1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа


Таваккални аниқлашда 4 хил услубий


Download 369.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana03.02.2023
Hajmi369.29 Kb.
#1152542
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Таваккални аниқлашда 4 хил услубий ёндашиш бўлиш мумкин: 
1. Муҳандислик - бу статиситка, частоталар ҳисоби, хавфсизликнинг эҳтимолий 
таҳлили ва хавф дарахтларини қуришга асосланади
2. Моделли–алоҳида одамга, ижтимоий ва касбий гуруҳларга зарарли омилларнинг 
таъсир қилиш моделини қуришга асосланади. 
Бу иккита усул (метод) ҳисобларга асосланади, найинки ҳамма вақт ҳам 
маълумотлар етарли бўлмайди.
3. Текширишга асосланган - (эксперт), бунда ҳар хил ҳодисаларнинг эҳтимоли 
малакаси ошган мутахассис (эксперт)ларни сўраш билан аниқланади;
4. Ижтимоий-аҳолини сўрашга асосланган.
Юқорида қайд қилинган усуллар таваккалнинг ҳар хил томонларини очиб беради. 
Шунинг учун уларни комплекс ҳолда қў ллаш зарурдир.
Анъанавий техника хавфсизлиги қатъий равишда хавфсизликни таъминлаш ва ҳеч 
қандай талофатларга йўл қўймасликка асосланади.
Тажрибаларнинг кўрсатишича бундай концепция техносфера қонунларига мос 
келмайди. 
Мутлақ 
хавфсизликни 
талаб 
қилиш 
инсонлар 
учун 
ўзининг 
инсонпарварлигидан сотиб олинган фожиага айланиши мумкин. Шунинг учун ишлаётган 
тизимларда нолинчи даражадаги таваккални таъминлаш мумкин эмас. 


Ҳозирги дунё мутлақ хавфсизлик концепциясидан юз ўгиради ва маъқул болган
(руҳсат қилинган) таваккалга келади. Маъқул бўлган таваккалнинг мазмуни ҳозирги
вақтда жамиятга маъқул бўлган хавфсизликка интилишдир.
Маъқул 
бўлган таваккал ўзида техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва 
сиёсий жиҳатларни мужассамлаштиради ва хавфсизлик даражаси билан уларни амалга 
ошириш имкониятлари ўртасида айрим баҳсларни келтириб чиқаради. Ҳаммадан олдин
шуни назарда тутиш керакки, техник тизимларнинг хавфсизлигини оширишда 
иқтисодий имкониятлар чегаралангандир. 
Хавфсизликни ошириш учун жуда кўп маблағлар сарф қилиб, ижтимоий соҳага 
катта зарар келтириш мумкин, масалан, тиббий ёрдамни ёмонлаштириш.
Техник ва ижтимоий соҳалар ўртасидаги малум бир нисбатда жами таваккал 
минимумга эгадир. Шу кунда жамият тинчлигини таъминлаш учун, бу ҳолатни 
таваккални танлашда, албатта, эътиборга олиш муҳимдир. 
Агар биогеоценоз турлари 5% зарарланадиган бўлса, экотизим учун максимал 
маъқул бўлган таваккал ҳисобланади. 
Маъқул бўлган таваккал концепцияси ҳали бизнинг мамлакатимизда ўрганилмаган. 
Наинки айрим мутахассислар буни ўрганишни муаммога нисбатан ноинсонпарварлик 
тарзда ёндашиш деб қараб, уни танқид остига олмоқда. Ҳақиқатан 2-3 тартибли маъқул 
бўлган таваккаллар «қаттиқ» фактларга асосланади. 
Бинобарин, маъқул бўлган таваккални ўрганиш ва уни фанга киритиш инсонларни 
ҳимоя қилишда бирдан-бир тўғри йўл ҳисобланади. 
Хавфсизлик даражасини қандай кўтарамиз? Бу хавфсизлик назарияси ва 
тажрибасининг асосий саволидир. Чамаси бу мақсадда маблағларни 3 хил йўналишда 
тақсимлаш лозим:
- техник тизимлар ва объектларни такомиллаштириш;
- хизматчиларни тайёрлаш; 
- фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш. 
Априор таҳлилда ҳар бир йўналиш бўйича маблаглар нисбатини аниқлаш қийин. 
Аниқ маълумотлар ва шароитларни қўллаган ҳолда махсус таҳлил зарурдир. Бунда 
хулосалар анча кутилмаган бўлиши мумкин.
Таваккалга ўтиш техносфера хавфсизлигини оширишда принципиал янги 
эҳтиёжларни очади. Техникавий, ташкилий, маъмурий усулларга таваккал билан 
бошқаришнинг иқтисодий усуллари қўшилади. Буларга: суғурта (страхование), зарарга 
пул компенсацияси, таваккал учун тўловлар ва бошқалар киради. 
Таваккал учун қонуний тартибда ҳуқуқлар (квоталар) киритишни 
мутахассислар мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. 
Таваккални ҳисоблашга асосланган маълумотлар зарурдир.
Ҳозирги кунда маълумотларга бўлган чуқур талаб дунёнинг ҳамма ерида миллий ва 
ҳалқаро даражада тан олинган. Таваккал билан бошқаришда асосли пуҳта яратилган база 
ва банк маълумотлари корхона, регион шароитларида амалга оширилган бўлиши 
зарурдир.
Хулоса қилиб айтганда, таваккал билан бошқариш асосида ҳаражат билан 
таваккални камайтириш ҳисобига олинган фойдаларни таққослаш усули ётади. 
Хавфларни ўрганиш тартиби қуйидаги босқичларда олиб борилади: 

Download 369.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling