1. Лойиҳа- техникавий ва монтаж- технологик хужжатлари. Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш
Download 88.91 Kb.
|
енгил с ж ва м мар ва лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Объектнинг ишлаб чиқариш технологик жиҳозланганлиги
монтажга қабул қилиш
Бино ва иншоотларни монтаж қилишга киришишдан олдин темир бетон конструкциялар, иш майдончалари, жиҳозлар пойдевори, трубопроводлар каналлари, пол қопламалари, деворлар ҳимояси тайёр бўлиши лозим. Қурилиш ташкилоти бош ўқлар ва баландлик белгиларини белгилаб чиқиши лозим. Қабул қилишда динамик машиналар пойдеворлари муфассал текширилиши керак. Фундаментда асосий ва ёрдамчи ўқлар, баландлик белгилари бўлиши лозим. Пойдеворда ёриқ ва ўйиқлар бўлмаслиги, пойдевор болтлари резьбалари бўлиши лозим. Бетон сифати, қудуқчалар тозалиги, пойдевор ўлчамлари текширилади. Қўшни пойдеворлар бош ўқларининг параллелликдан оғиши 5 мм. дан ошмаслиги лозим. Пойдеворнинг монтажга тайёрлиги ҳақида акт тузилади ва унга пойдевор анкер болтларининг асосий ва боғловчи ўлчамлари, бетон сифати ҳақидаги маълумотлар илова қилинади. Бинони қабул қилишда девор, тўсиқ ва поллардаги трубопроводлар ва металлоконструкциялар учун қўйилган тешиклар ҳолатининг тўғрилигига ишонч ҳосил қ илиш лозим. Объектнинг тайёрлик акти қурилиш ва монтаж ташкилотлари томонидан буюртмачи вакили иштирокида тузилади. 3. Объектнинг ишлаб чиқариш технологик жиҳозланганлиги Объектнинг ишлаб чиқариш технологик жиҳозланганлиги деганда унинг жиҳозлари, асосий ва ёрдамчи материаллар, монтаж механизмлари, мослама ва инструментлари билан таъминланганлиги тушунилади. Шу мақсадда ташкил қилинган гуруҳ объектни завод ишлаб чиқариш жиҳозлари, ностандарт жиҳозлар, металлопрокат, труба, назорат- ўлчов асбоблари, ёрдамчи материаллар билан таъминлашни ташкил қилади. Биринчи навбатда кран, электроталь каби юк кўтариш воситалари билан таъминланади. Технологик жиҳозлар, назорат- ўлчов асбоблари, бошқариш асбоблари дастлаб омборларга қабул қилинади ва монтаж жараёнида монтаж ташкилоти буюртмасига мувофиқ монтаж ишлари кетма-кетлиги ва муддатида бериб борилади. Буюртмачи жиҳозни монтажга беришдан олдин унинг барча қисмлари тўлиқлиги, ҳужжатларининг мавжудлиги, жиҳоз ҳолати, шикастланган, синган ва бошқа нуқсонлар мавжудлигини текшириши лозим. Камчиликлар ҳақида тайёрловчи- заводга рекламация юборилади. Жиҳоз монтажга қабул қилинаётганда қуйидагилар текширилади: - жиҳознинг лойиҳа чизмаларига мослиги; - завод спецификация қисмларнинг тўлиқлиги; - синиш, шикастланиш ёки бошқа нуқсонларининг йўқлиги; - тайёрловчи- завод томонидан етказилиши лозим бўлган махсус мослама ва инструментлар мавжудлиги; Жиҳозни монтажга қабул қилиш буюртмачи ва монтаж ташкилоти ҳамкорлигидаги акт билан расмийлаштирилади ва буюртмачи жиҳоз билан биргаликда монтаж ташкилоти завод техник ҳужжатларини ҳам текшириши лозим. Download 88.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling