1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Табиий ва моддий объектларга нималар киради? 1. Табиий объектлар


Download 379.84 Kb.
bet49/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

5. Табиий ва моддий объектларга нималар киради? 1. Табиий объектлар – изланиш ва ўрганиш учун ҳақиқий реал фанларни ўз ичига олади: моддаларнинг намуналари ва коллекцияларини, хом-ашѐ, асбоблар, деталлар, ўсимликлар, гербарийлар, ҳайвонлар ва уларнинг қотириб қўйилган ҳолати, микропрепаратлар ва ҳоказолар. Ўқитиш воситаларининг бу гуруҳига яна махсус ишлов берилган мосламалар ва уларнинг механизмлари ҳамда касбий кўникма ва малакаларни ривожлантириш учун қўлланиладиган ўқув ишлаб чиқариш мосламалари
киради.
2. Моддий объектларни тасвирлаш ва акс эттиришга кирадиган гуруҳни қуйидагилар ташкил этади: моделлар, муляжлар, макетлар, жадваллар, кўргазмали қуроллар (расмлар, фотоаксли чизмалар, портретлар), экран-товуш воситалари (диафильмлар, диапозитивлар, слайдлар), кинофильмлар, видео ва товуш ѐзувлари, пластинкалар, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар.
Алоҳида гуруҳга ўқитишнинг техник воситалари киради. Бундай ўқитиш воситаларига ўқув маълумотларини етказиб берувчи, уни ифодалаш учун махсус техник мосламалар талаб қилинади. Бу мосламалар транспортлар, диафильм ва кинофильмлар, видеофильмлар, товуш ѐзиш компьютер дастурлари ва бошқалардан иборат. Ўқитиш воситаларини шакллантириш тизими нафақат ўқитиш
воситаларининг турли хил белгиларидан аниқлаб классификация қилиш эмас, балки уларни функциялар ва хусусиятлари ҳақида билимлари ҳам тахмин қилинади.

Билет №12
1.Ҳар томонлама етук ва юқори малакали мутахассис ходимлар қандай тайёрланади?
2.Технологик билимларнинг узлуксизлиги деганда нимани тушунасиз?
3.Касб таълими методларига нималар киради?
4.Билим, кўникма ва малакага таъриф беринг?
5. Ахборот технологияларига таъриф беринг?
1.Ҳар томонлама етук ва юқори малакали мутахассис ходимлар қандай тайёрланади? Кенг малакали ишчи-мутахассис учун асосий модел қилиб илғор ишчиларни меҳнат фаолиятини мисол қилиб ѐки намуна қилиб олишимиз керак. Уларни малакалари, иш қобилиятлари, педагогик кузатув ва тажриба орқали ўрганилади. Ўрганиб чиқилган натижалар асосида мукаммал модел яратилади. Бундай модел ишчи-мутахассисларни шахсий сифатларини ва фикрлашларини, билим даражалари, кўникма малакалари, иш жараѐнида қўлланиладиган услуб ва методларни аниқлашга ѐрдам беради. Кенг малакали ишчи-мутахассисни модели қуйидаги кўринишда тузилиши мумкин: 1. Прогностик - олдиндан билиш ва иш ривожини характерлаш.
2. Малакавий - техник мазмунига қўйиладиган талаблар. 1. Бу мақсадда махсус рухсат этилган ва тасдиқланган ҳужжатларни: мақола, қўлланма, илмий техник кутубхона, ахборотлардан турли хил илмий ташкилотлар, диссертациялар, патентлар, ахбороти ва конференция материалларидан ва ҳ.к. кенг фойдаланилади. 2. Ишчиларни малакавий тайѐрлашда ишлаб чиқилган талаб ва маз-мун. Олдиндан ташхисланган маълумотлар моделда қайд қилиниб илмий таянган ҳолда ишчини малакасини оширишга имкон беради. Шу билан бирга дидактик прогнозни ажратиш керак. Ўқув режасини ва дастурларни мукаммаллигидан ва ишчи режа устида ишлашда ташхисли маълумотлар зарур. Ишлаб чиқилган модел ўқув жараѐнида рўй берадиган ўзгаришларга рухсат этиш. Ишчи касбларни гуруҳлаш асослари.
Касбий педагогикани қонун-қоидаларини яхши ўзлаштириш касбий ўқишнинг айрим методологик муаммоларини ҳал қилишни енгиллаштаради.
Илмий техникани асосий йўналиши стандартлаштириш бўлиб, ишлаб чиқариш жараѐнини автоматлаштириш, комплекс механизациялаш, унификациялаш, ЭҲМни қўллаш, типовой, гуруҳланган ва умумий технологияни қўллаш, ихтирочилик, рационализаторлик ишчи-мута-хассисларни ижодий техник ижодкорлиги асосий йўналишидир.
Автоматлаштирилган ускуналар, электрон ҳисоблаш техникаси ишлаб чиқаришни ҳамма жабҳаларини техник асосини ташкил этади. Илмий техникани турли касблардаги умумийлик асоси шундаки, турли касб эгалари ҳар-хил соҳаларда ишлайдилар, бу ишчининг фаолияти турличалигини англатиб, ишга тайѐргарлик, уни назорат қилишда бир хил талаб қилади. Бу эса ўз вақтида ишчи-мутахассисларни касбий ўқитишни турдош касбларга гуруҳлаб ўқитишни имконини яратади. Бирлаштирилган касбларни гуруҳлаш ишчиларни иш мазмунини ишига қараб олиб боради. Билим ва малакаларни эгаллашда ҳам умумийлик бўлиб, уларга қурилмаларни созлаш иш режимини
танлаш ишлаб чиқилган махсулотни ўлчаш, чизмани ўқиш, техник карталардан фойдаланиш ва бошқалар мисол бўла олади. Ҳозирги даврда халқ хўжалигида 6,5 мингдан ортиқ касб мавжуд бўлиб, бу касбларни ҳам амалий ўрганиб чиқиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳамма касблар гуруҳлаш-тирилиб чиқилади ва гуруҳлаш методи қўлланилади. Касбларни гуруҳлашни муҳим босқичи умумтехник мазмуни ва асосий ўрганиш предметига қараб амалга оширилади. Умумтаълим предметларидан умумий техника предметлари ҳамма гуруҳлар учун бирдек бўлиб, ўқув дастуридан амалий, назарий ўқитиш бўйича мавзулар ажратилиб олиниб, улар ўқитилаѐтган касб кирган гуруҳга боғлиқ бўлади. Касбларни гуруҳлаштириш ва гуруҳланган касблар ва корхонадаги иш жойини лойиҳалаш бўйича ҳар бир касбга малакавий тавсифнома ишлаб чиқилади. Қайси касбни олмайлик биз шу касбга мос бўлган иш маълумоти, кўникма ва малака ҳақида маълумот топамиз. Касбларни гуруҳлашда энг асосийси - ўқув билим юртларида ўқув дастурни мазмуни илмий техник ривожланган, малакавий тайѐрлигини олиб кирадиган ҳиссасини, биринчи тарафдан умумий ўрта таълим иккинчи тараф-дан умумий ўрта политехник тайѐргарликни қўллаш ва шу билан малакани ошириш лозим. Бунда:
а) иш жараѐнига тақсимлаш мақсадида касблар йиғиндисини ўрганиш;
б) турдош касбларни бир-бирига ўхшашлигини мослама ва жиҳоз-ларни ишлаб чиқарувчи маҳсулот турини тақсимлаш мақсадида ажратилган гуруҳларни ўрганиш;
в) ўқув гуруҳларга қўшиш учун умумий касбларни илмий техник умумлигини аниқлаш учун ажратилган гуруҳларни ўрганиш касбларга дидактик анализларни қўшиш;
г) ажратилган ўкув гуруҳларни соҳалар бўйича шакллантириш.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling