1. Ko’ndalang-targ’il muskullarning qisqarish mexanizmi Aktin-Miozin kompleks


Мушак Қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлиги


Download 171.69 Kb.
bet3/3
Sana04.11.2023
Hajmi171.69 Kb.
#1748438
1   2   3
Bog'liq
harakatchan tizimlar va qisqarish ja

Мушак Қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлиги. Асаб толаси ва мушак толаси мембраналарида тинчлик потенциалининг ҳосил бўлиши ва ҳаракат потенциалининг ривожланишида деярли фарқ бўлмайди. Шу билан бирга, мушак толаларнинг Қўзғалувчанлиги анчагина пастдир. Бунинг сабаби, мушак толаси мембранасининг тинчлик потенциали миқдори асаб толасидагидан кўпроқ бўлишидадир. Асаб толаси мембранасида тинчлик потенциали миқдори - 70 мВ бўлса, мушак толаси мембранасида 90 мВ га тенг бўлади. Аммо иккала мембранани деполяризацияланишининг критик даражаси бир хилда, яъни 50 мВ га тенгдир. Демак, асаб толасини қўзғатиш учун унинг мембранасини 40 мВ га деполяризациялаш зарур. Шунинг учун, мушак толасини қўзғатадиган электр токининг бўсаға кучи асаб толасини қўзғатадиган бўсаға кучидан анча кўп.
Ҳаракат потенциалининг амплитудаси мушак толаларида 120-130 мВ ни ташкил қилади. Унинг давоми тез мушакларда тахминан 1 мс, секин мушакларда эса 2-3 мс ни ташкил қилади. Бу потенциал Тарқалиш нуқтасидан тола бўйлаб икки томонга 3-5 мс тезликда ўтказилади.
Мушак қисқаришларининг турлари ва режими. Табиий ҳаракат актлари содир бўлаётган пайтдаги мушакларнинг қўзғалиши ва қисқариши МАТ дан келаётган асаб импульслари томонидан чақирилади.
Мушакларнинг ушбу хусусиятини тажрибада ўрганиш учун бақанинг асаб-мушак препаратидан (ёки иссиққонли ҳайвоннинг in situ ажратилган мушагидан), таъсирловчи сифатида эса электр токидан фойдаланилади.
Мушак қисқаришини чақирувчи ҳаракат асабининг таъсирланишини тўғри келмайдиган таъсирланиш дейилса, мушакнинг ўзини бевосита таъсирланишини – тўғри таъсирланиш дейилади. Мушак толаларининг қўзғалиши асаб толаларининг қўзғалишига нисбатан суст бўлганлиги туфайли, ҳақиқий тўғри таъсирланишни ҳосил қилиш учун мушаклардаги ҳаракат асаб охирларини ўчириб қўйиш ёки мушак толаларига микро-электродларни киритиш керак.
Қисқариш тезлигига кўра мушак толалари икки хил, аниқроғи икки турдаги ҳаракат бирлигига - тез ва суст турларга бўлинади. Мушакларнинг ўзи ҳақида гап юритилганда эса, тез ёки суст толалар кўпроқ бўлган аралаш мушаклар типи тўғрисида гапириш тўғри бўлади. Тез, физик толаларда саркоплазматик ретикулум яхши ривожланган бўлади ва Са2 ионларини тезлик билан чиқариб ташлашга кўмаклашади. Улар, қон томирлари билан камроқ таъминланган, анча йирик ва узун толаларга эга, ҳамда яна қатор ҳусусиятлари бор (1-жадвал). Уларнинг қисқаришидан кейин бўшашиши, суст толаларникига нисбатан 50-100 марта тез содир бўлади.
Кўндаланг миозин кўприкчалар вақт бирлигида қанча кўп ҳаракат содир этса мушаклар шунчалик тез қисқаради. Шу туфайли, тез мушаклар вақт бирлиги ичида суст мушакларга нисбатан кўп АТФ сарфлайди ва таъсир кучини тоник ушлаб туриш вақтида энергияни кам сақлайди. Шунинг учун, организм статик ишларни бажариши учун (масалан, танани турли позада ушлаб туриш) асосан суст, тоник "Қизил" мушакларни ишлатади. Биринчи ҳолатда, узоқ муддатли, лекин қуввати жиҳатидан нисбатан кичик бўлган иш оксидланиш жараёнларининг юқори даражада ўтиши ва липидлар алмашинуви ҳисобига ажралган энергия томонидан таъминланади, иккинчи ҳолатда эса - қисқа муддатли, лекин меъёрида жадал бўлган иш енгил мобилизация бўладиган энергия манбаи - аэроб гликогенолиз томонидан таъминланади.
Актин ва миозин фибриллаларнинг яқинлашиши пайтида кўндаланг кўприкчаларнинг туташиши оқибатида мушак толасида кучланиш ривожланади (фаол механик тортиш кучи).
Download 171.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling