1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа
а) Келиб чикиш табиатига кўра
Download 369.29 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хавфнинг номенклатураси. Номенклатура – маълум бир белгиларига кўра тартибга солинган, тизимлаштирилган номлар, терминлар рўйхатидир.
а) Келиб чикиш табиатига кўра:
• табиий; • техникавий; • антропоген (инсон билан боғлиқ); • экологик; • аралаш (иккита ва ундан ортиқ). б) Расмий стандарт бўйича: • физик; • кимёвий; • биологик; • психофизиологик. в) Салбий оқибатларининг юзага келиш вақтига кўра: • импульсив (бирданига, тез); • кумулятив (секин, тўпланиб, кейин, йиғилувчи). г) Ўрни, жойи, локализацияси (чегараланиши) бўйича: • литосферадаги; • гидросферадаги; • атмосферадаги; • космосдаги. д) Келтирадиган зарарига кўра: • ижтимоий; • иқтисодий; • техник; • экологик ва бошқа. е) Келиб чиқиш соҳасига кўра: • турмушдаги; • спортдаги; • йўл – транспортдаги; • ишлаб чиқаришдаги; • ҳарбий соҳадаги ва бошқа ё) структураси, тузилишига кўра: • содда, оддий; • ҳосила (оддийларнинг таъсирида ҳосил қилинган). ж) Инсонга таъсир қилиш характерига кўра: • фаол (актив); • суст (пассив), улар энергия таъсирида активлашади. з) Олиб келувчи оқибатига кўра: • толиқиш; • касалланиш; • жароҳатланиш; • фалокатлар; • ёнғин; • ўлим хавфи ва бошқа. Хавфнинг номенклатураси. Номенклатура – маълум бир белгиларига кўра тартибга солинган, тизимлаштирилган номлар, терминлар рўйхатидир. Ҳозирги вақтда хавфнинг алфавит тартибидаги номенклатураси ишлаб чиқилган бўлиб, у қисқача қўйидаги кўринишга эгадир. Алкоголь, аномал ҳарорат, аномаль нисбий намлик, аномаль ҳаво тезлиги, аномаль барометрик босим, аномаль ёритилганлик, аномаль ионлашган ҳаво, анализаторларнинг зўриқиши, айланиш ва ҳаракатланиш тезлиги, ақлий зўриқиш, босим остидаги идишлар, буғ, баландлик, газлар, гербицидлар, гиподинамия, гипокинезия, динамик зўриқиш, дорилар, етарсиз мустаҳкамлик, ёмғир, ёпиқ сиғим, ёнғин, ёнғинга хавфли моддалар, ёруғлик оқимининг пульсацияси, заҳарли моддалар, занглаш, заҳарланиш, иссиқ юза (сирт), инфратовуш, инфрақизил нурлар, ишчи вазият, ишчининг нотўғри ҳаракати, касалликлар, кинетик энергия, кишиларнинг хато ҳаракати, лазер нурлари, машина ва механизмларнинг айланувчи қисмлари, муз, магнит майдони, макроорганизмлар, метеоритлар, микроорганизмлар, момоқалдироқ, монотонлик, машина ва механизмларнинг зўриқиши, нонормал руҳий вазият, нотёкис юза, олов, портловчи моддалар, пестицидлар, радиация, резонанс, сув, сув босиши, сув тошқини, совуқ юза (сирт), статик зўриқиш, статик электр зарядлари, тутун, тойғоқ (сирғанчиқ) юза, туман, тўлқин зарбаси, тезланиш, толиқиш, учқун, уйқусизлик, ультратовуш, ультрабинафша нурлар, хазонрезлик, чуқурлик, чанг, чарчаш, шовқин, электр ёйи, электр токи, электр майдони, эмоционал зўриқиш, юқоридан қулаш (йиқилиш), юқори равшанликдаги ёруғлик, юқори частотали ток, яшин, ўткир предметлар (учли, қиррали, кесувчи ва ҳ.к.), қасмоқ, қурол-яроғ, қор босиши, қор кўчиши, қуёш активлиги, қўёш зарбаси, ҳаракатланувчи механизмлар, ҳавонинг газ таркибини бузилиши ва б.). Аниқ текширишлар ва тадқиқотлар ўтказишда алоҳида объектлар, яъни, ишлаб чиқариш, цехлар, иш жойлари, иш жараёнлари, касб турлари бўйича ҳам хавф номенклатураси тузилади |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling