1-Маъруза Сигнални ночизиқли қайта ишлаш Режа
Download 412.01 Kb. Pdf ko'rish
|
1 Маъруза Сигнални чизиқсиз қайта ишлаш
1.3 Ўрта қиймат
детектори Ўзгарувчан кучланишнинг ўрта қиймати ҳақида гапирилганда абсолют қиймат бўйича ўзгарувчан кучланиш қийматини ёки унинг амплитудаси ўрта қийматини кўзда тутишади. Бу икки қутбли тўғирлагич чиқишида сигналнинг ўрта қийматига аниқ мос келади, бу 4.6 расмда тасвирланган схемадан фойдаланиш имконини беради. Бу ерда диодли кўприк токнинг кирувчи сигнал қутбидан қатъий назар доим фақат бир ёналишда ўлчов қурилмаси орқали ўтишини таъминлайди. Ўлчов қурилмаси ҳаракатли ғалтагининг инерсияси ўзгарувчан ток ўзгарадиган частота билан унинг вибрацияланишига тўсқинлик қилади. Ғалтак токнинг фақат ўрта қийматига жавоб қайтаради. Агар кириш кучланиши бевосита кўприк киришига берилган бўлса, унда ўлчов қурилмасида (2×(0,3÷0,8)В) диодда тўғридан -тўғри кучланишда “синиш” кучланишининг иккилантирилган катталигига тенг ўлик ҳудуд бўлади . Бунда характеристиканинг кераксиз чизиқсизлиги келиб чиқади: ўлчов қурилмаси орқали ток кичик кирувчи кучланишларда нолга тенг бўлади. Ўлчов қурилмаси ғалтаги орқали ўтувчи токнинг “ишчи сикли” 100% дан кам бўлади, шундан келиб чиқиб, индексланадиган катталик ҳақиқий қийматдан пастда бўлади. 4.6 расм. Ўрта қиймат детектори. (а) мусбат кириш кучлани шида сигнал йули. (b) махфий кириш кучланишида сигнал йули. (c) ўлчов қурилмаси ғалтаги орқали кирувчи кучланиш v(t) ва натижаловчи ток i(t) шакли. 4.6 расмдан кирувчи токнинг ўрта қийматини диод кўприги билан тўғри ўлчаш мумкин. Шунинг учун диод кўпригини 4.7 расмда кўрсатилганидек кучайтиргичнинг тескари алоқа занжирига қўшишади. Агар операцион кучайтиргичнинг А кучайиш коеффицийенти йетарлича катта бўлса, унда R резисторда кучланиш кирувчи кучланишга v(t) яқин бўлади ва Р орқали ўтувчи ток v(t)/R га тенг бўлади. Кучайтиргичнинг кирувчи и мпеданси ўта юқори екан, бу ток тўлиқлигича диод кўприги орқали ўтишга мажбур. Шунда ўлчов қурилмаси орқали ўтувчи ток i(t)=|v(t)|/R га тенг бўлади.Ўлчов қурилмасининг инерсияси оқибатида у фақат бу токнинг ўрта қийматини кўрсатади, у ўз навбатида Р га кўпайтирилган ҳолда кирувчи кучланиш амплитудасининг абсолют катталиги бўйича ўртача қийматни беради. Шундай қилиб, қайта алоқани қўллаган ҳолда биз икки мақсадга еришдик: кирувчи кучланишнинг узлуксиз тўлдирилиши содир бўлади (кирувчи импеданс юқори ва шунинг учун ўлчанадиган обьект кучсиз юкланган) ва диод кўприк орқали берилган ток ўтказилади, шу туфайли диодлар характеристикасида “синиш” билан боғлиқ чизиқсиз еффект ёқотилади. Мисол сифатида диод кўприкли ўрта қийматни електрон ўлчовчиси параметрларини қайта алоқа занжирида келтирамиз: ўлчов диапазони бутун шкалага 100 мкВ÷300 В, частота диапазони 10 Гс÷5 МГс, хатолик 1%. Download 412.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling