Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи.
Ўқитишнинг мантиқий методлари икки турда: Индуктив ва дедуктив методлар билан олиб борилиши мумкин.
Дарсларга тайѐрланиш жараѐнида ўқитишнинг индуктив, дедуктив каби методларини танлаш зарурати ҳам туғилади. Кейинги даврларда дедуктив ўқитишга талаб ва эътибор кучайди. Аммо тафаккурнинг индуктив усулларини шакллантирмай туриб фақат табиий-илмий эмас, балки умум меҳнат характеридаги тажрибалар амалий фаолиятида ҳам муваффақиятга эришишга умид қилиб бўлмайди. Индуктив ѐки дедуктив методларни қўллаш ўрганилаѐтган мавзу мазмунини очишнинг маълум мантиқий-хусусийдан умумийга ѐки умумийдан хусусийга ўтишни танлашни англатади.
Индуктив методлар техник қурилмаларни ўрганишда ва амалий топшириқларни бажаришда кенг қўлланилади. Математика ва физикага доир кўпгина масалалар, айниқса педагог талабаларни айрим умумийроқ формулаларни мустақил эгаллашларига олиб келиши зарур деб ҳисобланган ҳолларда, индуктив метод воситасида ечилади. . Дедуктив методдан фойдаланганда педагог ва талабанинг фаолиятида аввал умумий ҳолат, формула ва қонуни берилади, сўнгра аста-секин айрим ҳолатларни чиқариб аниқроқ вазифаларни ҳал этиш назарда тутилади.
Дедуктив метод ўқув материалини тезроқ ўтишга ѐрдам беради, абстракт тафаккурни активроқ ривожлантиради. Назарий материални ўрганишда, анчагина умумийроқ ҳолатларнинг айрим оқибатларини аниқлашни талаб қилувчи масалаларни ечишда дедуктив методни қўллаш айниқса фойдалидир.
5. Технологик билимларнинг узлуксизлиги деганда нимани тушунасиз? Техник жараѐнни узлуксизлиги иш шаклларининг узлуксизлигига боғлиқ. Бунинг учун технологик жараѐнларни чуқур таҳлил қилиш керак. Ишлаб чиқариш корхонасининг иш шароитини ўрганиш. Бу ерда энг аввало корхонанинг ички шароити ва асосий касбларни ўрганиш. Ишчиларни қўллайдиган технологик операциялари, мутахассисларни иш шароити ва корхонанинг ички шароити, яьни ишлаб чиқаришни асосий қўл меҳнати ташкил этадими ѐки замонавий технология? Ишлаб чиқарувчи ускуналарни ва ишлабИшлаб чиқарувчи ускуналарни ва ишлаб чиқариш жараѐнида ишлатиладиган иш қуролларини билиш. Корхонада ишлаѐтган ишчининг иш фаолиятига қараб, яхшими, у сўнгги технология бўйича ишлайдими ѐки автоматлашган технологиядан фойдаланадими? Бу албатта ишчининг шахсий билим ва малакасига боғлиқ. Малакавий техник билимлар мазмуни минтақа кўринишида. Ишчилар орасида нисбатан тез-тез содир бўлиб турадиган камчилик ва ўзгаришлар, малакали ўқитишни 2 турга бўлиб ўқитишни талаб этади. 1. Асосий (узоқ йилга мўлжалланган) 2. Динамик (махсус муддатга мўлжалланган). Шунинг учун таълим турини ажратиб олиш муҳимдир. Минтақаларда ўқув материаллари мезонларини ажратиш қуйидагича бўлади:
а) компетентлиги; б) турли материаллар; в) турли мураккабликда;
г) маҳсулот бирлиги; д) технологик томони; е) хавфсизлик
Билет №24
1. Меҳнат фаолиятининг ҳаракатларини кўрсатиш методига нималар киради?
2. Суҳбат методига нималар киради?
3. Ҳозирги замон ўқув воситаларига мисоллар келтиринг?
4. Масофавий ўқитиш деганда нимани тушунасиз?
5. Ишлаб чиқариш таълими қандай даврларига бўлинади?
Do'stlaringiz bilan baham: |