1. корхона ходимлари ва улар меҳнатининг ҳисоби корхона ва ташкилотлар ходимлари


Download 143.02 Kb.
bet4/13
Sana25.01.2023
Hajmi143.02 Kb.
#1121801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7 дарс

Бошқарув ходимлари - булар бевосита корхонанинг маъмурий-бошқарув органи ходимлари.Уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 9420 «Бошқарув харажатлари» счётида ҳисобга олинади.
Капитал қурилиш ходимлари – булар бевосита корхонанинг капитал қурилиш ишларини олиб борувчи ходимлари, уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 0810 «Тугалланмаган капитал қурилиш» счётида ҳисобга олинади.
Илмий тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари бўлимлари ходимлари - булар корхонанинг илмий тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари бўлимлари ходимлари бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётида ҳисобга олинади.
Корхона ва ташкилотларда ишловчи барча асосий ходимларнинг лавозимлари, разрядлари, ставкалари, белгиланган ойлик маошлари штат жадвалида ва тариф-квалификацион справочникларда (тариф-тавсифий маълумотномада) белгиланади. Ходимлар таркибини белгиловчи ушбу меъёрий-бошқарув ҳужжати хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг раҳбарлари, давлат ташкилотларида эса уларнинг юқори органлари томонидан тасдиқланади.
Корхона ва ташкилотларнинг рўйхатдаги ходимлари таркибига уларда доимий, мавсумий ва вақтинчалик асосда ишга қабул қилинган барча асосий штатдаги, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари бўйича ҳамда ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар киради. Ҳисобот даврлари бўйича рўйхатдаги ходимлар таркибига шу даврда ҳақиқатда ишлаётган ҳамда вақтинчалик ишламаётган, лекинда формал ишга бириктирилганликни сақлаб қолган ходимлар киритилади.
Корхона ва ташкилотларда ходимлар сони, уларни ишга олиш ва ишдан кетиши ҳисоби кадрлар бўлими томонидан юритилади. Ходимларнинг ишга келиши ва келмаслиги ҳисоби кадрлар бўлими ёки бошқа бўлинмалар томонидан олиб борилади.
Ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари буйруқлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга олинган ҳар бир ходим билан меҳнат шартномаси (контракти) тузилади.
Ишга қабул қилиш тўғрисида раҳбарнинг буйруғи (Т-1-шакл) кадрлар бўлими томонидан барча ходимлар бўйича бир нусхада тайёрланади. Ушбу буйруқ раҳбар томонидан имзолангандан сўнг кадрлар бўлимида ишга олинган ходимга шахсий карточка (Т-2-шакл) ҳамда меҳнат дафтарчасини очишга асос бўлади. Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Бир маротабалик ишларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бажарувчи шахсларга шахсий карточка ва меҳнат дафтарчаси очиш шарт ҳисобланмайди. Ўриндошлик асосида ишга олинган ходимларга янги меҳнат дафтарчаси очилмайди, улардан ишга олишда нотариал тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси олинади. Ўриндошлик асосида ишга олинган ходимнинг талабига асосан асосий иш жойида сақланаётган меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар қилинади.
Ишга олинган ходимларнинг шахсий карточкаларида уларнинг исми, шарифи, туғилган йили ва санаси, лавозими, маълумоти, оила аъзолари, СТИР, ШЖБПТ ва бошқа реквизитлари кўрсатилади. Шахсий карточкада кейинчалик ходимнинг лавозими, оила аъзолари таркибидаги ва бошқа ўзгаришлар ёзиб борилади. Бир вақтнинг ўзида лавозимдаги ўзгаришлар меҳнат дафтарчасига раҳбарнинг буйруғи (Т-5-шакл) асосида ёзиб борилади.
Ходимнинг ишдан бўшатилишида унга очилган шахсий карточка ёпилади ва 75 йил мабойнида архивда сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимлар меҳнатини ҳисобга олиш негизида қуйидаги кўрсаткичлар ва мезонлар ётади:
* иш вақти – бу ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт (114-модда).

Download 143.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling