1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши


Download 463.98 Kb.
bet9/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши

Жаҳон валюта тизими, халкаро валюта муносабатларини давлатлар ўртасида ташкил қилиш шаклидир.



6-расм. Халкаро валюта тизимлари
Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида тўрт босқични босиб ўтди ва улар куйидаги халкаро валюта тизимларини ўзида мужассамлаштиради:
1. Париж валюта тизими;
2. Генуэз валюта тизими;
3. Бретгон-вудс валюта тизими;
4. Ямайка валюта тизими.
Биринчи жаҳон валюта тизими 1867 йилда Парижда бўлиб ўтган давлатлараро келишув натижасида ташкил топди. Ушбу тизимда олтин-монега стандарта, яъни давлатлар ўртасидаги алоқаларда тўлов воситаси сифатида фақат олтиндан фойдаланиш жорий этилди.
Биринчи жахон уруши даврида юзага келган иқтисодий инқироз натижасида биринчи жаҳон валюта тизими барҳам тодди ва унинг ўрнига иккинчи жаҳон валюта тизими юзага келди. Мазкур тизим 1922 йилда Италиянинг Генуя шахрида бўлиб ўттан давлатлараро келишувнинг натижаси бўлди. Учинчи жаҳон валюта тизимида олтин-девиз стандарт жорий қилинди. Бунинг маъноси шуки, давлатлараро муносабатларда олтин билан бирга 30 та мамлакатнинг миллий валюталари халқаро тўлов воситаси сифатида эътироф этилди. Аммо ҳақикатда Англиянинг фунт стерлинги ва олтин халқаро тўлов восигасига айланди.
Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, Биринчи жаҳон уруши оқибатида фунт стерлинг Европадаги бошка валюталарга нисбатан оз микдорда қадрсизланди, иккинчидан, XX асрнинг 20-йилларига келиб жахон савдосининг 60 фоиздан ортиқ қисми Англия банклари томонидан фунт стерлингда молиялаштирилар эди, учинчидан, Англия очиқ иқтсодиётга эга бўлиб, шу сабабли, Англия билан савдо-сотиқ қилиш осон эди, ўз навбатида, Англиядан товар сотиб олиш учун бошқа давлатларга фунт стерлинг керак эди, уни топиш учун эса, Англияга товар сотиш зарур эди.
1944 йилнинг 22 июнида АҚШнинг Брепон-Вудс шахрида учинчиьжахон валюта тизимига асос солинди. Мазкур тизимда эришилган муҳим натижалар куйидагилардан иборат:
- АҚШ доллари ва Англия фунт сгерлингига расман жахрннинг захира
валюталари деган мақом берилди;
- миллий валюта курсининг олтин паритетдан тебраниш чегараси
манфий 1% дан мусбат 1% гача бўлган оралиқ сифатида белгилаб қўйилди;
- АКШ долларидаги захираларни олтинга алмаштириш катьий белгиланган баҳода амалга оширилди, яъни 1 унция олтин 35 долларга алмаштириладиган бўлди;
- Халқаро валюта тизими давлатлараро валюта муносабатларини тартибга солувчи орган сифатида ташкил этилди.
XX асрнинг 70 – йилларида АҚШ доллари курсининг кескин тебрана бошлаганлиги доллардан захира валюта сифатида фойдаланаётган давлатларнинг норозилигига сабаб бўлди. Натижада, АКШ долларидан кочиш тенденцияси пайдо бўлди. Бундан ташқари, долларнинг олтинга алмаштирилиши натижасида АҚШ олтш захиралари миқцорининг кескин камайиши юз берди. Юқорида қайд этилган сабаблар АҚШ долларининг гегемонлигига асосланган учинчи жаҳон валюта тизимининг емирилишига ва тўртинчи жаҳон валюта тизимининг юзага келишига сабаб бўдди. Айниқса, АҚШнинг Вьетнамда олиб борган узоқ йиллик уруши натижасида Давлат бюджетининг дефицити миқдори кескин ўсди. Бу эса, доллар курсининг кескин тебраниши учун жиддий асос бўлди.
Тўртинчи жаҳон валюта тизими Ямайка давлатининг Кингстон шаҳрида, 1976 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган давлатлараро келишув натижасида юзага келди ва 1978 йилнинг апрелида ратификация қилинди. Тўртинчи жаҳон валюта тизимининг мухим натижалари куйидагилардан иборат:
- олтинни демонетизация қилиш расман тугалланди;
- катьий белгиланган курелар режими бекор қилинди;
- олтин-девиз стандарта СДР стандарта билан алмаштирилди;
- ХВФнинг валюта муносабатларини эркинлаштиришга кўмакла-шишини кучайтириш белгиланди.
- валюталарни узаро конвертациялаш шартлари - фақат ички конвертация га эга бўлган валюталар, ички ва ташки конвертацияга эга булган валюталар;
- валюта паритетларининг умумлаштирилган режимлари - валюта паритетлари миллий валюталарнинг харид қобилиятини етакчи валюталардан бирининг тулов қобилиятига нисбатан ҳисоблаш кенг қўлланмокда;
- валюта курси режимларини тартибга солиш - катьий белгиланган курелар режими барҳам тодди ва давлатларга эркин сузиш режим идан фойдаланиш тавсия этилди;
- валютавий чеклашларни давлатлараро тартибга солиш - ХВФ жорий операциялар буйича валютавий чеклашларини олиб ташлашни талаб қилади;
- халкаро валютавий ликвидпикни давлатлараро тартибга солиш — халкаро валютавий ликвидлиги паст бўлган давлатларга ХВФ имтиёзли кредитлар бермади ва уларга техник ёрдам кўрсатади;
- халкаро кредит муомала восигаларвдан фойдаланишнинг умумлаштирилган тартиби - халкаро кредит муомала воситаларидан фойдаланишнинг умумлаштирилган тартиби халкаро Женева конвенциялари, аккредитив ва инкассо бўйича умумлаштирилган қовдаларда ўз ифодасини топган;
- халкаро ҳисоб-китоб шаклларини умумлаштириш - халкаро хисоб-китоб шакллари икки йирик гуруҳга бўлинади: соф тўловлар ва ҳужжатлаш-тирилган тўловлар;
- халқаро валюта ва олтин бозорларининг режими - халкаро валюта ва олтин бозорлари валютавий чеклашлар мавжуд бўлмаган давлатларда жойлашган ва уларда эркин савдо амалга оширилади;
- валюта муносабатларини тартибга солувчи халқаро ташкилотлар-ХВФ, Жаҳон банки гурухи, Халқаро хисоб-китоблар банки бу соҳада нуфузли халкаро ташкилотлар хисобланади.
Жаҳон валюта тизимида олтин узоқ вақг мобайнида мухим ўрин эгаллаб келган. Замонавий жаҳон валюта тизимининг асосий хусусиятларидан бири—бу олгиннинг тўлик дёмонитаризациясидир. Шунга қарамасдан, жахон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида олтин халқаро валюта бозорларига ва валюта тизимларига жиддий таъсир кўрсатмокда.
Ямайка жаҳон валюта тизимида олгинги демонетизация қилиш жараёни ниҳоясига етказилди. Бунинг маъноси шуки, олтиндан халқаро тўлов воситаси сифатида тўғридан-тўғри фойдаланиш тақиқланди. Олдинги жаҳон олтин бозорларида сотиш ва ундан тутган валюта тушуми ҳисобидан мажбуриятларни бажаришга рухсат берилди. Аммо бу билан олтинга булган талаб йўқолмади. Олтин ўзининг ноёб метал сифатидаги, жозибадор жамғарма воситаси сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолди. Олтин ижтимоий борликни моддийлаштириш воситаси бўлиб қолаверди, жумладан, иктисодий инқирозлар шароитида олтинга бўлган талаб кучаяди ва олтин жуда йирик микдорда сотиб олинади. Олтиннинг халқаро иктисодий муносабатлардаги аҳамиятини тавсифловчи мухим жиҳатлардан яна бири - унинг халқаро кредитлар учун юқори ликвидли гаров объект эканлигидир. Бундан ташқари, олтин марказий банкларнинг асосий активларидан бири хисобланади ва муомаладаги пул массасини тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.
Бозор иқтисодиёти билан боғлик жараёнларни бошқаришда, миллий валютани халқаромавқеини белгилашда ва мамлакатнинг жорий ҳамда келажакдаги иқтисодий муносабатлари тизимида валюта сиёсати муҳим рол ўйнайди. Валюта сиёсатининг шакли ва ўрни, мамлакат валюта-иқтисодий ҳолати, жаҳон хўжалиги эволюцияси, жаҳон майдонидаги ўрни билан аниқланади. Тарихий ривожланишга назар соладиган бўлсак, биринчи навбатда. ҳар қандай валюта сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагича шаклланиб келмоқда: валютавий инқирозни бартараф этиш ва валюта қийматини таъминланганлиги, валютавий чеклашлар, валютанинг эркин алмашинуви, валюта операцияларини эркинлаштириш ва бошқалар. Мамлакатлараро муносабатларда валюта сиёсатининг асосий жиҳати: ҳамкорлик ва келишув, яъни ривожланаётган мамлакатлар ички сиёсатига молиявий ва маслаҳат хизматлари орқали ёрдам бериш.
Валюта сиёсати ҳуқуқий жиҳатдан валютавий қонунлар асосида тартибга солинади. Буларга ҳуқуқий даражадаги чегараларнинг ўрнатилиши, мамлакат ичкарисида ва мамлакат ташқарисида валюта қимматликлари билан бўладиган муносабатларни тартибга солиш, валютавий муаммолар бўйича икки томонлама ва кўп томонлама мамлакатлараро валютавий келишувларни тузиш киради. Валюта сиёсатини амалга оширишнинг асосий йўлларидан бири давлатнинг халқаро ҳисоб-китоблари бажарилишини бошқариш ва миллий, мамлакатлараро, ҳудудлараро валюта муносабатларини амалга оширишдан иборат. Валютани тартибга солишнинг бевосита йўли - бу қонуний ҳужжатлар ва ҳукуматнинг ижро органлари орқали амалга оширилади. Билвосита йўли - эса бу бозор агентларининг иқтисодий ҳаракатланишига, иқтисодий усуллар. Хусусан, валюта-кредит усуллари билан таъсир этади.

7-расм. Валюта муносабатларини тартибга солиш
Валюта сиёсати – бу валюта муносабатларини бошқариш ва тартибга солиш бўйича давлат томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар йиғиндисидир.

• Бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлмаган ички миллий иқтисодий сиёсатнинг халқаро хўжаликдаги интеграциялашуви. Мамлакатлараро валютани бошқариш ташкилоти бўлиб Халқаро валюта фонди (ХВФ) ҳисобланади.


Валюта бозорида фойдаланиладиган энг муҳим тушунчалардан бири реал ва номинал валюта курси тушунчаларидир. Реал валюта курсини икки мамлакат товарларининг тегишли валютада олинган баҳолар муносабати сифатида белгилаш мумкин. Номинал валюта курси мамлакат валюта бозорида вақтнинг ҳозирги пайтида амалда бўлган валюталар айирбошлаш курсини кўрсатади. Ж.Кейнс томонидан биринчилар қаторида асосланган активларга бўлган талаб назарияси, фоиз ставкаларининг пулга бўлган талабга қай даражада таъсир қилишини кўрсатади. Ушбу назария бошқа бир хил шароитда бозор иштирокчилари нисбатан кўпроқ даромад келтирувчи активларни афзал кўришини исботлайди . Демак, фоиз ставкаларини ошиши нақд пул даромадлилигига қараганда ликвидлилиги паст бўлган активларнинг даромад меъёрини оширишга олиб келади. Шу сабабли фоиз ставкасини ўсиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар ўз бойликларини кўпроқ қисмини бозор даражасида фоиз даромади келтирадиган пул куринишда бўлмаган активларда, ва камроқ кисмини пул кўринишида сақлашни афзал кўрадилар. Хулоса қилиб айтганда, бошқа шароитлар бўлганда бир хил фоиз ставкаларининг ошиши пулга бўлган талабни камайишига олиб келади.
Фоиз ставкаси даромад келтирадиган облигациялар кўринишида эмас, балки нақд пул тарзида маблағларни сақлаш натижасида йўқотилган имконият меъёрини ўлчашини ҳисобга олиш муҳим. Бундан келиб чиқиб, фоиз ставкасининг ошиши нақд пул кўринишидаги ресурслар сақлаш ҳаражатларини ўсишига, ва натижада пулга бўлган талабни пасайишига олиб келади.
Халқаро валюта фондининг бошқарувчилар кенгаши ва муваққат қўмита. Бошқарувчилар кенгаши — олий орган бўлиб, ҳар бир аъзо — мамлакат томонидан 5 йилга тайинланадиган бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарлари (одатда, аъзо мамлакатлар молия вазирлари ёки Марказий банки бошкарувчилари)дан ташкил топади. Кенгаш ҳар йили сессияга йиғилади. Муваққат қўмита ХВФнинг 24 бошқарувчисидан иборат бўлиб, бир йилда 2 марта йиғилади ва бошқарувчилар кенгаши олдида хисоб беради. ХВФнинг ижроия органлари — ижроия кенгаш, унга доимий асосда энг катта квоталарга эга бўлган мамлакатлар томонидан тайинланадиган ёки мамлакатлар гуруҳи сайлайдиган 24 ижрочи директор киради. Ижроия кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада 3 марта ўтказилади. Ижроия кенгаш ижрочи директории сайлайди. ХВФ капиталида квотасини ҳисобга олган ҳолда 7 та ривожланган мамлакатларга овозларнинг 45%, шу жумладан, АҚШ га 18% тўғри келади. бир неча турларга бўлинади. ХВФнинг оддий кредити тўлов балансидаги вақтинчалик тангликларни бартараф этиш мақсадларида 1 йилгача муддатга СДРря берилади (уни 4—5 йилгача чўзиш имконияти билан). Катта микдордаги кредитлар фоиз билан «СТЭНД Бай» шартномасини тузган мамлакатларга ХВФ барқарорлаштириш дастури бажарилишига қараб ажратилади.
Бошқарув Кенгаши (Boards of Governors)– Халқаро Валюта Фондининг олий бошқарув органи ҳисобланади. Унга ҳар бир давлатдан биттадан бошқарувчи ва уларнинг ўринбосарлари киради. Одатда бошқарувчи ва уларнинг ўринбосарлари молия вазирлари ёки Марказий банкларнинг бошқарувчилари бўлгани учун, улар ўз ҳукуматлари номидан иш юрита оладилар. Бошқарув Кенгаши йилда бир марта йиғилиш ўтказади, аммо почта орқали овоз бериш йўли билан қарорлар қабул қилиш ҳам мумкин.
Қўшган взносига қарамасдан ҳар бир давлат 250 “базавий” овозга эга бўлиб, кейин яна қўшимча ҳар 100 минг СДРга битта овоз берилади. Аъзоларнинг 70 ва 85 фоиз овозлари билан қарорлар қабул қилинади. Фонд томонидан қабул қилинаётган қарорларга АҚШ ва Европа давлатлари (ЕҲ) катта таъсир ўтказа олади. Кенгашнинг вазифаси: ХВФ билан боғлик бўлган муҳим масалаларни хал этиш. Буларга Фондга аъзоларни қабул қилиш ёки чиқариб ташлаш, квоталарни хажмини белгилаш, фойдани тақсимлаш, директорларни сайлаш каби масалалар юклатилган. Бошкарувчилар 1 йилда 1марта ўтказиладиган сессияда учрашиб шу масалаларни кўриб чикилади. Хар бир қабул қилинадиган қарор сайлов асосида ўтказилади.
Бошқарув Кенгашига Бирлашган министрлар комитети ёрдам беради. Бу комитет асосан ривожланаетган мамлакатларга реал ресурсларни етказиб бериш билан шуғулланади ва умуман иктисодий ривожланишга оид масалалар, саволларни хал этади:
1) Аъзо мамлакатларнинг валюта курсини шакллантириш механизмини кузатади;
2) Аъзо мамлакатларга молиявий ердам бериш хакида карорни кабул клади.
3) Хар йили Бошкарув Кенгашига хисобот тайерлайди.
4) Халкаро молия сохасига оид булган глобал муаммоларни хал килиш. Бошқарувчилар Кенгаши ваколати доирасига кирувчи масалалар:
• ХВФ низомига ўзгартиришлар киритиш; • Аъзо мамлакатлар квоталарини белгилаш;
• Ижрочи директорларни сайлаш;
• Фондга янги аъзоларни қабул қилиш;
• Фонд аъзолигидан чиқариш.
Халқаро Валюта Фондининг фаолияти фавқулотда вазиятларни бартараф этишга қаратилган. Халқаро Валюта Фондининг аъзо-давлатлари барча манфаатдор томонлар учун, ҳар бир ҳукумат ўз сиёсати ҳақида бошқа давлатларга маълумот бериб туришини фойдали деб ҳисоблайди. Шунингдек, улар сиёсатга барча аъзо-давлатларнинг розилиги билан киритилган ўзгартиришлар халқаро савдо ва жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг ўсишига ҳамда юқори даромадли иш жойлари сонининг ўсишига олиб келади деб ҳисоблайдилар.
ХВФ нинг таркибини кўрадиган бўлсак, ХВФ бошқарув органларининг жойлашган манзили Вашингтон (АҚШ) бўлиб, унинг офислари Брюссел, Париж, Женева, Токио ва БМТ қошида Нью-Йоркда мавжуд.


Хулоса

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Жаҳон иқтисодиёти ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилган бир шароитда ҳеч бир алоҳида давлат ўз ривожланиш истиқболларини танҳоликка таянган ҳолда белгилай олмайди. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг хусусиятлари ва уларнинг самарадорлиги миллий иқтисодиёт барқарорлигини ҳамда унинг ривожланиш ҳаракатини аниқлаб беради. Бинобарин, замонавий мамлакатлар Ҳалқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга катта эътибор бермоқдалар. Давлатлараро ҳар томонлама ҳамкорликнинг бир кўриниши сифатида халқаро ташкилотлар ва фондлар юзага чиқмоқда.Улар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, илмийтехникавий ва маданий соҳаларда умумий тусдаги мақсадларга эришиш учун давлатлар, миллий институтлар, нодавлат ассоциацияларини бирлаштиради.


Халкаро Валюта Фонди мамлакатлараро ташки иктисодий алокаларнинг ривожланиши жараенида шаклланади. Халкаро Валюта Фонди ўз тараккиетида бир неча тарихий боскичларни босиб утди. Халкаро Валюта Фонди нинг энг биринчи шакли олтин андоза тизими булган. Халкаро Валюта Фонди БМТнинг ихтисослаштирилган ташкилоти бўлиб, у унга аъзо давлатлар ўртасидаги валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш ва шу мамлакатларга тўлов баланси камомадини қисқартириш, молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Халқаро Валюта Фондининг фаолияти фавқулотда вазиятларни бартараф этишга қаратилган. Халқаро Валюта Фондининг аъзо-давлатлари барча манфаатдор томонлар учун, ҳар бир ҳукумат ўз сиёсати ҳақида бошқа давлатларга маълумот бериб туришини фойдали деб ҳисоблайди. Шунингдек, улар сиёсатга барча аъзо-давлатларнинг розилиги билан киритилган ўзгартиришлар халқаро савдо ва жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг ўсишига ҳамда юқори даромадли иш жойлари сонининг ўсишига олиб келади деб ҳисоблайдилар.
Халкаро Валюта Фонди нинг асосий мақсади мамлакатлар ўртасидаги валюта-ҳисоб муносабатларни бошкариш ва шу мамлакатларда тўлов балансининг мувозанати бузилганда мавжуд бўладиган валюта қийинчиликларини бартараф этиш учун уларга хориж валютасида молиявий ёрдам кўрсатиш, яъни қисқа муддатли карзлар бериш ҳисобланади. Бу фонд БМТининг махсус муассасаси сифатида уз фаолиятини амалга оширади, лекин БМТ Халкаро Валюта Фондининг олиб бораетган сиесатига аралашиш хукукига эга эмас.
Халқаро Валюта Фонди аъзо-давлатларининг ички иқтисодий сиёсатини бошқара олмайди. Фақатгина ўз аъзо-давлатларидан пул-кредит ва бюджетсолиқ сиёсати ҳақидаги маълумотларни талаб қила олади. Халқаро Валюта Фондининг тўлов сиёсатини назорат қилишининг асосий сабаби, бу сиёсатнинг давлатлар ўртасидаги пул оқимига катта таъсир этишидир, бу эса халқаро ташкилот томонидан умумий назорат олиб борилмаган тақдирда умуман ишлай олмайди.
Валюта айирбошлаш давлатлар ўртасидаги молиявий муносабатларнинг энг чекка нуқтаси бўлса, халқаро савдода энг зарурий инструмент ҳисобланади. Ҳар қандай валюта бошқа валютада ўз қийматига эга. Валюталарнинг қиймати ҳозирги вақтда доимо тебраниб турибди ва бу ҳақдаги маълумот ҳар куни эълон қилиб турилибди. Валюта бозоридаги операциялар кундалик ҳаётимиздан узоқ туюлсада, барчамизга катта таъсир ўтказади.
Юқорида Халкаро Валюта Фондиининг ривожланиш босқичларини таҳлил килиб ўтдик, бу фонднинг ташкил этилган кундан бошлаб, то ҳозирги кунгача унинг аҳамияти, зарурлиги ва роли янада ошиб бормокда. Чунки бу ташкилот ривожланаётган ва қолоқ давлатларга кредитлар ва ёрдам грантларни ажратиш билан бир қаторда, ҳар бир аъзо мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичларини прогноз қилади.
Жаҳон миқёсида миллий иқтисодиётларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли глобал беқарорликнинг мумкинлиги ҳисобланади. Натижада маълум бир мамлакатда рўй берган иқтисодий ўзгаришлар ёки инқирозлар бутун минтақа ёки жаҳон миқёсида таъсирини ўтказиши мумкин. Бу ҳолат фақат назарий эмас, ҳаётий муаммодир. Буни 1997 йил ёзида Таиландда бошланиб, Жанубий-Шарқий Осиёга тарқалган ва ҳатто Жанубий Кореяга ҳам таъсирини ўтказган Осиё молиявий инқирози, 2008 йилда Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланган жаҳон молиявий инқирози, ҳам тасдиқлайди. Бугунги кунда жаҳондаги мамлакатлар бўйлаб коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиши, унинг таъсири, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўхтовсиз тарзда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Пандемиянинг таъсири натижасида жаҳон иқтисодиётининг барча реал тармоқларида саноат, қишлоқ ҳўжалиги, савдо, қурилиш, транспорт, туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли даражада пасайиш ва ишсизлик кузатилмоқда.
Бу эса ҳар бир аъзо мамлакатнинг ривожланиш даражасини белгилаб беради. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳам Марказий банкининг ташқи алоқалари доираси анча кенгайиб боргани, халқаро молия ташкилотлари ва йирик хорижий банклар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик янада ривожланди.
Бунда Халкаро Валюта Фондининг ҳам аҳамияти жуда катта. Чунки айнан Халкаро Валюта Фонди томонидан халқаро андозаларга мос равишда банк қонунчилигини яратиш, бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқиш, янги ҳисоб ва ҳисоботларни киритиш, шунингдек тўлов тизимини такомиллаштириш масалалари ҳамда мутахассисларни ўқитиш ва касбий малакасини ошириш бўйича ёрдам берилди. Бугунги кунда мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, иқтисодиётимизнинг сифат жиҳатидан янги, замонавий таркибий тузилмасини шакллантириш, худудларимизни комплекс ривожлантириш бўйича барча режаларимизнинг муваффақиятли амалга оширилиши инфратузилма тармоқларини юксак суръатлар билан ривожлантиришга узвий боғлиқ.
Кўпгина давлатларнинг марказий банклари асосий фоиз ставкаларини тушириши молиявий секторда эмас, балки иқтисодиётнинг реал секторида инвестицион жозибадорликни оширишга қаратилган. Агар 2008 йилдаги тажрибадан келиб чиқсак, ўша пайтдаги ушбу вазият капитал оқимнинг ривожланган давлатлардан ривожланаётган давлатларга (Хитойга) қараб ҳаракатланганлиги кузатилган. Шу сабабдан, Ўзбекистоннинг айни пайтдаги вазиятдан фойдаланиб қолиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб, қулай инвестицион муҳитни яратишга катта эътибор қаратиш, инвестицион жозибадорликни ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Download 463.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling