1-Ma’ruza Kirish. Frezalash ishi to`g`risida umumiy ma`lumot. Frezalash dastgohlarining tuzilishi va asosiy qismlari. Frezalash dastgohlari
Фрезалашда қирқиш режимларини танлаш
Download 137.47 Kb.
|
Maruza 1-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчи юришлар узунлиги.
- Қирқиш тезлиги.
Фрезалашда қирқиш режимларини танлаш. Фрезалашда ўтиш маҳсулдорлигини аниқловчи асосий ёки технологик вақтқуйидагича аниқланади:
бу ерда: – ишчи юришларнинг суммар узунлиги; Sz – битта тишга асбобни суриш; Z – фрезанинг тишлар сони; n – шпинделнинг айланишлар сони, айл/мин. Ишчи юришлар узунлиги. Ишчи юришлар суммар узунлигининг аниқ қиймати бошқариш дастурини ҳисоблаш натижасида аниқланиши мумкин. Бу ерда бизни қизиқтирадиган сифат қонуниятларини энг содда кўринишда аниқлаш имкониятини олиш учун катталикни тахминий баҳолашдан фойдаланамиз. Зигзагсимон схемалар учун катталик қуйидаги формула бўйича тахминий аниқланиши мумкин: Чегараларни ўтишсиз схемаси учун: . Чегаралар бўйича ўтиши схемаси учун: , бу ерда: F - ишлов бериладиган соҳа майдони; Р – шу соҳа параметри, мм; t – фрезалаш чуқурлиги, мм. Ишлов бериладиган соҳа майдони деталнинг ишлов бериладиган текисликлари майдонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади: , бу ерда: Fk – деталнинг ишлов бериладиган майдони юзаси; К - ёпиқ турдаги чегара узунлиги; Rц – фрезанинг цилиндрик юзаси радиуси. Спиралсимон схемалар учун: L , бу ерда: А – бир юришдан иккинчисига ўтишда ҳаракат узунлигини инобатга олувчи катталик.А катталикнинг юқори баҳоси сифатида берилган ишлов бериладиган соҳа учун чизилган айлана радиусидан фойдаланиш мумкин. Қирқиш тезлиги. Шпинделнинг айланишлар частотаси қирқиш тезлиги ва асбобнинг ташқи диаметри D бўйича аниқланади: N=103 . Қирқиш тезлиги асбоб диаметри D, фрезанинг қабул қилинган бардошлилиги Т, қирқиш қисми материали ва конфигурацияси, фрезанинг тишлари сони Z, қирқиш қалинлиги t ва эни В, фрезанинг битта ортишга суриш Sz, ишлов бериладиган материал тури ва унинг физико-механик хусусиятлари, ишлов бериш шароитлари ва ҳ.к. ларга боғлиқ равишда олдиндан аниқланади. Фрезалашда қирқиш тезлигини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин [9,26]: , бу ерда: Сv – норматив иш шароитларини характерловчи қирқиш тезлиги коэффициенти; Кv – ишлов бериладиган материал сифатини, заготовка юзасини, асбоб материалини инобатга олувчи суммар тўғрилаш коэффициенти, m, x, y, u, p, q – мос параметрларнинг даража кўрсаткичлари [26]. Суриш. Битта тишга суриш ҳар бир ишчи юриш учун мумкин бўлган тўрттасидан минимали танланади: Sz = min [Sz1, Sz2, Sz3, Sz4], бу ерда: Sz1 – қирқиш қалинлиги t ва эни В бўлган қўйимга боғлиқ равишда берилган ғадир-будирлик бўйича аниқланадиган суриш; Sz2 – диаметри D ва қирқиш қисми узунлиги -да асбобни рухсат этилган сиқиши [ ] га боғлиқ суриш; Sz3- асбоб мустаҳкамлиги функцияси сифатида аниқланадиган суриш; Sz4 - бош ҳаракат юритмасининг рухсат этилган қуввати бўйича аниқланадиган суриш. Суриш қуйидаги формула бўйича аниқланиши мумкин [9]: Sz1 = C1Dt-0,5B-0,2, . 3.2-жадвал Download 137.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling