1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Download 379.84 Kb.
bet82/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

Билет №20
1.Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг?
2.Тестнинг афзаллик томонлари нимада?
3.Ахборот технологияларига таъриф беринг?
4.Масофавий ўқитиш деганда нимани тушунасиз?
5.Зардуштийлик таълимоти инсон тарбиясига қаратилган асосларини айтиб беринг.
1.Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг? Кўргазмали метод
Инсоннинг ташқи оламни сезишининг энг муҳим органи – кўздир.
Олимларнинг фикрича, 80% информация кўз орқали тушади, 80% иш
операциялари кўз орқали қилинади. Мана шулардан кўришимиз мумкинки,
таълим жараѐнида кўргазмали метод катта аҳамиятга эга.
Умумтехник ва касб таълими фанлари бўйича кўргазмали методлар,
табиий (асбоб, дастгоҳ, деталл, жиҳоз, материал намуналари) ва тасвирий
(плакатлар, модел, макет, схема, кино-видеофильм, кино проекция,
компьютер, мультимедиа). Ўқитувчи мавзуни тушунтиришда кўргазма
сифатида ѐки бир хил ҳолларда ўрганилаѐтган фан бўйича аниқ кўргазма
сифатида, янги ахборотларни беришда кўргазмали методлар жуда қулайдир.
3. Амалий метод.
Машқ амалий методнинг асоси ҳисобланади. Машқ ўтказишнинг
асосий мақсади ўқитиш жараѐнида таълим олувчилар техника ва касбий
фанлар бўйича эгаллаган билимларини амалиѐтда қўллай билишни
ўргатишдир. Таълим олувчиларнинг билимларни мустаҳкамлашда ҳам
машқларнинг ўрни каттадир. Ҳамма машқларни 3 та асосий типга келтириш
мумкин: репродуктив, бадиий, изланувчанлик.
2.Тестнинг афзаллик томонлари нимада? Тест (инглизча–синаш) – бу бирор-бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга қаратилган топшириқлардир. Тестнинг тўғри бажарилганлигини ўлчаш ва баҳолаш мақсадида ҳар бир тестга эксперт методи ёрдамида эталон ишлаб чиқилади. Ўз эталонига эга бўлмаган ҳар қандай тест, одатдагидек, бажарилиш сифати ҳақида субъектив мулоҳаза юритиш эвазига хулоса чиқарувчи назорат топшириғига айланиб қолади.
Тест назоратлари ва унинг афзалликлари:
етарли тарзда тузилган педагогик тест натижалари назорат ўтказаётган шахсга боғлиқ бўлмаган холис педагогик ўлчов қуроли ҳисобланади;
тест ўқув мавзуларининг барча асосий мазмунини қамраб олиши мумкин, ўқитиш натижаларини тест усулида ўлчаш барча текширилувчиларга баравар қўлланадиган олдиндан ишлаб чиқилган мезон асосида аниқ ва ишончли баҳо беради;
тест назорати технологиялашувчан бўлиб, у нисбатан қисқа вақт ичида маълум ўқув мавзулари ўзлаштирилишининг тўла назоратини кам куч ва воситалар сарфлаган ҳолда ўтказиш имконини беради.
тест назорати компьютерлар ёрдамида осон автоматлаштирилади. Бу педагогик тест ўтказишнинг асосий афзалликларидан биридир.
Тўғри ташкил қилинганда педагогик тест талабалар билимларини холис баҳолаш самарасини беради, чунки бу баҳо уни қўяётган одамга боғлиқ бўлмайди. У барча текширилувчиларга бир хил қўлланадиган қилиб тузилган мезон бўйича тўғри ечилган тест топшириқлари фоизи асосида аниқланади. Шунинг учун педагогик тест тўла асос билан ўқитиш натижаларини аниқ ва ишончли баҳолашга имкон берадиган педагогик ўлчов қуроли деб аталади. Аммо бундай баҳолаш жараёни фақат илмий талабларга риоя қилинган ҳолда тузилган, текширилувчан ва меъёрига етказилган сифатли тест воситасидагина амалга оширилиши мумкин.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling