Ота-оналарнинг қизиқишларини аниқлаш.
Оилаларни онгли равишда дастурга жалб қилиш вақт, режалаштириш, шунингдек уларнинг қизиқишлари ва чекловларини билишни талаб қилади. Иштирокнинг эҳтимолий вариантлари дастлабки рўйхатини ўз ичига олган сўров варақаси дастурда мақбул тарзда иштирок этишни аниқлаш воситаларидан бири ҳисобланади, Бу варақани жорий қилиш таклифини дастлабки йиғилишлардан бирида таклиф қилиш, шунингдек, бу борада барча зарурий тушунтиришларни бериш мумкин.
Ота-оналарнинг қизиқишларини ўрганиш уларни дастурга ёрдам беришнинг эҳтимолий усуллари ҳақида хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг шахсий мойилликлари, маҳорати ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, қандай шаклда иштирок этишини белгилаб олиш имконини беради. Барча бирдек иштирок этиши эҳтимолдан йироқ, лекин, ҳар бир оиланинг ҳиссаси жуда қадрлидир.
Оилалар турли хил бўлади, шунинг учун, оила билан қандай ҳамкорлик қилиш ҳақидаги саволга тайёр ва ягона тўғри жавоб беришнинг имкони йўқ. Кўп нарса муайян бир вазиятда ота-она билан ҳамкорлик килишнинг усуллари ва воситаларини танлашда керакли қарорни қабул қилиш учун қуйидаги турли вазиятлар мажмуини таҳлил қилиши лозим бўлган педагогнинг сезгирлиги, маҳоратига боғлиқ бўлади:
оилалар эҳтиёжини мунтазам аниқлаб бориш (бир йилда камида бир марта);
Куни қисқартирилган гуруҳларнинг иш сифатини анкеталаш ёрдамида баҳолаш (ота-оналар учун намунавий анкета иловада келтирилган);
шартномалар тузиш (намунавий шартнома иловада келтирилган);
ОАВда эълонлар, ота-оналарни хабардор қилиш;
ота-оналар билан якка тартибдаги суҳбатлар;
болаларни қабул қилиш, ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиш;
биргаликда машғулотлар ўтказиш.
Ота-оналарни гуруҳга жалб қилиш
Ота-оналарга улар исталган машғулотда ва улар учун қулай бўлган исталган вақтда кутишларини тушунтириш лозим. Махсус варақлардан фойдаланиш мумкин бўлиб, бу варақларда ота-оналар улар МТТга келишни режалаштираётган вақтни белгилашлари мумкин бўлади. Варақлар эълонлар тахтасига жойлаштирилади. Гуруҳда бўлиш вақти ҳеч қандай тарзда чекланмайди. Ҳар қандай шаклдаги иштирок маъқулланади.
МТТ ходимларининг ота-оналар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш шакллари бу уларнинг биргаликдаги фаолияти ва мулоқотини ташкил қилиш усуллари ҳисобланади.
Фаолиятнинг асоси сифатида оила билан ишлашни ташкил этишнинг қуйидаги турларини тавсия қилиш мумкин:
маслаҳат-тавсия ишлари;
ташкилий-маърифий ишлар;
ота-оналар учун амалий машғулотлар;
ота-оналар ва уларнинг фарзандлари билан якка тартибдаги машғулотлар.
Амалиётда эса, ҳам ота-оналар билан якка тартибда ишлаш, ҳам ота- оналар гуруҳи билан ишлашнинг турли хил шакллари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |