1. Лойиҳа- техникавий ва монтаж- технологик хужжатлари. Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш
Download 88.91 Kb.
|
енгил с ж ва м мар ва лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Объектнинг ишлаб чиқариш технологик жиҳозланганлиги. 4. Жиҳоз ва ростлаш арматурларини монтаж олди текширувдан ўтказиш.
- . Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини
Монтаж ишларига тайёргарлик ва ташкил қилиш Режа:
1.Лойиҳа- техникавий ва монтаж- технологик хужжатлари. 2. Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш. 3.Объектнинг ишлаб чиқариш технологик жиҳозланганлиги. 4. Жиҳоз ва ростлаш арматурларини монтаж олди текширувдан ўтказиш. 5. Монтаж майдончаси ва устахоналарини ташкил қилиш. 6. Монтаж ишларини бажариш бўйича умумий тушунчалар 1.Лойиҳа- техникавий ва монтаж- технологик хужжатлари. Ишлаб чиқариш корхонаси самарадорлиги ва маҳсулот сифати кўп жиҳатдан жиҳозни самарали ва оқилона ишлатишга боғлиқ. Бу эса ўз навбатида жиҳозни тўғри ўрнатиш, созлаш, таъмирлаш билан таъминланади. Бунинг учун созловчи, таъмирловчи ва монтажчилар жиҳознинг йиғма бирлик ва механизмларининг тузилиши, кинематик схемаси, ишлаш принципи, ўзига хос хусусиятлари, машина ва аппаратлар параметрларининг маҳсулот сифатига таъсирини яхши билишлари лозим. Монтажчи, созловчи ва таъмирловчиларнинг фаолияти маҳсулот сифатини, цех бўлимларининг санитар - гигиеник ҳолатини, ишчилар хавфсизлигини, жиҳознинг ишончли ва узоқ вақт ишлашини, сув, буғ, материал, электр энергияси сарфини, маҳсулот таннархини бевосита белгилаб берувчи омилдир. Монтажчи, созловчи ва таъмирловчилар доимий равишда ўз билимларини чуқурлаштиришлари ва мукамаллаштиришлари, амалий кўникмалар ҳосил қилишлари лозим. Озиқ -овқат саноатида ишлатиладиган технологик жиҳозларни, оқим-механик тизимларни ва қурилмаларни монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш ишлари қийин ва кўп меҳнат сарфланадиган ишларга кирди. Жиҳозларни, конструкция ва коммуникацияларни монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш пайтида технологик қоидаларга риоя қилиш ҳал қилувчи даражада уларнинг самарали ва хафвсиз ишлатилишини таъминлайди. Монтаж ва таъмирлаш ишлари билан машғул бўлган инженер-техник ходимларнинг савияси, уларнинг прогрессив ва мукаммал иш технологияларни билиши бу масалада муҳим аҳамиятга эга. "Технологик машина жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлаш" курси мухандис-механиклар, чилангарлар каби техник ходимларни тайёрлашда бошқа мутахассислик курслари каби асосий фанлардан ҳисобланади. Монтаж, созлаш ва таъмирлаш масалаларини ўрганиш талабаларга келгусида корхоналарни техник қайта таъмирлаш ва реконструкциялашда, лойиҳа - конструкторлик ва монтаж корхоналарида ишлашда керак бўлади. "Жиҳозларни ўрнатиш ва таъмирлаш" курси 2 қисмдан иборат. Биринчи қисмда технологик жиҳозлар ва коммуникацияларни монтаж қилишни ташкил қилиш масалалари технологияси ва иқтисодиёти ўрганилади. Иккинчи қисмда шу жиҳоз ва коммуникацияларни таъмирлаш ва созлаш ишларининг ташкил қилиш масалалари, технологияси ва иқтисодиёти ўрганилади. Лойиҳа-техникавий ҳужжатлар жиҳоз, металлоконструкция ва трубопроводларни монтаж қилишни ва технологик жиҳозларни монтаж техникавий қисмини ўз ичига олади. Иш чизмаларига қуйидагилар киради: - чизмалар рўйхатини ўз ичига олган сарварақ ; - бино ва иншоотларнинг ер ости ва ер усти коммуникациялари, транспорт йўллари белгиланган бош плани; - Қурилиш ташкилоти лойиҳаси; - технологик, совутиш ва иситиш қисмларининг ишчи лойиҳалари, цехлар ва бўлимларнинг схема ва қирқимли планлари, маҳсулот, буғ, сув ва совутиш узатиш қурилмалари схемалари; - технологик жиҳозларни танлашнинг асосланган ва ҳисоблашлари мавжуд бўлган ҳисоб -тушунтирув ёзуви; - технологик трубопроводлар, ностандарт конструкция деталлари ва йиғма бирликлар умумий кўриниши чизмалари; - иш турлари ва қурилиш объектлари бўйича монтаж ишлари ҳажми ведомости. Технологик трубопроводлар иш чизмалари, монтаж - технологик схемалари, трубопроводларнинг монтаж чизмалари, спецификацияни ўз ичига олади. Трубопроводларнинг монтаж чизмаларида боғловчи ўлчамлар, баландик белгилари, қияликлари, маҳкамлаш жойлари кўрсатилади. Тайёрловчи-завод техник ҳужжатлари жиҳозларининг йиғма чизмалари, тайёрлаш шартлари, монтаж ва ишга тушириш бўйича йўриқнома, йиғиш, синовдан ўтказиш актларини ўз ичига олади. 2. Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини Download 88.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling