валюта фонди, ХВФ (IMF; International Monetary Fund)—БМТ нинг ихтисослашган муассасаси, аъзо мамлакатларнинг валюта ҳамкорлигини амалга оширадиган халқаро ташкилот. 1944 й. да Бреттон Вудс (АКШ) да ўтказилган халкаро валютамолия конгрессида Жаҳон банки билан бир вақтда таъсис этилган (қ. БреттонВудс битыми). 1947 йил март ойидан ўз фаолиятини бошлаган. 182 мамлакат аъзо (1999). Штабквартираси Вашингтонда. Фонднинг расмий мақсадлари: маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш орқали халқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам кўрсатиш; халқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун қулай шароитларни яратиш; валюта куреларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат туфайли юз берадиган валюта девальвацияларининг олдини олиш; кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон савдосини ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш; аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш, шунингдек, уларнинг халқаро тўлов баланслари тақчиллиги давомийлиги ва миқцорини қисқартириш учун муддатли молиявий маблағлар бериш. Халқаро валюта фонди жаҳон валюталари мониторингини олиб боради, барча мамлакатлар уртасида ташкилий тўлов тизими фаолиятига ёрдам беради, тўлов балансида чуқур тақчиликка учраган, шунингдек, ўз валютасининг тўлиқ конвертациясига эришмоқчи бўлган мамлакатларга карз беради. Халқаро валюта фонди капитали аъзо мамлакатлар тўлайдиган ва уларнинг ҳар бири учун белгиланган квотага мувофиқ бадаллар хисобидан ташкил топади.
1998 йил бошида Халқаро валюта фонди капитали 199 млрд. долларни ташкил қилди. АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Франция, Япония, Италия, Канада энг катта квоталарга эга. Унинг ўсиши янги аъзоларнинг бадал пули ва кредитларга тўланган фоизлар хисобига юз беради.

  1. Download 463.98 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling