1. корхона ходимлари ва улар меҳнатининг ҳисоби корхона ва ташкилотлар ходимлари


Download 143.02 Kb.
bet5/13
Sana25.01.2023
Hajmi143.02 Kb.
#1121801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7 дарс

* иш вақтининг нормал муддати - ходим учун иш вақтининг ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлмаган, олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш муддатининг етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаган миқдори.
* иш вақтининг қисқартирилган муддати - айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати, чунончи:
- 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (242-модда);
- каникул пайтида ишловчи 14 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчиларга - ҳафтасига 24 соатдан ошмаган миқдорда (242-модда);
- I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (220-модда);
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (117-модда);
- алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (118-модда).
- уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (228-мoддa)
* тўлиқсиз иш вақти - ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам белгилаб қўйилган тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси.
* меърлаштирилмаган иш вақти – бу вақт бўйича аниқ ҳисобини олиб бўлмайдиган, шу билан бирга меҳнати иш натижаси бўйича баҳоланадиган алоҳида ходимлар учун белгиланадиган иш вақти.
Ходимлар томонидан ҳақиқатда қилинган меҳнат уларнинг маълум бир ҳисобот даврида ҳақиқатда ишлаган вақти ёки бажарган иш ҳажми (миқдори) билан ўлчанади.
Ҳақиқатдаги иш вақти ҳисоби қуйидаги учта усулларнинг бири бўйича юритилиши мумкин:

  1. кунлик ҳисоб; (2) ҳафталик ҳисоб; (3) жамлама ҳисоб.


Download 143.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling