1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Ko`nikma – shaxsning muayyan faoliyatni tashkil etaolish qobiliyati. Malaka


Download 379.84 Kb.
bet119/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

Ko`nikma – shaxsning muayyan faoliyatni tashkil etaolish qobiliyati.
Malaka –muayyan harakat yoki faoliyatni bajarishning avtomatlashtirilgan
shakli.
Ma’lumot – ta’lim-tarbiya natijasida o`zlashtirilgan va tizimlashtirilgan
bilim, hosil qilingan ko`nikma va malakalar hamda tarkib topgan dunyoqarash
majmui. Rivojlanish – shaxsning fiziologik va intellektual o`sishida namoyon
bo`ladigan miqdor va sifat o`zgarishlar mohiyatini ifoda etuvchi murakkab
jarayon.
5. Назарий таълим методи деганда нимани тушунасиз? Педагогик амалиѐтда қуйидаги методлар – оғзаки метод (оғзаки баѐн,
тушунтириш, суҳбат), китоб билан ишлаш (инструктив материаллар),
кўргазмали метод (кўргазмалар, кино, видеофильм, кузатув), амалий метод
(машқлар, лаборатория, амалий ишлар) лардан кенг фойдаланилади.
Дидактик вазифаларга боғлиқ ҳолда қуйидаги методлар қўлланилади –
билимларни ҳосил қилиш, кўникма ва малакаларни шакллантириш,
билимларни қўллаш, мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва малакаларни
текшириш.
Таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятига мос равишда икки метод
ажратилади ва улар 2 гуруҳга бирлаштирилади: репродуктив ва муаммоли
изланиш методлари.
Ўқитишнинг репродуктив ва муаммоли-изланиш методлари энг аввало,
ўқувчи-талабаларнинг янги тушунча, ҳодиса ва қонунларни билишдаги
ижодий фаолликлари даражасини баҳолаш асосида қисмларга ажратилади.
Репродуктив методлар биринчи навбатда, ўқувчи-талабаларнинг ўқув
материалларини мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш, билишга
доир фаолиятни бевосита бошқариш, камчиликларни тез аниқлаш учун
амалий кўникма ва малакаларни таркиб топтириш мақсадида қўлланилади.
Ҳикоя қилиш усули репродуктив тузилганда ўқитувчи қоидаларни,
далилларни, тушунчаларнинг таърифини тайѐр ҳолда беради, у асосий эьтиборни мустахкам ўзлаштириб олиниши зарур бўлган асосий томонларга қаратади. Маъруза ҳам худди шундай тарзда тузилади: ўқитувчи муайян илмий маьлумотларни баён қилади, доскага тегишли ёзувларни битади,
тингловчилар эса уларни қисқача ѐзиб оладилар.
Муаммоли таълим дейилганда, ўқув материалини ўқувчи-талабалар
онгида илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммолари пайдо
бўладиган қилиб ўрганиш тушунилади. Ўқувчи-талабанинг фикрлаш
фаолиятида мантиқий тўғри, илмий хулосаларни излаш ва ўзлаштиришга
рағбатлантирадиган муаммоли вазиятлар юзага келади. Пайдо бўлаѐтган
муаммони ҳал қилиш учун, у ўрганилаѐтган қоидаларни тўғри тушуниб
олишга интилади.
Таълим методини 3 та асосий гуруҳга бўлишимиз мумкин:
1. Ўқув билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ва
амалга ошириш методи.
2. Ўқув фаолиятига қизиқтириш ва рағбатлантириш методи.
3. Таълим олувчилар ўқув фаолияти самарадорлигини назорат қилиш ва
ўз-ўзини назорат қилиш методи.
Методларнинг ҳар бир тури гуруҳларга бўлинади ва ўз навбатида
уларнинг ҳам алоҳида методлари бор, булар эса таълим жараѐнининг
қуроли ҳисобланади.
Ўқув билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ва
амалга ошириш методига қуйидагилар – суҳбат, кўргазмали ва амалий метод,
ўқитувчи бошчилигида индуктив ѐки дедуктив, репродуктив ѐки продуктив
йўналишлардаги методлар киради.
Ўқув фаолиятига қизиқтириш ва рағбатлантириш методига – ўқув
билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда ўқиш
фаолиятига қизиқтириш методлари киритилган.
Ҳар бир метод бошқа бир метод ѐрдамида қўлланилади. Масалан,
репродуктив ва муаммоли изланиш методи суҳбат, кўргазмалар, амалий
фаолият ѐрдамида қўлланилади. Шу навбатда суҳбат, кўргазмали ва амалий
фаолият методлари ҳам репродуктив ѐки изланиш методлари орқали
қўлланилиши мумкин.
Ҳаѐтий ўқув жараѐнида эса энг муҳими бу методларни турларга бўлиш
эмас, балки ўқитувчининг чуқур билимга эга бўлиши, методлардан унумли
фойдалана олиши, таълим олувчиларга ўқув ишлаб чиқариш, ўқув
фаолиятида методларни тўғри қўллай олишга ўргатишдир.
Ўқув муассасаларида бошланғич касбий таълимни ўқитишнинг назарий
қисми қуйидаги фанларни 3 та циклини ташкил қилади: умумий таълим,
умумий техник таълим ва касбий таълим.1
Умумий таълим фанлари бўйича таълим методининг умум дидактик,
хусусий дидактик ва хусусий методик аспектлари педагогик адабиѐтларда
чуқур баѐн қилиб берилган.
Умумтехника ва касбий фанларни ўқитиш методлари кўпинча ўзига
хос мазмунга кўра аниқланади:
- кўп компонентли тузилма, объектларни турли хил йўналишларда
ўрганиш;
- таълим олувчиларнинг ишлаб чиқариш таълими билан ўзаро боғлиқлиги;
- материалнинг кенг қамровлилиги, тажрибавий изланиш сони ва сифати
жиҳатидан, хизмат кўрсатиш усулларини амалий ўрганиш;
- ўқув материали мазмунига янги техника ва технологияларни киритиш,
маҳаллий шарт-шароитни акс эттириш.
Таълим методларида буларни инобатга олиш зарур.
1. Таълим олувчиларни ўқув билиш фаолиятини ташкил қилиш методи.
Суҳбат методи. Оғзаки баѐн. Умумтехника ва касбий фанларни
ўрганиш жараѐни ўқув материалини оғзаки баѐнини гапириб бериш ва
тушунтириш орқали амалга оширилади, бунда мавзу тўлиқ таққосланади,
исботланиб, мисоллар билан тушунтирилади.
Баѐн қилинаѐтган материал таълим олувчиларнинг тушуниши учун
қийин бўлган, янги маълумотлар хабар қилинган, меҳнат усулларини
бажариш йўлларини тушунтириб бериш талаб қилинган ҳолларда оғзаки баѐн
қилиш методидан фойдаланилади.
Умумий талаблардан қуйидагиларни ажратиб оламиз:
- илмий-техник аниқ мазмун;
- мантиқий тузилиши ва кетма-кетлиги;
- таълим олувчиларга тушунарли ва осон етиб борадиган;
- ҳар бир босқичда фикрнинг аниқ ва равшанлиги;
- таълим олувчиларнинг эътиборлилиги, фаоллигини ошириш.



Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling