1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


илова Ота-оналар билан ишловчи педагоглар учун услубий қўлланма


Download 1.01 Mb.
bet158/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

илова Ота-оналар билан ишловчи педагоглар учун услубий қўлланма




Оилалар билан мулоқот қилиш стратегияси
Педагогнинг турли оилаларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ўз ишида одатда турли хил ёндашувларга таянишига тўғри келади.

Норасмий мулоқот стратегияси.




Келиш ва кетиш вақти


Кўпчилик педагоглар ота-оналар билан мулоқотда болаларни МТТга олиб келиш ва олиб кетиш вақтларидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Бу вақтда улар ота-оналарни ўша куни бўлиб ўтган ҳодисалар, боланинг ютуқлари, келгуси мажлислар ва бошқа ҳодисалар ҳақида хабардор қилишлари мумкин. Бироқ, бунда, агар болада қандайдир муаммолар бўлса, улар ҳақида гап бошламаслик лозим. Бу мақсадда махсус учрашув белгилаш лозим. Бу вақтда ота-оналар бир-бири билан мулоқот қилишлари, педагогларга савол беришлари, учрашув уюштириш ҳақида сўрашлари, болалар билан ўйнашлари, уларга китоб ўқиб беришлари мумкин. Норасмий учрашув вақтининг ота-оналар имкониятлари билан мувофиқ бўлиши учун, иш жадвали жуда мослашувчан бўлиши ҳамда кун боши ва охирида эркин мулоқот қилиш имкониятини бериши лозим. Ота-оналар кўпинча болаларни гуруҳ остонасидан ўтишлари биланоқ дарҳол ташлаб кетишади. Бундай ҳолат юз бериш эҳтимолини камайтириш учун, ота-она болани гуруҳгача кузатиб қўйиши ва унга бошланаётган кун учун тайёргарик кўришига ёрдам беришини кўзда тутувчи тартибни ўрнатиш лозим.
Болаларни бошланғич таълимга тайёрлаш бўйича йиллик мажбурий
гуруҳнинг режимига биноан, сўнгги 30 дақиқа очиқ ҳавода машғулот ўтказиш учун ажратилади. Шунинг учун, ота-оналар бу вақтдан бола билан ўйнаш ёки шуғулланиш учун фойдаланишлари мумкин. Ушбу дастурда бу вақт жадвалга киритилган бўлиб, унинг бир қисми ҳисобланади.


Дафтарлар ва ёзувлар


Ота-оналарга бола орқали хат бериб юбориб, Сиз оилалар ва педагогик жамоанинг яқинлашишига ёрдам берасиз. Бундай хатлар боланинг янги эришган ютуқлари ҳақидаги хабарлар ёки ота-онанинг дастур учун қилган ишлари учун миннатдорчиликдан иборат бўлиши мумкин.
Мулоқот ривожланган сари, педагогдан ота-онага ва қайтариб бериб юбориладиган кундаликлар умумий аҳамият касб этади. Бу, хусусан, ота- онанинг вақти чекланган бўлса, жуда яхши мулоқот воситасига айланади. Агар болада қандайдир шикоят ёки муаммолар бўлса, кундалик доимий мулоқотни таъминлаб, ота-оналар ёки педагоглар жамоасини у ёки бу ўзгаришлар ҳақида хабардор қилади. Ушбу кундалик ахборот берувчи характерга эга бўлиб, ота-оналарни таълим-тарбия жараёнига жалб қилишга ёрдам беради. Шу билан бир вақтда, кундалик тарбияланувчиларнинг билими, қобилияти ва малакасини баҳолашга мўлжалланган ҳужжат ҳисобланмайди, чунки бу, мулкчилик шаклида қатъий назар, МТТда қатъиян тақиқланади.
Педагогларга бир ҳафтада камида бир марта оила билан шундай мулоқот қилиш тавсия қилинади. Бу усул ўз фикрини ёзма шаклда эркин баён қилувчи ота-оналарга жуда тўғри келади. Бундай усулдан фойдаланишга ўрганмаганлар учун бошқа вариантлар тўғри келади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling