1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Download 0.93 Mb.
|
237 10.08.2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг рақами ва санаси Тоифасининг номи
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 3-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ (3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартибини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Озиқ-овқат маҳсулотларни ва товарлар билан бепул таъминлаш ҳуқуқига ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар) эгадир. Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар киради. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш учун кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ва Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатига (кейинги ўринларда Шахсий рўйхат деб аталади) киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар деб эътироф этилиши керак. Шахсий рўйхатни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) II. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини бериш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхатига (кейинги ўринларда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхати деб аталади) мувофиқ таъминланадилар. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўз хоҳишига кўра озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлашнинг қуйидаги турларидан бирини танлаш ҳуқуқига эгадир: (6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлари рўйхатига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан нормаланган таъминлаш; бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида ва ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда белгиланадиган уларга ўртача чакана нархларни ҳисобга олган ҳолда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхатидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар турларини ва миқдорини танлаш. Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Белгиланган нормалардан фарқ қиладиган миқдорда ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш турлари танланган тақдирда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар тузиш учун туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига берадилар. (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмагида ҳар йили молиявий йилнинг 25 декабригача савдо ташкилотларини белгилайди. Бир туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биргаликда битта савдо ташкилотини белгилашлари мумкин. Ушбу ҳолатда ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотлари билан шартномани имзолайдиган томонларга айланадилар. Олдинги таҳрирга қаранг. Савдо ташкилоти аниқлангандан кейин уч иш куни мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, савдо ташкилоти, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими (кейинги ўринларда молия бўлими деб аталади) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларида ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида тегишли молиявий йилга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар берилишига тўрт томонлама шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузилади. (8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 9. Шартнома имзолангандан кейин, ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмасдан кучга киради. Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Ҳар ойда кейинги ойнинг 1-кунигача бўлган муддатда Шахсий рўйхатга мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланган ведомостларнинг қуйидаги турларини тақдим этади: (10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомость; ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомость. 11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ведомостлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида: савдо ташкилотига — тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомостларни, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини; Олдинги таҳрирга қаранг. тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларига— тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини беришга ведомостларни берадилар. (11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Савдо ташкилоти тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари олишга ведомостлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида шартномада назарда тутилган, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар доирасида турлар ва сифат бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларга узлуксиз ва ўз вақтида берадилар. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 13. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга етказиб бериш ва тақдим этиш уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомостларга мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади. (13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 14. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостларга имзо қўйиш (ўз имзосини ёки ваколатли шахслар томонидан имзо қўйилиши) йўли билан миқдор ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинганлигини тасдиқлайдилар. (14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 15. Савдо ташкилоти ой тамом бўлгач уч кун мобайнида тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига: Олдинги таҳрирга қаранг. харажатларни қоплаш учун тегишли ой учун ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар миқдори ва қийматини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича уч нусхада ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади); (15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) белгиланган тартибда расмийлаштирилган счёт-фактурани тақдим этади. 16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларни шартнома шартларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади ва реестрдаги ва счёт-фактурадаги харажатларнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилган ва тасдиқланган реестрлар счёт-фактуралар билан биргаликда маблағларни ўтказиш учун молия бўлимига тақдим этилади. 17. Маблағларни ўтказиш учун молия бўлими уч кун муддатда ғазначилик бўлинмасига белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани, реестрни, тўлов топшириғини ва счёт-фактурани тақдим этади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ғазначилик бўлинмаси уч кун муддатда юридик мажбуриятни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани рўйхатдан ўтказади ва тегишли маҳаллий бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан маблағларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банкининг бўлимида очилган «Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш» ҳисоб рақамига ўтказади. (17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 18. Маблағларни тегишли савдо ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлар тушгандан сўнг икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг бўлимига тўлов топшириғини тақдим этади. 19. Маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади. III. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларига нархларни белгилаш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 20. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар истеъмол товарларига нархларнинг ҳар ойлик мониторинги натижалари бўйича республиканинг алоҳида минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади) томонидан белгиланади. (20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Ҳар ойда ойнинг 20-кунигача Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари минтақа бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни: (21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармаларига; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасига тақдим этади. Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари доирасида савдо ташкилотлари томонидан ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар бўйича савдо ташкилотларининг харажатлари қопланади. (21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармалари озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни молия бўлимларига беради, молия бўлимлари уларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига тақдим этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини тақдим этади. (22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Минтақалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойлик асосида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилади. (23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон) IV. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур гигиена товарлари билан таъминлаш соҳасида назорат қилиш Олдинги таҳрирга қаранг. 24. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан таъминлаш устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, зарурият бўлганда, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари жалб этилган ҳолда фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссиялари томонидан амалга оширилади. (24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 25. Маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига юкланади. V. Якунловчи қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 26. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими: (26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Шахсий рўйхатлар ўз вақтида тузилиши; тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар ҳамда тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостлар ўз вақтида тайёрланиши; Олдинги таҳрирга қаранг. ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар ўз вақтида етказиб берилиши учун жавоб беради. (26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 27. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш учун савдо ташкилотини белгилашда кўмаклашиш учун жавоб беради. (27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 28. Молия бўлимлари реестрлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомалар, реестрлар, тўлов топшириқлари ва счёт-фактуралар ғазначилик бўлинмасига тақдим этилиши учун жавоб беради. 29. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари: савдо ташкилотларига ўртача чакана нархлар ва ушбу Низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар ўз вақтида берилиши; реестрлар ва счёт-фактуралар ўз вақтида текширилиши ва улар молия бўлинмаларига берилиши; берилиши керак бўлган маблағлар савдо ташкилотига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради. Олдинги таҳрирга қаранг. 30. Давлат-тижорат Халқ банки бўлими ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг «Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш» ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан қатъий равишда ўз вазифасига кўра фойдаланилиши учун жавоб беради. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 31. Ғазначилик бўлинмалари маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради. 32. Савдо ташкилотлари сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар узлуксиз ва ўз вақтида берилиши учун жавоб беради. 33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш СХЕМАСИ
Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling