1. Хизматлар курсатиш соҳаларининг вужудга келиш тарихи Xizmat tizimi
Согликни саклашни ташкел этиш ва молиялаштиришда давлатнинг роли
Download 31.51 Kb.
|
aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18. Ижтимоий соханинг мохияти
- 19. Ижтимоий химоя ва унинг турлари ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
16. Согликни саклашни ташкел этиш ва молиялаштиришда давлатнинг роли
17. Согликни саклаш тизимида баркарорликни таёминлаш(Талаб ва таклифни тартибга солиш) 18. Ижтимоий соханинг мохияти Ижтимоий иш бир вактнинг узида хам ижтимоий институт, хам касбий фаолият тури, хам ижтимоий амалиёт тури ва амалий билимлар синтези, хам укув фани хисобланади. Ижтимоий ходим фаолияти ижтимоий иш назариясининг диккат марказида туради. У самарали булиши учун ижтимоий ходим инсоний муаммоларни тушуниб олиши, уларни хал килиш технологияларига эга булиши керак. Ижтимоий ходим ижтимоий ишнинг асосий назарияси унинг предмета ва объекти, тамойиллари ва методларини аник ажрата олади. Рахмдиллик, хамдардлик, жавобгарлик, инсонпарварлик, фукаровий ва ижтимоий адолат туйгуси сингари махсус касбга дойр ва маънавий-ахлокий хусусиятлар унга хосдир. 29 Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида. Исталган касб пухта умумий ва махсус тайёргарлик, тажриба орттириш натижасида инсон эришган бир катор махсус билимларни ва муайян куникмаларни назарда тутади. «Касб» термини одатда кенг маънода ишлатилади: ишдаги касб, профессионал дурадгор, профессионал тарбияловчи, врачлик касби. Инглиз тили лугатларида касб (profession) юкори даражада техник ва интеллектуал чукур билимга эгалиги билан ифодаланадиган урта синф вакилларининг иши (occupation) сифатида келтирилади1. Профессионал фаолиятнинг иктисодий, сиёсий, хукукий, илмий, техник турлари мавжуд. Ижтимоий иш фаолиятнинг анъанавий турларига тааллукли эмас. Ижтимоий иш фаолиятнинг асосий туридир. У узига хос булиб, ахолининг турли катламларига ёрдам курсатишга каратилган. Ижтимоий иш узига хос ижтимоий ходиса сифатида уч тур - касб, фан ва укув фани билан ифодаланади. 19. Ижтимоий химоя ва унинг турлари ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — кенг маънода — мамлакат аҳолисини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган хуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чоратадбирлар мажмуи; тор маъ-нода — давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи, тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқаролар тўғрисидаги ғамхўрлиги. Унинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигининг тўхтовсиз яхшиланишини таъминлаш, аҳоли қат-ламларининг таълим, маданият, касб малакаси, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларига барҳам бериш, жамият томонидан инсонга муносиб ҳаёт даражасини ва инсон тараққиётини таъминлашга ёрдам беришдан ибо-рат. Ижтимоий ҳимоянинг асосий йўналишлари: эркин ижтимоийиқтисодий фаолият кўрсатишни таъминлаш; иш билан бандлик, касб танлаш, ўқиш ва билим олиш; даромадларнинг кафолатлани-ши; ҳар бир фуқаронинг ўз иқтисодий фаолиятида даромадга эга бўлиши; ис-теъмолчилар ҳимояси, истеъмолчилар жамиятлари; товарлар ва хизматлар сифати, истеъмол кафолатини таъминлаш; аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш; ижтимоий таъминот тизими ва аҳолининг муҳтож, кам таъминланган қисмларига пенсиялар, нафақалар, турли хил имтиёзлар бериш. Ривожланган демократик жамиятда Ижтимоий ҳимоя вазифаларини бажаришни давлат ўз зиммасига олади. «Ижтимоий ҳимоя» тушунчаси биринчи марта 1935 й. да АҚШнинг «Ижтимоий хавфсизлик бўйича қонун» ида қўлланилган, кейинчалик Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларида бу тушунча мазмуни мукаммаллаштирилган. АҚШ, Канада, Швейцария каби мамлакатларда Ижтимоий ҳимоянинг кўпгина муаммолари ҳал этилган, лекин ечимини топмаган муаммолари ҳам жуда кўп. Шунга қарамай, бу мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланиш аҳамиятлидир. Турли мамлакатларда аҳолини Ижтимоий ҳимоя тизими мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт даражаси, демократик тараққиёт ва унинг аҳоли манфаатига мувофиклиги, ижтимоий сиёсат даражаси, ижтимоий таъминот тизими каби омилларга боғлиқ ҳолда амал қилади. Download 31.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling