1. Лойиҳа- техникавий ва монтаж- технологик хужжатлари. Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш


Download 88.91 Kb.
bet4/5
Sana24.01.2023
Hajmi88.91 Kb.
#1116739
1   2   3   4   5
Bog'liq
енгил с ж ва м мар ва лаб

умумий тушунчалар
Қурилиш монтаж ишларини бажариш кетма-кетлигига кўра оқимли-қўшилган, йирик блокли, оқимли- агрегат ва подкладкасиз монтаж методлари мавжуд.
Оқимли-қўшилган усул нисбатан прогрессив ва тежамли метод бўлиб, қурилиш- монтаж ташкилотлари буюртмачи билан келишилган жадвал асосида амалга оширилади.
Бу усул билан эришиладиган самара қуйидагилар ҳисобига бўлади:
- жиҳоз, трубопровод ва конструкцияларнинг монтажгача йириклаштириш;
- Қурилиш- монтаж кранларининг механизация даражаси ва фойдали иш коэффициентини ошириш;
- монтаж ишларини бажариш муддатини қисқартириш;
- ишчи монтажчилар иш унумдорлигини 1,5-1.6 марта ортиши ва монтаж ишлари таннархининг 1,2-1,5 марта пасайиши.
Методнинг камчилиги - монтаж қилинган жиҳозларнинг қурилиш ишларини бажариш вақтида шикастланиб қолишидир.
Ӯлчов- белгилаш ишларини бажаришда пўлат рулетка, угольник, транспортер, шоқул , иплар шунингдек, геодезик асбоблар теодолит, нивелирлардан фойдалнилади. Бунда ўқларини параллел кўчириш, ўзаро перпендикуляр ўқларни белгилаш ва ўқларни вертикал турли этажларга кўчириш асосий операция бўлиб ҳисобланади. Белгиланган нуқталар орқали ипдан фойдаланиб бўр билан чизиқлар чизилади.
Жиҳозни пойдеворга ўрнатишдан сўнг, унинг ҳолати понасимон тиқинлар, металл понасимон ва текис тиқинлар ва ростловчи винтлар ёрдамида текисланади. Бу тиқинлар дастлаб тахта билан ўраб олинади, бетон қуйилиб, 25% қотганидан сўнг тахта олиб ташланади. Тиқинлар пойдевор юзига зич ёпишиши ва бир пакетдаги тиқинлар сони 5 тадан ортмаслиги лозим.
Понасимон ва текис тиқинлар ўлчамлари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган .
Металл тиқинлар имкони борича пойдевор болтлари яқинига ўрнатилади.
Жиҳозни тиқинлар ёрдамида пойдеворга ўрнатиш, винтлар ёрдамида унинг ҳолатини ростлаш қуйидаги расмда тасвирланган (1 -расм).
Монтаж сўзи французча montage сўзидан олинган бўлиб кўтариш, ўрнатиш, йиғиш маъносини англатади. Монтаж деганда конструкциялар, технологик жиҳозлар, агрегатлар, машина, асбоблар ва уларнинг узелларини тайёр деталлардан йиғиш ва ўрнатишни тушуниш керак.
Технологик жиҳозларни монтаж қилиш ишлари қуйидаги кетма-кетликда амалда оширилади:
1) Жиҳозни монтажга қабул қилиш (далолатнома бўйича);
2) Фундаментни (пойдеворни) монтажга қабул қилиш ;
3) Жиҳозни ревизиялаш ва йиғиш (керак бўлганда);
4) Жиҳозни лойиҳа ҳолатига ўрнатиш;
5) Жиҳоз ҳолатини ростлаш;
6) Жиҳозни пойдеворга қотириш, маҳкамлаш (керак бўлганда);
7) Жиҳозни бўяш (керак бўлганда);
8) Жиҳозни назорат, автоматика воситалари, шунингдек хом-ашё, сув, буғ, сиқилган ҳаво, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва маҳсулотни чиқарувчи воситалар билан таъминлаш;
9) Жиҳозни электр манбаига улаш;
10) Созлаш ва ишлатиш;
11) Якка синовдан ўтказиш;
12) Монтаж қилинган жиҳозни ишлатишга қабул қилиб олиш (далолатнома бўйича).




Download 88.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling