“РЕТОРТА” - Ҳозирги замонавий талқини: Реакцион системадаги моддалар массалари ва системадан ажралаётган ёки ютилаётган энергияга эквивалент масса суммаси доимий.
- 3. МОДДА ТАРКИБИНИНГ ДОИМИЙЛИК ҚОНУНИ
- Асосчиси: 1801 – 1809 йй. француз химиги Ж.Л.Пруст.
- Қоидаси: Ҳар қандай тоза (соф) модда нимадан, қачон ва қандай усулда олинишидан қатъий назар ўзгармас миқдорий таркибга эгадир.
- Н.С.Курнаков таклифи билан моддалар 2 та синфга бўлинди:
- Таркиби доимий бўлган, яъни Пруст қонунига бўй сунадиган моддалар дальтонидлар (инглиз олими Ж.Дальтон шарафига)
- Таркиби ўзгарувчан бўлган, Пруст қонунига бўй сунмайдиган моддалар бертоллидлар (француз олим Бертолле шарафига) деб номланди.
- 4. КАРРАЛИ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ
- Асосчиси: 1803 йил инглиз олими Ж.Дальтон.
- Қоидаси: Агар икки элемент атомлари ўзаро турли кўринишдаги мураккаб моддаларни ҳосил қилса, биринчи элементнинг бир хил массасига мос иккинчи элементнинг массалари нисбати ўзаро бутун сонлар нисбати каби нисбатда бўлади.
- Масалан: Азот билан кислород ўзаро беш хил бирикма ҳосил қилади, N2O, NO, N2O3, NO2, N2O5. Оксидлар таркибида азотнинг бир хил массасига тўғри келадиган кислороднинг массалари нисбати 1:2:3:4:5 нисбат каби бўлади:
- 5. ҲАЖМИЙ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ
- Асосчиси: 1808 йил франциялик олим Гей – Люссак.
- Қоидаси: Бир хил шароитда реакцияга киришган ва ҳосил бўлган газ моддаларнинг ҳажмлари нисбати ўзаро бутун сонлар нисбати каби бўлади.
- Масалан: 2H2 + O2 = 2H2O(буғ) реакцияга 2 ҳажм водород билан 1 ҳажм кислород киришиб, 2 ҳажм сув буғлари ҳосил бўлади, уларнинг ҳажмий нисбатлари 2 : 1 : 2 нисбат каби бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |