1. Лойиҳа- техникавий ва монтаж- технологик хужжатлари. Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш


-расм. Жиҳозни пойдеворда ўрнатиш схемалари


Download 88.91 Kb.
bet5/5
Sana24.01.2023
Hajmi88.91 Kb.
#1116739
1   2   3   4   5
Bog'liq
енгил с ж ва м мар ва лаб

1-расм. Жиҳозни пойдеворда ўрнатиш схемалари.
А- инвентарь понасимон тиқинлар ёрдамида, б- понасимон тиқинлар ёрдамида, в- текис метал тиқинлар ёрдамида, г- тиқинсиз ўрнатиш мосламаси ёрдамида; 1 -машина асоси, 2 - инвентар понасимон тиқин, 3- понасимон тиқин, 4 - текис метал тиқин, 5- пойдевор, 6,8 - винт, 7- струбина.
Оқимли- қўшилган усул. Бунда ҳамма ишлар олдиндан тузилган график бўйича, ҳамма қурилиш-монтаж идоралари ва буюртмачи билан келишилган ҳолда бажарилади. Аввалига технологик жиҳоз ўрнатиладиган пойдевор ва майдончалар тахланади, устун ва бошқа конструкциялар қўйилади. Кейин жиҳозлар лойиҳа жойига ўрнатилади ва ундан кейин бино деворлари қурилади. Бу усул билан, кўпинча, катта ҳажм ва вазнга эга бўлган жиҳозлар (буғлатувчи аппаратлар, печлар ва идиш ювувчи машиналар, қуритгичлар, ун сақланадиган силослар ва б.) монтаж қилинади. Бу усул бошқаларига нисбатан прогрессив ва эффектив ҳисобланади.
Кетма-кетлик усули.
Бу усулда аввал ҳамма қурилиш ишлари бажарилади ва ундан кейин жиҳозлар монтаж қилинади. Бу усулда компрессор ва насос станциялари жиҳозлари, металл кесувчи станоклар ва бошқалар монтаж қилинади.
Йирик блокли усул .
Бу усул билан завод тайёрловчидан комплект блоклар тарзида келтириладиган жиҳозлар монтаж қилинади. Бу услда "нолинчи белгида", яъни монтаж майдончасида дастлабки йиғиш ишлари, ҳамма чилангарлик ва пайвандлаш ишлари бажарилади ва ундан кейин жиҳозни лойиҳа ҳолатига ўрнатадилар. (ДКВР типидаги қозонлар, деворда ўрнатиладиган совутиш батареялари ва б.).
Оқим-агрегат ёки оқим-тугунли усул.
Бу усул билан завод тайёргарлиги жудаям паст даражага эга бўлган жиҳозлар ўрнатилади. (осилувчи конвейерлар, нория ва б.). Бу усулда йириклаштирувчи йиғиш ва монтаж жараёнлари бирга қўшиб олиб борилади.
Подкладкасиз усул жиҳозни ўрнатишни подклатка ишлатмасдан туриб, махсус винтли ёки бошқа хил ҳолатни ростловчи қурилмалар ёрдамида олиб боришни таъминлайди.
Монтаж ишларини режалаш.
Ӯрнатиш ишларини амалга ошириш учун уни тўғри режалаб билиш керак. Режалашда ҳамма ишларни турига қараб бўладилар, уни бажариш кетма-кетлиги, ҳажмини ва бажариш вақтини аниқ лаб оладилар.
Янги қурилаётган корхоналарда қурилиш-ўрнатиш ишларининг календарь графиги тузилади. У давом этиш вақтига қараб 4 га бўлинади: йиғма- умумқурилиш, квартал, ойлик ва ҳафта-кунлик графиклар.
Йиғма- умумқурилиш графигида бошланғич ишлардан тортиб, то объектни ишга туширишгача бўлган ҳамма ишлар, уларнинг ҳажми, бажариш вақтининг нормаси, меҳнат оғирлиги, бригадалар таркиби, ишни бажариш кетма-кетлиги кўрсатилади.
Квартал ва ойлик графиги қурилиш монтаж корхоналари учун тузилади ва унда 1 квартал ва 1 ойда бажариладиган ишлар кўрсатилади.
Ҳафта-кунлик графиклари комплекс бригадалар учун ўрнатиш ишларини оператив режалаш ва кузатиб текшириш мақсадида тузилади. Ишлаётган корхоналарда бу графикни бош механик тузади, бош мухандис тасдиқлайди.
Керак бўлганда ҳафталик иш ҳажмини суткаларга бўладилар.
Тўрли режалаш қурилиш ишларида кўп ишлатилади. Бу режалашнинг асосий қисмини тўрли график ташкил қилади. Уни кўрсатгич (стрелка) ва айланачалар ёрдамида қурадилар.

9-шакл
Ӯрнатиш ишларининг ҳафта-кунлик графиги.


2000 й. " " ойининг " " дан " " гача

Объект

Ишнинг номи

ўлчов бирлиги

Сони



Ишнинг ҳажми, одам\соат

Ҳафтада-ги ишчиларга эҳтиёж, одам

Бажарув-чи

Бош ишлаб чиқ ариш биноси,

2000 кг/соат

дона

1




10

Ӯрнатувчи

Консерва цехи

Унумдорликка эга бўлган вакуум- буғлаткични ўрнатиш













корхона

Айланача билан қилинадиган иш- "воқеа" белгиланади. Айланани 4 та секторга бўладилар. Юқ ориги секторда ишнинг "воқеа" рақами 01,02,03 ва ҳоказо кўрсатилади; чапдаги секторда ишни бажаришнинг минимал вақти (4 кун), ўнгдаги секторда шу ишни бажаришнинг максимал вақти (6 кун), пастдаги секторда вақт резерви (6-4=2 кун) кўрсатилади.


Ӯрнатиш ишлари 3 та йўл (услуб) билан амалга оширилади: подряд (пудрат), хўжалик ва аралаш услублар.
Пудрат услуби. Буюртмачи шартнома (янги қурилаётган ёки реконструкциялаётган корхонанинг директори) йўли билан ҳамма ўрнатиш ишларини бирта умумқурилиш корхонасига топширади. Бу корхонани бош пудратчи деб атайдилар. Баъзи махсус ишларни бажариш учун (масалан, технологик жиҳозларни ўрнатиш учун) бош пудратчи махсус қурилиш-монтаж корхоналарини жалб қилади. Бу корхоналар субпудратчи деб аталади.
Бош пудратчи буюртмачи билан бош пудрат шартномасини тузади. Бу шартнома бутун қурилиш даврида амал қилади ва у асосида бир йиллик шартномалар тузилади. Шартномада пудратчи билан буюртмачи орасидаги ўзаро алоқа, уларнинг ҳуқуқ и ва бурчлари, қиладиган ишлари кўрсатилади.
Хўжалик услуби. Бунда буюртмачи ҳамма ўрнатиш ишларини ўз кучи билан амалга оширади. Бу услуб иш ҳажми кичик бўлганда ўзини оқлайди, масалан айрим технологик жиҳоз ва линияларни ўрнатишда.
Аралаш услубида қурилиш ишлари пудрат услубда, ўрнатиш ишлари бўлса, хўжалик услубида амалга оширилади (ёки тескари).
Жиҳозларни ўз муддатида ўрнатиш учун монтаж ишлари 2 га бўлинади: тайёрлов ишлари ва бевосита монтаж ишлари.
Монтаж ишларни бошлашдан олдин, аввал ташкилий ишлар (лойиҳаси) билан, биринчи навбатда монтаж лойиҳаси, ишчи ва ўрнатиш чизмалари, спецификациялар ва сметалар билан танишиш керак.
Монтажга тайёргарлик борасида олиб бориладиган ишлар қуйидагилар:
1) Асбоб, ускуналарни, материалларни, жиҳозларни сақлаш ва йиғиш учун омбор, айвон, майдон тайёрлаш;
2) монтаж кўтаргичларини тайёрлаш;
3) вақтинчалик устахоналарни тайёрлаш;
4) монтаж майдончасига электр токини олиб келиш;
5) монтаж календарь режасини тузиш.
Омбор ва майдончаларни тайёрлагандан сўнг, жиҳозларни қабул қилиш ва сақлаш ишлари бошланади. Жиҳозларни қабул қилиш буюртмачи комиссияси ва пудратчининг иштирокида олиб борилади. Бунда жиҳоз қисман ёки бутунлай очилади ва паспортига қараб текширилади. Қабул қилинганда акт тузилади.
Агар текширув пайтида бирор бир камчилик ёки нуқсон аниқланса, завод-етказувчи номига рекламация ёзилиб юборилади.
Монтажга мўлжалланган жиҳоз ёпиқ омборда, барча ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига жавоб берувчи жойда сақланиши лозим. Жиҳозлар омборда монтаж қилиниш навбатига қараб жойлаштирилади. Ҳар бир яшикда унинг ичидаги ускунанинг номи ёзилган бўлиши керак.
Ускунанинг метал қисмларини коррозиядан сақлаш учун техник вазелин билан мойланади. Омборда сақланадиган жиҳозлар вақти-вақти билан назорат қилиниб турилиши керак.
Ускунани тозалаш ва йиғиш.
Монтажга қабул қилинган ускуна барча мойлардан тозаланиши лозим. Фақат ишлаш пайтида ёпиқ қоладиган қисмлари тозаланмайди. Тозалаш ҳар хил эритгичлар ( керосин, бензин), қуруқ буғ ёки ҳаво билан олиб борилади.
Жиҳозларни таянчларга ўрнатиш. Ускунани таянчларга ўрнатиш қуйидаги операциялардан иборат: монтаж белгиларига кўтариш (фундамент ёки асосга ўрнатиш), горизонталлик, вертикаллик ва ўқларга нисбатан дастлабки текшириш; таянчларга қотириш (керак бўлганда) ва охирги, якунловчи текширув.
Жиҳозларни фундаментга қуйидаги усуллар балан ўрнатилади:
-Қия текислик бўйича лебедка ёки таль ёрдамида тортиб фундаментга чиқариш.
-домкратлар билан кўтариш ва горизонтал текислик бўйича фундаментга кўчириш;
-автокран ёки погрузчиклар билан.
Ускунани фундаментга ўрнатишдан сўнг унинг вертикал ва горизонтал ҳолати текширилади (обтарозилар ва шоқуллар билан).
Ускунани фундаментда ёки полда созлаш учун фундамент ёки анкер болтлар ишлатилади.
Тайёр ўрнатилган жиҳоз барча монтаж ишлари битирилгандан сўнг, ишчи комиссия назорати остида алоҳида синовдан ўтказиб, акт бўйича қабул қилинади.

Адабиётлар:



1.Гальперин Д.М. Монтаж технологического оборудования птицефабрик и птицеперерабативающих предприятий. - М.: Стройиздат, 1971. [3-12 ]
2. Гальперин Д.М. Справочник по монтажу и наладке холодильных установок. - М.: Пищевая промышленность, 1976. [ 6-23]
3. Красов Б.В. Монтаж и ремонт оборудования предприятий молочной промышленности. - М.: Пищевая промышленность, 1973. - 311 с.[21-25]
4. Справочник монтажника. Такелаж и такелажные работы. Под ред. П.А. Зимина. - М.: Стройиздат, 1976. [1-18]
Download 88.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling