1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Узлуксиз таълим тизимида давлат таълим стандартини ишлаб чиқариш нимага асосланади?
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Тестнинг афзаллик томонлари нимада
4.Узлуксиз таълим тизимида давлат таълим стандартини ишлаб чиқариш нимага асосланади? Uzluksiz ta’lim tizimida davlat ta’lim standartlarini ishlab
chiqish: Davlat standartlari ta’limning zarur va etarli darajasi va o‘quv yuklamalari hajmiga qo‘yiladigan asosiy davlat talablarini belgilab beradi. Shuningdek, kadrlar tayyorlashning izchilligi va uzluksizligini ta’minlash, mehnat va ta’lim xizmatlari bozorida raqobatbardoshlikni ta’minlashdan iborat. O‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi sifatiga va kadrlar tayѐrlashga, ko‘rsatiladigan ta’lim xizmatlari turlariga nisbatan qo‘yiladigan maqbul talablarni belgilash, ta’lim oluvchilarning bilimi va kasb malakasi darajasini vaqti-vaqti bilan baholash tartibiga, shuningdek ta’lim faoliyati sifati ustidan nazorat qilishga nisbatan qo‘yiladigan tegishli talablarni belgilovchi meyoriy negizni yaratish, xalqning boy aql-zakovat merosi va umuminsoniy qadriyatlar asosida ta’lim oluvchi-larni mahnaviy - axloqiy tarbiyalashning samarali shakllari va usullarini joriy etishdan iborat bo‘ladi. 5. Тестнинг афзаллик томонлари нимада? Тест (инглизча–синаш) – бу бирор-бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга қаратилган топшириқлардир. Тестнинг тўғри бажарилганлигини ўлчаш ва баҳолаш мақсадида ҳар бир тестга эксперт методи ёрдамида эталон ишлаб чиқилади. Ўз эталонига эга бўлмаган ҳар қандай тест, одатдагидек, бажарилиш сифати ҳақида субъектив мулоҳаза юритиш эвазига хулоса чиқарувчи назорат топшириғига айланиб қолади. Тест назоратлари ва унинг афзалликлари: етарли тарзда тузилган педагогик тест натижалари назорат ўтказаётган шахсга боғлиқ бўлмаган холис педагогик ўлчов қуроли ҳисобланади; тест ўқув мавзуларининг барча асосий мазмунини қамраб олиши мумкин, ўқитиш натижаларини тест усулида ўлчаш барча текширилувчиларга баравар қўлланадиган олдиндан ишлаб чиқилган мезон асосида аниқ ва ишончли баҳо беради; тест назорати технологиялашувчан бўлиб, у нисбатан қисқа вақт ичида маълум ўқув мавзулари ўзлаштирилишининг тўла назоратини кам куч ва воситалар сарфлаган ҳолда ўтказиш имконини беради. тест назорати компьютерлар ёрдамида осон автоматлаштирилади. Бу педагогик тест ўтказишнинг асосий афзалликларидан биридир. Тўғри ташкил қилинганда педагогик тест талабалар билимларини холис баҳолаш самарасини беради, чунки бу баҳо уни қўяётган одамга боғлиқ бўлмайди. У барча текширилувчиларга бир хил қўлланадиган қилиб тузилган мезон бўйича тўғри ечилган тест топшириқлари фоизи асосида аниқланади. Шунинг учун педагогик тест тўла асос билан ўқитиш натижаларини аниқ ва ишончли баҳолашга имкон берадиган педагогик ўлчов қуроли деб аталади. Аммо бундай баҳолаш жараёни фақат илмий талабларга риоя қилинган ҳолда тузилган, текширилувчан ва меъёрига етказилган сифатли тест воситасидагина амалга оширилиши мумкин. Билет №11 1.Касб таълими вазифаларига нималар киради? 2.Ўзбек халқининг миллий педагогикасини пайдо бўлишини таҳлил қилиб ўтинг. 3.Таълим тамойилларига нималар киради? 4.Касб-ҳунар таълими ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқадорлик ҳамда узвийлик нима? 5. Табиий ва моддий объектларга нималар киради? Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling