1. корхона ходимлари ва улар меҳнатининг ҳисоби корхона ва ташкилотлар ходимлари
Download 143.02 Kb.
|
7 дарс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёлланма ходимлар
- Корхона ходимлари
- Хизматчилар
Мулкка эгалик қилувчи ходимлар – бу корхонанинг таъсисчиси ёки таъсисчиларидан бири сифатида устав капиталида ҳиссага ва мос равишда унинг соф фойдасида ўз улушига эга бўлган, бир вақтнинг ўзида шу корхонада маълум лавозимда ишлаётган шахслардир.
Ёлланма ходимлар – бу ишга ёллаш ёки меҳнат шартномаси асосида у ёки бу ишларни шартномада белгиланган миқдор ва шартларда рағбатлантириш шарти билан ишга жалб қилинган шахслардир. Корхона ва ташкилотларда уларнинг мулк эгаси ҳисобланмаган раҳбарларидан тортиб, барча бошқа штатдаги ходимлар, фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартномалар асосида маълум бир ишни бажаришга жалб қилинганлар ҳамда ўриндошлик асосида ишга олинган ходимлар ёлланма ишловчилар ҳисобланади. Касб классификаторига кўра корхона ва ташкилотларнинг барча ходимлари ишчилар ва хизматчиларга бўлинади (3.3-чизмага қаранг). Корхона ходимлари Хизматчилар Ишчилар 3.3-чизма. Корхона ходимларининг касб классификаторига кўра таснифи Ишчилар – бу бевосита моддий неъматларни яратиш, шунингдек ишлаб чиқариш воситалари ва биноларини ишчи ҳолатда ушлаб туриш билан банд бўлган шахслардир. Хизматчилар – бу корхона ва ташкилотларнинг бошқарув аппарати, ишлаб чиқариш ва хўжалик бўлинмаларида штат жадвалида назарда тутилган турли лавозимларда ишловчи шахслар. Хизматчилар гуруҳига кирувчи ходимлар қуйидаги категорияларга бўлинади: (1) раҳбарлар; (2) мутахассислар ва (3) хизматчилар ҳисобланган бошқа ходимлар. Раҳбарлар категориясига корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ходимлар киради. Уларга: (1) директорлар (бош директорлар); (2) президентлар; (3) бошлиқлар, мудирлар, раислар, командирлар, мастерлар, бригадирлар; (4) бош мутахассислар – бош бухгалтер, бош иқтисодчи, бош инженер, бош механик, бош металлург, бош энергетик, бош диспетчер, бош менежер, бош аудитор ва бошқалар; (5) бош мутахассисларнинг ўринбосарлари киради. Корхоналарнинг мутахассисларига инженер-техник, молия-иқтисод ва бошқа ишларни юритувчи ходимлар ва уларнинг ёрдамчилари киради. Хизматчилар ҳисобланган бошқа ходимларга қаровуллар, фаррошлар, автомобилларни ҳайдовчилари ва бошқалар киради. Ходимларни уларга қилинаётган сарф-харажатларни тўғри таснифлаш ва тегишли счётларда ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида қуйидаги гуруҳларга ажратиш ҳам муҳим ўрин тутади (3.4-чизмага қаранг). Download 143.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling