1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Ишлаб чиқариш жараѐнида фаоллик методини изоҳланг?


Download 379.84 Kb.
bet111/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

5. Ишлаб чиқариш жараѐнида фаоллик методини изоҳланг? Ҳозирги кунда илмий ва амалий педагогикада таълим методлари катта
аҳамият касб этмоқда. Таълим олувчиларнинг ички ва ташқи фаоллигини
ошириш учун турли хил ўйинлардан фойдаланилади. Булардан энг кўп
қўлланиладигани – дидактик ўйинлардир.
Касб таълимидаги дидактик ўйинлар: «техник диктант», кичик
конкурслар, «ким эпчил-у, ким чаққон», «техник курашлар», «саволлар»,
«техник лото», «техник домино» ва ҳоказолар.
Таълимнинг фаоллик методига семинар дарслари ҳам киради. У уч
босқичдан иборат: семинар бўйича ўқитувчининг маърузаси, таълим
олувчилар семинар бўйича мустақил уй вазифаларини тайѐрлаб келиши ва
семинарларни ўтказиши. Бунда таълим олувчи тайѐрлаб келган матнлари ва
кўргазмали қуроллари, асбоблар ва жиҳозлардан фойдаланган ҳолда
тушунтириб беради.
Касбий таълим муассасаларида амалий ишларда интерактив дарслар
ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу дарсларда икки ѐки бир неча фанларнинг
мавзулари ўртасидаги алоқадорлик ўрганилади. Масалан, математика ва
информатика, физика ва химия, касбий технология ва ишлаб чиқариш
таълими ва бошқалар.
Таълим олувчиларнинг ўқув билиш фаолияти фаоллиги дарсдан
ташқари ишларда техник кашфиѐтчилигини ривожлантириш орқали амалга
оширилади. Дарсдан ташқари ишлар – касбий таълим устаси танловлар,
илмий-амалий конференциялар, рационализаторлар ва кашфиѐтчилар билан
учрашув, илм-фан намояндалари, техник олимлар билан учрашувлар,
намунали ишлар кўргазмаси, техник тўгараклар орқали амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш таълимининг асосий мақсади – таълим олувчиларда
аниқ бир касб, соҳа бўйича устачиликни шакллантиришдир. Ишлаб чиқариш
таълимида бу асосий мақсадга босқичма-босқич эришилади. Қуйида «касб
устаси» тушунчасини очиб берувчи мезон кўрсаткичлари келтирилган:
-Бажарилаѐтган ишнинг сифати – техник талабларни бажариш, меъѐр ва
кўрсаткичларга мос келиши, ижобий натижалар олиш;
-Меҳнатни ташкил қилиш – белгиланган вақтда бажариш, вақтдан унумли
фойдаланиш, иш вақтида тежамкорлик;
-Касбий мустақиллик – мустақил иш турини танлашни билиш, ишлаб
чиқаришнинг юқори сифатини таъминлаш, тўғри хулосалар чиқариш, ўзўзини бошқариш, меҳнат маданиятига амал қилиш, ишни режалаштириш,
янги техника ва технология билан ишлай олиш, юқори технологик интизом,
касбий билимларни ишда қўллай билиш, меҳнат фаолиятини ва иш жойини
тўғри ташкил қилиш, меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Ўқув ишлаб чиқариш ишларида фаоллик, яъни ақлий билим катта роль
ўйнайди. Фаоллик таълим олувчилар мустақиллигида ва мақсадли фаолият
танлашларида ва уларни ижобий натижаларга олиб келиш, меҳнатни
режалаштириш, анализ ва хатоликларга йўл қўймаслигида намоѐн бўлади.
Таълим олувчиларнинг ўқув ишлаб чиқариш таълимидаги фаоллиги –
машиналарни, агрегатларни ишлатишдаги қобилияти, ички жараѐнни
билиши ва қилинган таҳлиллар асосида мақсадли ечимларга келишларида
кўринади.
Ишлаб чиқариш таълимидаги «фаоллик» методига – ишлаб
чиқаришдаги техник масалаларни ечиш киради: ишлов бериш, тузатиш,
бошқариш меъѐрини ҳисоблаш, автоматлаштирилган жиҳозлар учун
бошқарув дастурини ишлаб чиқиш, жадвал, диаграммалардан керакли
маълумотларни топиш кабилар.
Ишлаб чиқариш таълимининг «фаоллик» методига машқлар ҳам
киради. Машқлар ишлаб чиқариш жараѐнида ҳосил бўладиган масалаларни
ечиш учун қўлланилади. Бундай машқлар ишлаб чиқариш ҳаѐтида содир
бўладиган жараѐнларга таълим олувчиларни тайѐрлайди. Машқларни
ўтказиш учун жараѐн ҳосил қилиш керак бўлади. Мисол учун, агрегатларни
созлаш, технологик меъѐрларни бузилганлиги, иш жойида бузилиш
ҳолатларининг содир бўлиши кабилар.


Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling