4. Жиҳоз ва ростлаш арматурларини монтаж олди текширувдан ўтказиш
Жиҳозлар омборларда узоқ вақт сақланганда барча деталь ва йиғма бирликлар жиҳознинг техник ҳужжатида кўрсатилган муддатларда ёки йилига камида бир марта кўздан кечирилиб ревизия қилиниши лозим.
Машина ёки аппарат ишлаб чиқарилганидан сўнг камида 9 ой омборда сақланган ва ревизиядан кейин 6 ойдан сўнг монтаж қилиниши мўлжалланган бўлса, монтаж олди ревизия қилинади.
Агар жиҳознинг кафолатли сақланиш муддати 9 ойдан кам бўлса, унинг техник ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда монтаж олди ревизия қилинади.
Монтаж олди ревизия буюртмачи ёки монтаж ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Дастлаб иш жойи тайёрланади, ювилади ва тозалаб артилади.
Ҳар бир детал ажратилиб тозалаб ювилади, артилади. Болтли бирикмаларни очишда болға ва зубила ишлатиш тавсия этилмайди. Бир нечта гайкали бирикмларда, дастлаб барчаси бир текис бўшатилади, сўнгра навбат билан очиб олинади.Очилган деталлар йиғишга қулай қилиб терилади.
Ишлов берилган деталлар сиртларида тирналишлар, ёриқлар, шпилька, гайка резьбаларида шикастланиш, ифлосликлар бўлмаслигига эътибор берилади. Прокладка ва сальниклар, подшипник мойлари кўздан кечирилади.
Монтаж олди ревизиясида аниқланган кичик нуқсонлар бартараф қилинади.
5. Монтаж майдончаси ва устахоналарини ташкил қилиш
Ишлаб чиқариш ва маиший биноларни, вақтинча сақлаш ва жиҳозлар, трубопровод деталлари, металлоконструкция элементларини йиғиш майдончалари ишлаб чиқариш ишлари лойиҳаси асосида ташкил қилинади. Монтаж ишлари бошлангунча одамларнинг ўтиши учун хавфли зоналар аниқланиб, махсус огоҳлантирувчи ёзувлар осилиб, ажратилади.
Ёнғин хавфи мавжуд жойлар ёнғинга қарши воситалар билан таъминланади. Биринчи тиббий ёрдам аптечкаси билан таъминланади.
Ностандарт жиҳоз ва монтаж йиғма бирликлари, металлоконструкциялар алоҳида заводларда тайёрланади.
Металлоконструкциялар заводи узоқ бўлса, завод ҳузуридаги устахоналардан фойдаланилади.
Йиғма бирликлар ва трубопроводлардан тўғри чизиқли қисмларни таёрлаш 4 босқичдан иборат: тайёрлов (детал ва трубаларни танлаш, трубопровод арматура ва деталларини тайёрлаш), трубаларга ишлов бериш (кесиш, эгиш), йиғиш (элементларни йиғиш ва пайвандлаш), якуний (синовдан ўтказиш, сифатни текшириш).
6. Монтаж ишларини бажариш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |